Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д


К.Маркс иқтисодий таълимотининг умумий тавсифи


Download 0.78 Mb.
bet43/61
Sana04.05.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1425540
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   61
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

3. К.Маркс иқтисодий таълимотининг умумий тавсифи


Карл Маркс классик сиёсий иқтисодни якунловчилардан бири сифатида иқтисодий таълимотлар тарихида ёрқин из қол-дирди. У 1818 йил 5 майда Германиянинг Трир шаҳрида туғилган. Унинг отаси адвокат, яҳудий бўлиб, 1824 йилда протестантликни қабул қилган. Оиласи давлатманд, маданий оила бўлган. К.Маркс Трир шаҳрида гимназияни тамомлагандан сўнг, дастлаб Бонндаги, сўнгра Берлиндаги университетга кирди, юридик фанларни, тарих ва фалсафани ўрганди. 1841 йилда Эпикур фалсафаси тўғрисида университет диссертациясини топшириб, курсни битирди.
1842 йили К.Маркс Боннга кўчиб келди ва шу йилнинг октябрида «Рейн газетаси»нинг бош мухаррири бўлди ва Бонндан Кёльнга кўчиб ўтди. 1843 йили бирданига бир қанча воқеа содир бўлди: у муҳаррирлик қилган газета ёпилди, немис баронининг қизи Женни Фон Вестфаленга уйланди, Парижга кўчиб ўтди.
Кейинги икки йил (1844–1845) К.Маркс учун иқтисодий назарияни, фалсафани ва ижтимоийогияни чуқур ўрганишнинг бошланиш даври бўлди. У Г.Гейне, П.Прудон, М.Бакунинлар билан танишди, Ф.Энгельс билан дўстлашди.
К.Маркс 1845–1848 йиллари Брюсселда бўлди. Ўша йиллари Ф.Энгельс билан ҳамкорликни давом эттирган ҳолда, «Немис идеалогияси» ва «Коммунистик партия Манифести»ни ёзди. У 1848 йили Германияга Кёльн шаҳрига келди ва «Янги Рейн газетаси»га раҳбарлик қилди. У ўзининг газетасида 1849 йили «Ёлланма меҳнат ва капитал» асарини чоп этди. Шундан сўнг Германиядан сургун қилинди ва бошқа бу ерга қайтиб келмади. К.Маркс аввал Парижга келди, у ерда бир оз вақт тургандан кейин Лондонга бориб, умрининг охиригача (1850-1883) шу ерда яшади. Айнан Лондонда яшаган даврларда К.Маркс ўзининг кўп сонли асарларини, жумладан, ҳаётининг мазмунини ташкил этган “Капитал”ни ёзди. К.Маркснинг иқтисодий концепциялари асосан унинг ушбу машҳур асарида берилган. Унинг бу асари тўрт томдан иборат бўлиб, биринчи том 1867 йили нашр этилди, иккинчи ва учинчи томлар К.Маркс ўлимидан кейин Ф.Энгельс томонидан (иккинчи том 1885 йил, учинчи том 1894 йил) чоп этилди. Тўртинчи том тугаллан-масдан қолиб кетди. Унда К.Маркс сиёсий иқтисод тарихини кўриб чиқмоқчи бўлган. Капитал ишлаб чиқариш жараёни «Капитал»нинг биринчи томининг мазмунини ташкил этади. Иккинчи томда капиталнинг муомала жараёни тадқиқот этилади. Учинчи томда яхлит олинган капиталистик ишлаб чиқариш жараёнига тавсиф берилади. Тўртинчи том («Қўшимча қиймат назарияси») иқтисодий таълимотлар тарихига бағишланган.
К.Маркс «Капитал»га ёзган сўзбошида: «Асаримнинг туб мақ-сади ҳозирги замон жамияти, яъни капиталистик жамияти ҳара-катининг иқтисодий қонунини очиб беришдир», – дейди. Ушбу тарихий жиҳатдан муайян жамиятнинг ишлаб чиқариш муносабат-ларини ва бу муносабатларнинг пайдо бўлишини, тараққий қили-шини ва таназзулга юз тутишини кўрсатиб бериш К.Маркс иқти-содий таълимотининг мазмунидир. Капиталистик жамиятда товар ишлаб чиқариш умумий тус олган, шу сабабли К.Маркснинг тадқиқоти ҳам товарни таҳлил қилишдан бошланади.
Қиймат назарияси. Маркс таълимотига биноан, ҳар бир товарнинг қиймати уни ишлаб чиқаришга сарфланган ижтимоий зарурий меҳнат билан ўлчанади. Бир турдаги товарни ишлаб чиқа-риш учун турли миқдорда меҳнат сарфланади. Бунинг натижасида товарлар ҳар хил индивидуал қийматга эга бўлади. Лекин қиймат ўзида ижтимоий меҳнатни мужассамлаштирганлиги сабабли, унинг миқдори индивидуал меҳнат сарфлари билан эмас, балки ижтимоий зарур меҳнат билан ўлчанади, ижтимоий зарур иш вақти билан белгиланади. «Истеъмол қийматига эга бўлган қиймат миқдори, – деб ёзади К.Маркс, – уни ишлаб чиқариш учун керак бўлган ижти-моий зарур меҳнат миқдори билангина, яъни ижтимоий зарур иш вақти билангина белгиланади. Ҳар бир айрим товар ўз жинсидан бўлган товарларнинг фақат ўртача нусхаси сифатида аҳамиятга эгадир». Ижтимоий зарур иш вақти меъёрий ишлаб чиқариш шароитида ва муайян жамиятдаги меҳнат малакаси ва интенсив-лигининг даражаси ўртача бўлган шароитда бирон-бир товар тайёрлаш учун сарфланадиган вақтдир. Ушбу тушунчалар ёрда-мида қиймат қонуни шаклланади: алмашув жараёнида (эквивалент эквивалентга сингари) товарлар ўзининг қиймати бўйича айир-бошланади (Уларда мужассамлашган ижтимоий зарур иш вақти бўйича). К.Маркснинг тасдиқлашича, ҳар қандай жамиятда қиймат қонунига амал қилмаган айирбошлашнинг бўлиши мумкин эмас. Қиймат эса, юқорида қайд қилиб ўтганимиздек, айни жамиятда ўртача меҳнат сарфлари билан ўлчанади. Бу айирбошланадиган то-варларни таққослашнинг ягона ўлчови меҳнат эканлигини билди-ради. Товарларнинг фойдалилиги бундай умумий ўлчов бўла ол-майди, негаки улар миқдор жиҳатидан таққосланмайди.
К.Маркснинг қиймат назариясининг Д.Рикардонинг қиймат назариясидан фарқланишига эътибор бериш зарур. Д.Рикардо то-варларнинг нисбий қиймати тўғрисида сўз юритади: А ва Б товар-лар бир-бирига айирбошланади, чунки уларни ишлаб чиқариш тах-минан бир хил меҳнат сарфларини тақозо этади. К.Марксда эса қиймат товарга хос объектив хусусиятдир.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling