Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д
Қийматнинг (ва баҳонинг) ташкил топиши тўғрисидаги А.Смитнинг икки концепцияси
Download 0.78 Mb.
|
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ
Қийматнинг (ва баҳонинг) ташкил топиши тўғрисидаги А.Смитнинг икки концепцияси.
Улар энди қийматнинг шаклланишида иштирок этувчи омил сифатида бўлади. Меҳнат иш ҳақи кўринишида даромад яратади, капитал фойда кўринишида даромад яратади, ер рента кўринишида даромад яратади. А.Смитнинг иккинчи концепцияси оддий товар ишлаб чиқа-ришни («қолоқ жамиятни») таҳлил қилишдан капиталистик товар ишлаб чиқаришни тадқиқ қилишга ўтиш билан боғлиқ. Айнан капиталистик товар ишлаб чиқаришда жонли меҳнат қийматнинг ягона манбаи бўла олмайди. “Олдин меҳнат воситалари ишлаб чиқарувчига қарашли бўлган. Капитал жамғарилиши ва ернинг хусусий мулкка айланишидан олдинги жамиятда, –деб ёзади А.Смит, – меҳнат миқдорлари ўртасидаги нисбат маҳсулотларни айирбошлашнинг ягона асоси бўлиб келган. Барча меҳнат маҳсули ишлаб чиқарувчига қарашли бўлади ва сарфланган меҳнатнинг миқдори баҳонинг ягона ўлчови ҳисобланади”. Кейинчалик, капитал жамғарилиб борган сари вазият ўзгариб боради. Товарнинг қиймати икки қисмга бўлинади: бир қисми иш ҳақига, иккинчи қисми капитал фойдасига. Капитал эгаси ёлланма меҳнатни ишлатади. Бунда яратилган барча маҳсулот ишлаб чиқарувчига қарашли бўлмайди. Унинг бир қисми капитал эгасига тегишли бўлади. Бундай шароитда муайян товарни ишлаб чиқариш учун сарфланган меҳнат миқдори товарнинг қийматини аниқлашда бирдан-бир манба бўла олмайди. А.Cмитнинг фикри бўйича, «табиий баҳо» (қиймат) - бу шундай баҳоки, унинг таркибий қисмлари меҳнат, капитал ва ер учун тўланадиган табиий меъёрларга тахминан мос келади. Бу табиий меъёрлар минтақалар бўйича фарқ қилади ва улар ҳаёт даражасига, географик ва табиий шароитларга, ўртача харажатлар даражасига ва бошқаларга қараб ўрнатилади. Мазкур қоида Ф.Аквинскийнинг «Одил нарх» концепциясига ўхшаб кетади. Икки ёндашувнинг фарқи шундаки, Ф.Аквинскийда «одил нарх» одамлар томонидан онгли равишда ўрнатилади, А.Смит бўйича эса, «табиий баҳо»нинг шаклланиши – объектив бозор қонунларининг амал қилиш натижасидир. Бозор баҳоси «табиий баҳо» атрофида тебраниб туради, у бозор ҳолатига қараб ундан юқори ёки паст бўлиши мумкин. Ушбу тебраниш туфайли таклиф талабга мослашади. Агар талаб таклиф-дан кам бўлса, бозор баҳоси харажатлардан паст бўлган бўлади ва тадбиркорлар ишлаб чиқаришни қисқартиради. Аксинча, талабнинг ортиши баҳонинг ошиши ва таклифнинг кўпайишини рағбатлантиради. Натижада, бозор баҳоси «табиий баҳо» даражасига интилади. Албатта, ахборотнинг етишмаслиги, табиий ва сунъий монополияларнинг мавжудлиги билан боғлиқ ҳолатлар бундан истисно. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling