Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д
Download 0.78 Mb.
|
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ
Пул, кредит ва савдо инқирози назариялари. Пулнинг моҳия-тини Ж.С.Милл пулнинг миқдорий назариясидан келиб чиққан ҳолда таҳлил қилади. У бу билан ўзини пулнинг миқдорий назария-си тарафдори эканлигини кўрсатади. Бу назарияга мувофиқ, пул миқдорининг кўпайиши ёки камайиши товарлар баҳосининг нис-бий ўзгаришига таъсир кўрсатади. Аммо агар унинг миқдорининг кўпайиши олди-сотди миқдорининг кўпайишига (ёки ялпи даро-мадга) мувофиқ келса, фақат биргина пул миқдорининг кўпайиши баҳонинг ошишига олиб келмайди. Унингча, бошқа барча шароит-лар бир хил бўлганда, “пулнинг қиймати пул миқдорига тескари мутаносибликда ўзгаради: пул миқдорининг ҳар қанақасига кўпайи-ши унинг қийматини пасайтиради, пулнинг ҳар қанақасига камайи-ши эса, унинг қийматини бир хил мутаносибликда оширади... Бу – пулнинг махсус хусусияти”. Қачонки пул механизми бузилса, фақат шундагина иқтисодиётда пулнинг аҳамияти сезила бошлайди.
Сўнгра Ж.С.Милл кредитнинг табиати ва унинг иқтисо-диётдаги ўрнини тадқиқ қилишга ўтади. Бу ерда Ж.С.Милл ўзини А.Смит ва Д.Рикардо ғояларини оммавийлаштирувчи оддий истеъ-дод эгаси сифатида эмас, балки чуқур ўзига хос тадқиқотчи эканлигини намоён этади: «Кредит мамлакатнинг ишлаб чиқариш ресурсларини кўпайтирмайди, лекин кредит туфайли улар ишлаб чиқариш фаолиятида анча тўлиқ ишлатилади». Кредит манбаи айни чоғда унумли истеъмолда бўлмаган пул шаклидаги капитал ҳисобланади. Фоиз тўлаш эвазига кредит берувчи асосий инстру-мент сифатида депозитли банклар ташкил топади. Бунда банк кредити баҳога таклифнинг ўсиши қандай таъсир кўрсатса, худди шундай таъсир кўрсатади. Кредит тўловга қобил талабни кенгайтиргач ва субъектлар-нинг истакларига таъсир кўрсатгач, савдо конъюнктурасини кескин ўзгартириб юборади. Муайян товарнинг баҳоси ошиши кутилса, савдогарлар бундан фойда олишга бўлган ўз мойилликларини намойиш этадилар. Агар бунда баҳонинг ошиши юқори ва узоққа чўзиладиган бўлса, унда у бошқа чайқовчиларни ҳам ўзига торта-ди. Улар товарлар харидини кучайтирадилар, бу эса бериладиган ссуда миқдорини кўпайтиради, баҳони оширади. Бир оз вақт ўтгандан кейин баҳонинг ўсиши тўхтайди ва товарларни ўз қўл-ларида ушлаб турганлар фойда олиш вақти келганини ҳис қила-дилар ва уларни сотишга киришадилар. Баҳо пасая бошлайди, товар эгалари катта зарар кўрмаслик учун бозорга шошиладилар, бундай вазиятдаги бозорда харидорлар унчалик кўп бўлмаганлиги сабабли, баҳо олдин ошганига қараганда, анча тез пасайиб боради. Шунга ўхшаган бир оз тебранишлар кредит бўлмаган пайтда ҳам бўлиб туради. Аммо пул миқдори ўзгармаган вақтда бир хил товарларга бўлган ажиотаж талаб бошқа товарларнинг баҳосини пасайтиради. Лекин кредитдан фойдаланилганда, иқтисодий субъектлар қўшимча пул манбаига эга бўладилар. Бундай вазиятда чайқовчилик барча товарларни бирданига қамраб олиши мумкин. Натижада савдо инқирози келиб чиқади. Савдо инқирози учун «чайқовчиликнинг жонланиши таъси-рида олдин ошган баҳоларнинг тез пасайиб бориши типик ҳол ҳисобланади. Баҳолар қайси нуқтадан ошишига бошлаган бўлса, шу нуқтагача пасайиши мумкиндек туюлади ёки истеъмол ва таклиф ўзини оқлайдиган даражагача пасаядигандек билинади. Аммо уларнинг пасайиши анча чуқур бўлади, негаки ҳар бир киши зарар кўраётган пайтда, кўпчилик эса банкротга учраган бир даврда, ҳатто ишончли ва атоқли фирмалар ўзлари ўрганиб қолган кредитни зўрға олишлари мумкин. Бундай вазият шунинг учун содир бўладики, ҳеч кимда қарзга берган маблағини ўз вақ-тида қайтариб олишга ишонч бўлмайди. Фавқулодда шароитда бунга ваҳимачилик келиб қўшилади. Пул қисқа муддатга деярли ҳар қандай фоиз тўлаш шарти билан қарзга олинади, товарларни сотишда эса, дарҳол нақд пулга харид қилувчилар шартларидан кўриладиган ҳар қандай зарарга эътибор берилмайди. Демак, савдо инқирози даврида баҳоларнинг умумий даражаси шу қадар пасаядики, олдинги инқирозгача бўлган чайқовчилик даври мобай-нида оша бошлаган даражадан ҳам паст бўлади». Ўз моҳиятига кўра, бу иқтисодий фикрлар тарихида биринчи марта иқтисо-диётнинг пасайиш динамикасининг пулли жиҳатларининг ифода этилишидир. Бу ерда Ж.С.Милл С.Сисмонди таклиф қилган иқтисодий пасайиш (инқироз) тушунчасига қўшилмади. Унинг фикрича, ин-қироз умумий ортиқча ишлаб чиқариш натижаси ҳисобланади дейиш, катта хатодир. «Бу фақат ортиқча чайқовчилик харидининг оқибатидир… Унинг бевосита сабаби кредитнинг қисқариши ҳисобланади, бартараф қилиш воситаси эса – таклифни камай-тириш эмас, балки ишончни тиклашдир». Бу маънода Ж.С.Милл Ж.М.Кейнснинг ўтмишдошидир. Ж.С.Миллнинг тасдиқлашича, конвертациялашган қоғоз вал-юталар шароитида олтиннинг четга чиқиб кетиши юзага келиши сабабли баҳолар узоқ вақт ошиши мумкин эмас. Бироқ қоғоз пуллар конвертациялашмаганда (уларни олтинга алмаштириш механизми йўқ) баҳоларнинг ошиши чайқовчилик шов-шув (бум)и нинг келиб чиқишига олиб келиши ва инқирозларни келтириб чиқариши мумкин. 1825 йилдаги инқироз бунга мисол бўла олади. Аммо кейинги 1847 йилдаги инқироз эса фоиз ставкасининг кескин ўсиши натижаси ҳисобланади. Савдо инқирозлари даврида «пул талабидан кўра, товарларнинг ортиқчалиги юзага келади, яъни пул таклифининг етишмаслиги келиб чиқади». Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling