Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д
Download 0.78 Mb.
|
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ
Синфлар назарияси. Ф.Кенэ ўзи ишлаб чиққан унумлилик қои-дасига асосланган ҳолда жамиятни уч синфга ажратиб кўрсатади: унумли синф, унумсиз синф, мулкдорлар синфи. Унумли синф бу – қишлоқ хўжалигида иш билан банд бўлган барча кишилар, деҳқон ва фермерлар киради. Улар соф маҳсулот яратадилар. Унумсиз синф булар ҳунармандлар, ишчилар, савдогарлар, хизматкорлар, тўралар, яъни деҳқончиликдан бошқа соҳада иш билан банд бўлган кишилар. Улар фақат ўзларини таъминлайдилар, ўз истеъмолига қанча маҳсулот керак бўлса, шунчалик маҳсулот яратадилар. Улар жамият учун фойдали; аммо ўзининг ҳам, жамиятнинг ҳам бойлигини кўпайтирмайди, шу маънода унумсиздир. Мулкдорлар синфи ер эгалари, унга қирол ва руҳонийлар ҳам киради. Мулк-дорлар синфи соф фойдани олишга ҳақли, негаки улар ўз пайтида ерларни ўзлаштирган, ернинг унумдорлигини оширган. Мулкдор-лар томонидан олинадиган даромад бу – уларнинг олдин қилган харажатлари учун инъом. Албатта, жамиятнинг синфларга бундай бўлиниши нотўғри. А.Смит физиократларнинг бу борадаги қараши-ни кинояли равишда шундай дейди: “Агар уларнинг мантиғига амал қилсак, унда фақат икки фарзанд кўрадиган ҳар қандай никоҳни унумсиз деб тан олиш керак бўлади”.
Капитал назарияси. Иқтисодий фикрлар тарихида капитал тўғрисидаги биринчи чуқур назарий тушунчани Ф.Кенэ илгари сурди. Меркантилистлар капитални пул билан бир нарса деб ҳисоб-лаган бўлсалар, Ф.Кенэ фикрига кўра, пул унумсиз бойлик бўлиб, у ҳеч нарса ишлаб чиқармайди. Унинг атамаси бўйича қишлоқ хўжалиги қуроллари, қурилишлари, моллари, ҳайвонлари ва деҳ-қончиликда бир неча ишлаб чиқариш циклларида фойдаланила-диган барча нарсалар «дастлабки аванслар» дейилади (Ҳозирги замон атамаси бўйича – асосий капитал). Бир ишлаб чиқариш циклида ишлатиладиган уруғлик, ем-хашак, ишчиларнинг меҳнат ҳақи ва бошқаларни у «ҳар йилги аванслар»га киритди (Ҳозирги замон атамаси бўйича – айланма капитал). Аммо Ф.Кенэнинг хиз-мати фақат капитални ишлаб чиқаришдаги мавқеига кўра асосий ва айланма капиталларга бўлишдангина иборат эмас. Бундан ташқари, у айланма капитал билан бирга асосий капитал ҳам ҳаракатда бўлишини ишонарли тарзда исботлаб берди. Такрор ишлаб чиқариш назарияси. Иқтисодий таълимотлар-нинг ривожланишида Ф.Кенэнинг машҳур «Иқтисодий жадвал» асарининг ўрни беқиёс. Бу асарда ижтимоий такрор ишлаб чиқа-риш жараёни биринчи марта макроиқтисодий даражада таҳлил қилинди. Ф.Кенэ жамиятдаги учта ижтимоий гуруҳлар-синфлар ўртасида маҳсулот ва пулнинг айирбошланиш жараёнини кўрсатиб берди. Такрор ишлаб чиқариш жараёнини таҳлил қилишда баҳо-ларнинг ўзгармаслиги асос қилиб олинади. (Бунда алмашув эквива-лентлик тамойили асосида рўй бермоқда деб фараз қилинади). Бу жараён ташқи бозор таъсирисиз, яъни фақат ички бозор шароитида юз бермоқда деб қаралади. «Жадвалдаги» такрор ишлаб чиқаришнинг бошланғич нуқтаси яратилган бир йиллик маҳсулот ҳисобланади. Ф.Кенэ статистик ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда, Франция деҳқончилигидаги ялпи маҳсулот қийматини 5 млрд. ливрга (ливр – ўша пайтдаги Франция пул бирлиги) баҳолади (озиқ-овқат 4 млрд. ливрни, хом ашё 1 млрд. ливрни ташкил этади). Бу маҳсулотдан ташқари фермерлар ўтган йилги ҳосилни сотишдан олган 2 млрд. ливрга эга. Бу пулни улар мулкдорларга ижара ҳақи сифатида ер учун тўлай-дилар. Унумсиз ёки «ҳосилсиз» синф 2 млрд. ливрлик саноат маҳсулотига эга. Жами ижтимоий маҳсулот, Ф.Кенэ ҳисоби бўйича, 7 млрд. ливрни ташкил этади. Мулкдорлар (ер эгалари) ҳосилни йиғиштириб олгандан кейин фермерлардан 2 млрд. ливр ижара ҳақи олганлар. Бу ерда барча яратилган маҳсулот реализацияси ва айланиш жараёни қандай амалга ошади? «Иқтисодий жадвал»нинг шарт-ларига кўра бу жараён беш актдан иборат бўлиб, унинг ҳар бирида 1 млрд. ливрга тенг маҳсулот реализацияси амалага оширилади. Мулкдорлар «унумли синф» дан 1 млрд. ливрлик озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб оладилар. Бунинг натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 1/5 қисми реализация қилинади. Маҳсулотнинг бу қисми муомала соҳасидан истеъмол соҳасига (ер эгаларига) ўтади. Мулкдорлар «унумсиз синф»дан 1 млрд. ливрлик саноат маҳсулотларни сотиб оладилар. «Унумсиз синф» шу билан ўз маҳ-сулотининг ярмини реализация қилади. «Унумсиз синф» мулкдорлардан олган пулига «унумли синф»дан истеъмол буюмларни сотиб олади. Шу билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг яна 1/5 қисми реализация қилинади. «Унумли синф» «унумсиз синфдан» олган 1 млрд. ливрга унинг ўзидан («унумсиз синф»дан ) шунча пулга ишлаб чиқариш қуролларни олади (улар асосий капиталнинг ейилган, ишдан чиқ-қан қисмини қайта тиклашга ишлатилади). Бунинг натижасида саноат маҳсулотларининг иккинчи ярми реализация қилинади. Айланиш жараёнининг бешинчи, якунловчи актида «унум-сиз синф» «унумли синф»дан 1 млрд. ливрлик қишлоқ хўжалиги хом ашёсини харид қилади. Охирида жами ижтимоий маҳсулотнинг бутун айланиш жараёни натижасида синфлар ўртасида 3 млрд. ливрлик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва 2 млрд. ливрлик саноат буюмлари реали-зация қилинди. «Унумли синф» ихтиёрида қолган 2 млрд. ливрлик маҳсулот барча синфлар ўртасидаги умумий айланишда қатнаш-майди, у фақат ўз синфи доирасида айланади (жадвалда бундай айланиш берилмаган). Бу маҳсулот қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш жараёнида сарфланган уруғлик ва озиқ-овқат маҳсулот-лари ўрнини қоплайди. «Унумли синф» томонидан сотиб олинган саноат товарлари асосий капиталнинг эскирган қисмини коплаш учун ишлатилади. Нақд пул (2 млрд.) муомала (айланиш) нати-жасида «унумли синф» қўлига келиб тушади, аммо кейинги муддат учун ижара ҳақи тўлаш натижасида бу пул яна ер эгалари ихтиё-рига ўтади. Шундай қилиб, янги ишлаб чиқариш циклини бошлаш учун, яъни олдинги ҳажмдаги ишлаб чиқаришни, оддий такрор ишлаб чиқаришни давом эттириш учун зарур шарт - шароитлар яратилади. «Иқтисодий жадвал»да такрор ишлаб чиқаришни таҳлил қилиш асосида олинган муҳим илмий хулоса шундаки, унда айрим олди-сотди актлари қараб чиқилмайди, балки жуда кўп бундай якка муомала актлари синфлар ўртасидаги муомалада мужассамлаша-ди. Ана шу синфлар ўртасидаги муомала Ф.Кенэ тадқиқотининг предмети ҳисобланади. Айниқса, унинг муомалани такрор ишлаб чиқариш жараёнининг атиги бир шакли сифатида, пул муомала-сини эса капиталнинг фақат айланиш моменти сифатида кўрсатиб беришга қилган ҳаракати самарали бўлди. Аммо Ф.Кенэнинг такрор ишлаб чиқариш тўғрисидаги таъли-мотида бир қатор камчиликлар мавжуд. «Иқтисодий жадвал»даги синфлар тушунчасида изчиллик, илмийлик етишмайди. Саноатчи-ларни ишлаб чиқариш воситаларидан маҳрум этган ҳолда (улар ўз маҳсулотларининг ҳаммасини сотиб юборади), Ф.Кенэ уларни ишлаб чиқариш жараёнини қайтадан бошлаш имкониятидан ҳам маҳрум этади. Ер эгаларининг маҳсулот реализация қилишда марказий ўринга ўтиб қолиши нотўғри бўлган. Аммо ундаги кам-чиликлар мазкур асарнинг қимматини туширмайди. Унда иқти-содий фикрлар тарихида биринчи марта миллий иқтисодиёт макро-иқтисодий даражада таҳлил қилинди ва ундаги ғоялар бўлажак иқтисодий моделларнинг куртаги бўлиб қолди. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling