Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д


Download 0.78 Mb.
bet21/61
Sana04.05.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1425540
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   61
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

4. Физиократлар

Физиократлар (лат. – табиат, ҳукмронлик) – бу XVIII асрдаги француз иқтисодчилари, классик сиёсий иқтисод вакилларидир. Физиократлар мактаби Францияда феодализмдан капитализмга ўтиш даврида вужудга келди. Бу тасодифий ҳол эмас эди. Ўша даврда Францияда мануфактура анча ривожланган бўлса-да, аммо мамлакат ҳали ҳам аграр ҳолатда эди. Аҳолининг асосий қисми қишлоқларда яшар, миллий бойликнинг 2/3 қисми шу соҳада юзага келтирилар эди. Қишлоқ хўжалиги аҳволини яхшилаш тадбирлари физиократлар тадқиқотларининг асосини ташкил этади. Улар қиш-лоқ хўжалигини иқтисодиётнинг ягона унумли соҳаси деб ҳисоб-ладилар. Уларнинг фикрича, бойлик фақат қишлоқ хўжалигида яратилади, саноат ва савдода эса у қайта ишланади ва қайта тақсим-ланади, холос. Шунга кўра физиократлар тадқиқотни муомала соҳа-сидан ишлаб чиқариш соҳасига олиб ўтдилар ва бу билан капи-талистик тизимнинг кейинги таҳлили учун асос яратдилар.


Франсуа Кенэ (1694–1774) физиократлар мактабининг асос-чиси ҳисобланади. Ф.Кенэ ҳар томонлама билимли олим бўлиб, Версаль яқинида камбағал деҳқон оиласида дунёга келди. У ёшлигидан тиббиётга қизиқди ва бу соҳада таълим олди. Кейин-чалик тиббиёт амалиёти унга шуҳрат келтирди. 1752 йилда Қирол Людовик XV саройида табиблик қилди. Тиббиёт ва биологияга оид кўпгина асарлар яратди. Ф.Кенэ иқтисодиёт муаммолари билан олтмиш ёшидан бошлаб бевосита шуғуллана бошлади.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Ф.Кенэнинг иқтисодий ғоя-лари қирол саройида - Версалда юзага келди. У умрининг охири-гача ўша ерда яшади ва ижод қилди. Ф.Кенэнинг «Фермерлар», «Дон», «Аҳоли», «Солиқлар» номли дастлабки иқтисодий мақола-лари Дидро ва Д.Аламбер томонидан чоп этилган «Қомус» да эълон қилинди. 1758 йилда унинг асосий асари «Иқтисодий жадвал» дунёга келди. Ф.Кенэ нафақат физиократизм мактаби асосини яратди, балки унинг назарий ва сиёсий дастурини ҳам шакллан-тирди. Унинг физиократик ғояларини кейинчалик А.Тюрго ва бошқа бир қатор француз иқтисодчилари давом эттирдилар ва тарғибот қилдилар. Шундай қилиб, ҳақиқий физиократлар мактаби ёки ўша давр тили билан айтганда «иқтисодчилар мактаби» таркиб топди. Унинг энг ривожланган даври XVIII асрнинг 60-70-йил-ларига тўғри келади.
Ўрганиш методи. Ф.Кенэнинг иқтисодий тадқиқотининг мето-дологик маслаги (платформаси) ни унинг томонидан ишлаб чиқил-ган табиий тартиб тўғрисидаги концепция ташкил этади. Унинг-ча, мазкур концепциянинг ҳуқуқий асоси хусусий мулкни, шахсий манфаатларни муҳофаза қилувчи ва такрор ишлаб чиқаришни ва моддий бойликларни тўғри тақсимлашни таъминловчи давлатнинг млддий ва маънавий қонунлари ҳисобланади. Ф.Кенэнинг ёзишича, табиий тартибнинг моҳияти шундаки, бир одамнинг шахсий манфа-ати бошқаларнинг умумий манфаатидан ажралган бўлиши мумкин эмас. Бу эса эркинлик ҳукмронлик қилган шароитда бўлади. Ана шунда дунё ўз-ўзидан ҳаракатланади. Шу билан бирга, Ф.Кенэ огоҳлантириб айтишича, «Юқори ҳокимият» оқсуяклардан ёки йи-рик ер эгалари вакилларидан ташкил топиши мумкин эмас; улар бирга қўшилиб қонуннинг ўзидан анча кучли ҳокимият ташкил этиши, миллатни қул қилиши, адолатсизликни келтириб чиқариши, йиртқичларча зулм ўтказиши ва ўта кетган бебошликни келтириб чиқариши мумкин. У, юқори давлат ҳокимияти давлат бошқа-рувини амалга ошириш учун зарур бўлган – табиий тартиб – қонунларини яхши биладиган, ўқимишли бир шахс қўлида бўлишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаган.
Соф маҳсулот тўғрисидаги таълимот. Ф.Кенэнинг назарий меросида унинг соф маҳсулот (ҳозир уни миллий даромад деб аташади) тўғрисидаги таълимоти муҳим ўрин эгаллайди. Унинг фикрига кўра, соф маҳсулотнинг манбаи ер ва унга сарфланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида банд бўлган кишиларнинг меҳнати ҳисобланади. Демак, бойликнинг (соф маҳсулот) кўпайи-ши қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан боғлиқ бўлган «ер инъомидир». Шу боис, давлат саноатни эмас, балки қишлоқ хўжа-лигини рағбатлантириш тўғрисида ғамхўрлик қилиши керак. Ф.Кенэ: «Деҳқонлар камбағал бўлса, қироллик камбағал бўлади, қироллик камбағал бўлса қирол камбағал бўлади», деб ҳукуматни ишонтиришга ҳаракат қилган. Савдо ва саноат бойлик яратмайди, негаки савдогар ва ҳунармандлар қишлоқ хўжалигида яратилган бойликни фақат бир жойдан иккинчи бир жойга етказиш ва ўзгартириш билан шуғулланади. Шунинг учун савдо ва саноат «унумсиз» ҳисобланади. У ердаги товарнинг ўсган қиймати фақат-гина савдо ва саноат харажатларини қоплаш воситаларини ўз ичига олади, соф маҳсулот эса бунда кўпаймайди. Кейинчалик, А.Смит физиократларнинг саноатнинг «унумсизлиги» тўғрисидаги ғоясига қарши чиқади ва саноатда ҳам бойлик яратилишини кўрсатиб беради.
Ф.Кенэ меркантилистларнинг “бойлик савдода яратилади” де-ган тезисини танқид қилди. Унинг тасдиқлашича, муомалада товар-ларнинг айирбошланиши эквивалентли бўлади, яъни тенг қийматли товарлар айирбошланади. Демак, айирбошлашда қийматнинг ҳеч қандай ўсиши содир бўлмайди. Ф.Кенэ пулни фойдаси йўқ бойлик ҳисоблаган, унга фақат савдодаги воситачи сифатида қараган. Шунга мувофиқ, давлатнинг бойиши пул капиталининг ўсишга эмас, балки қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ривожла-нишига боғлиқ бўлади.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling