Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д


-МАВЗУ. КЛАССИК ИҚТИСОДИЙ МАКТАБНИНГ


Download 0.78 Mb.
bet39/61
Sana04.05.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1425540
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   61
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

6-МАВЗУ. КЛАССИК ИҚТИСОДИЙ МАКТАБНИНГ
ЯКУНЛАНИШИ


1. Классик сиёсий иқтисодни якунловчилардан бири – Ж.С.Милл


Жон Стюарт Милл (1806–1873) классик сиёсий иқтисодни якунловчилардан бири ҳисобланади. Унинг отаси Жеймс Милл иқтисодчи, Д.Рикардонинг яқин оғайниси бўлиб, ўғлининг тарбия-си билан жиддий шуғулланган. Шунинг учун Миллга ўн ёшидаёқ жаҳон тарихини, грек ва лотин адабиётларини кўриб чиқишга тўғри келган. Ўн уч ёшида у бир вақтнинг ўзида фалсафа, сиёсий иқтисод ва бошқа фанларни ўрганишни давом эттирган ҳолда Рим тарихини ёзиб чиққан.
Ж.С.Милл ўзининг биринчи сиёсий иқтисод бўйича «тажри-ба»сини 23 ёшида, яъни 1829 йил нашр этди. 1843 йили унга шуҳрат келтирган «Мантиқ тизими» номли фалсафий асари вужудга келди. Асосий асари «Сиёсий иқтисод асослари…» бў-либ, у 1848 йили чоп этилган. Бу асар бешта китобдан иборат: (1) “Ишлаб чиқариш”, (2) “Тақсимот”, (3) “Айирбошлаш”, (4) “Жамият ривожланишининг ишлаб чиқариш ва тақсимотга таъсири”, (5) “Давлатнинг бозор иқтисодиётига таъсири тўғрисида”. Бу асарнинг сўзбошида ёзилишича, Ж.С.Милл иқтисодий билимлар даражаси-нинг юксалиб боришини ва илғор замонавий ғояларни ҳисобга олган ҳолда А.Смитнинг “Одамлар бойлиги ...” ва Д.Рикардонинг “Сиёсий иқтисоднинг бошлани-ши”нинг янгиланган вариантини яратишни ўзига мақсад қилиб қўйган. Асарнинг ушбу юқоридаги кўринишда тузилиши эса, муаллифнинг фикрича, Смит-Рикардо иқтисодий назарияларини изоҳлашда муайян тартиб ва аниқлик киритади. Ж.С.Милл нафақат иқтисодий билимларни тизимлаштирди ва оммавий-лаштирди, балки унинг томонидан бир қатор қоидалар ривожлантирилди ва уларга аниқлик киритилди, хулоса ва якун далиллар билан яна ҳам ишонарли қилиб асослаб берилди.
Ж.С.Милл сиёсий иқтисодни бойликнинг моҳиятини, уни ишлаб чиқариш ва тақсимлаш қонунларини тадқиқот қилувчи фан сифатида таърифлайди. Шу билан бирга, унинг фикрича, тақсимот тарихий характерга эга бўлиб, ишлаб чиқариш қонунлари эса аба-дий ҳисобланади.
Кўпчилик мутахассисларнинг фикрига кўра, иқтисодий фан-нинг методологиясини такомиллаштириш Ж.С.Миллнинг асосий хизмати ҳисобланади. У назарий хулосалар фақат муайян шароитда тўғри бўлишидан келиб чиққан ҳолда, ҳар қандай назарий схеманинг нисбийлигини доимо таъкидлаган ва кўп омилли таҳлил-нинг зарурлигини кўрсатиб берган. Тадқиқот методи Ж.С.Милл-нинг тавсиясига кўра, икки асосий нарсага асосланади: 1) хулоса ва якун, одатда, фақат муайян шароитда тўғридир; 2) улар ҳар томон-лама (универсал) бўлиши мумкин эмас. Иқтисодий ҳаётда битта эмас, балки жуда кўп сабаблар амал қилади. Уларни англаш, асосини ажратиб олиш жуда қийин, шунинг учун уларни чалкаш-тириб юбормаслик, сабаб ва оқибатни бир-биридан ажрата билиш лозим.
Ўзгариб турувчи шароитларни ва ўзаро алоқаларни ҳисобга олган ҳолда турли концепция ва қарашларни, ёндашув ва тавсия-ларни таққослаш, тўғри хулоса чиқара билиш иқтисодий билим-ларнинг мерос бўлиб қолишини таъминлайди.
Ж.С.Милл классик иқтисодий мактабни якунловчилардан бири сифатида иқтисодий таълимотларнинг ривожланишига жуда катта ҳисса қўшди. Биз унинг асосий иқтисодий назарияларини қуйида кўриб чиқамиз.



Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling