Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д


Download 0.78 Mb.
bet46/61
Sana04.05.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1425540
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   61
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

Рента назарияси. К.Маркс рента тўғрисида назария яратди. Унингча, рента ерга бўлган мулкчиликни амалга ошириш шакли-дир. Ер майдони чекланганлиги, унинг ер эгалари қўлида бўл-ганлиги сабабли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш баҳоси ўртача ердаги ишлаб чиқариш харажатларига қараб эмас, балки энг ёмон ердаги ишлаб чиқариш харажатларига қараб белгиланади. Бу баҳо билан яхши ердаги (ёки энг яхши шароит-даги) ишлаб чиқариш баҳоси ўртасидаги фарқ дифференциал рен-тани билдиради. К.Маркс дифференциал рентани таҳлил қилиб, бу рента айрим ер майдонларининг ҳосилдорлиги бир-биридан фарқ қилганда, ерга сарф қилинган капитал миқдори бир-биридан фарқ қилганда ҳосил бўлишини кўрсатиб берди. Дифференциал рента икки шаклда – дифференциал рента I ва дифференциал рента II шаклида мавжуд бўлади. Ижтимоий ишлаб чиқариш баҳосини белгиловчи энг ёмон ердаги маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш баҳоси билан энг яхши ва ўртача ердаги маҳсулотларнинг индивидуал ишлаб чиқариш баҳоси ўртасидаги тафовут диф-ференциал ер рента I нинг негизи ҳисобланади. Ерга қўшимча ишлов бериш эвазига олинадиган рента дифференциал рента II ни ташкил этади.
К.Маркс дифференциал рента билан бирга абсолют рентанинг ҳам амал қилишини кўрсатиб беради. У, абсолют рентанинг пайдо бўлишини қишлоқ хўжалигида капитал узвий тузилишининг анча паст бўлиши билан ва ерга бўлган хусусий мулкчилик билан боғлаб тушунтиради. Биринчи омил туфайли, унинг фикрича, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти қиммати унинг «ишлаб чиқариш баҳосидан» ҳамиша устун бўлади, иккинчи омил таъсир кучига кўра эса, фойда меъёрини ўртача даражага келтирувчи «капитал оқими» меха-низми қишлоқ хўжалигида амал қилиши мумкин эмас. Бинобарин, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ўз ишлаб чиқариш баҳолари-дан (қўшимча қийматнинг ўртача фойдадан) ортиқчаси капита-листлар ўртасида тақсимланмайди (саноатдаги каби) балки деҳқон-чиликда қолади ва ер эгалари томонидан абсолют рента шаклида ўзлаштирилади. М.Блаугнинг ёзишича, марксча абсолют рента на-зарияси унинг қўшимча қиммат назарияси доирасидан ташқарида, қимматнинг (қийматнинг) баҳога айланиш зарурлиги келиб чиққан шароитда ҳеч қандай кучга эга эмас.
Ижтимоий такрор ишлаб чиқариш схемаси. Ф.Кенэнинг «Иқтисодий жадвалига» юқори баҳо берган К.Маркс, ўзининг такрор ишлаб чиқариш схемасини ишлаб чиқди. А.Смит, Ж.Б.Сэй ижтимоий маҳсулотни даромадларга бўлиб (моддий сарфларни мавҳумлаштирган ҳолда) кўрсатган бўлса, К.Марксда эса ижти-моий маҳсулот уч қисмга бўлинади: доимий капиталга (с) – моддий сарфларга (амортизация, хом ашё, ёқилғи ва бошқалар қиймати), ўзгарувчи капиталга (v) – ишчи кучини сотиб олишга бўлган сарф-лар ва қўшимча қийматга(m).
Такрор ишлаб чиқариш муаммосини ечиб беришда К.Маркс иқтисодиётни икки бўлинмага бўлади. I бўлинма ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқариш, II бўлинма истеъмол буюмларини ишлаб чиқариш. Кейин у оддий ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш ўртасидаги фарқни кўрсатиб беради. «Оддий такрор ишлаб чиқариш» ўзгармас бўлиб, унда соф инвестиция нолга тенг. Оддий такрор ишлаб чиқариш бир хил ҳажмда, ўзгармас бўлиб қолиши учун қандай шартлар бўлиши керак? К.Маркс бунинг учун қуйидаги шартларни кўрсатиб беради. Оддий такрор ишлаб чиқа-ришда I бўлинманинг барча маҳсулоти ҳар иккала бўлинмадаги капитални қоплаш учун сарфланиши керак: I (c+v+m) = Ic+IIc. Шу билан бирга, II бўлинма маҳсулоти иш ҳақи фонди плюс мулкдан келадиган даромадга – соф миллий маҳсулотга тенг (эквивалент) бўлиши керак: II (c+v+m)=I (v+m)+II (v+m). Бу иккала тенглама-дан натижада I (v+m) = IIc келиб чиқади, яъни I бўлинманинг соф маҳсулоти II бўлинмада йил давомида истеъмол қилингган капитални қоплаш учун зарур бўлган талаб миқдорига тенг бўлиши керак. Агар I (v+m)>IIc бўлса, унда доимий капитални қоплашга бўлган инвестиция сарфлари амортизация ажратмалари миқ-доридан ошиб кетади, яъни соф инвестиция ижобий бўлади. Лекин амортизация жамғармалари истеъмол қилинган капитални қоп-лашга ишлатилмаслиги, албатта, ишлаб чиқаришнинг пасайишини келтириб чиқаради. Келтирилган далиллар анча пухта макрои-қтисодий ўзаро боғлиқлик борлигини тасдиқлайди.
Кейин К.Маркс кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни таҳлил қилади. Унинг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш схемасини фан-тарихидаги иқтисодий ўсишнинг биринчи мате-матик модели ҳисоблаш мумкин. Лекин унинг камчиликлари йўқ эмас. Хусусан, «кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш»нинг бир текисда ривожланиб боришининг шартларини аниқ кўрсатиб берилмаган. Бундан ташқари, у суръат ўзгармаган иқтисодий ўсиш-ни таҳлил қилади, бундай вазиятда эса, ўсиш Q (маҳсулот миқдори) да ҳеч қандай ўзгариш бўлишини тақозо этмайди. К.Маркс кўр-сатиб берган иқтисодий ўсишнинг зарур бўлган шартлари: I бўлин-манинг миллий даромади ушбу бўлинмадаги ишчи ва тадбир-корларнинг эҳтиёжларини қондириш учун II бўлинмадан сотиб олинадиган истеъмол буюмларидан кўп бўлиши керак – миллий даромаднинг бир қисми ишлаб чиқаришни кенгайтиришга кетади, яъни I(v+m)>IIс. Шундай қилиб, I бўлинманинг маҳсулоти йил бошидаги ҳар иккала бўлинманинг ишлаб чиқариш воситаларига бўлган талабидан кўп бўлиши керак, яъни I(c+v+m)>Ic+IIc. Шунга мувофиқ, жамиятнинг барча миллий даромади истеъмолга сарфланмайди, яъни I(v+m)+II(v+m)>II(c+v+m).
Такрор ишлаб чиқаришнинг бундай талқини айрим масала-ларга ойдинлик киритишда қўлланиши мумкин. Лекин у шу қадар чекланишларга асосланганки, бу ундаги барча далилларни куч-сизлантиради. Ёпиқ иқтисодиёт: барча маҳсулотлар «меъёрл баҳода» сотилади; ҳар иккала бўлинмада капитал айланиш тезлиги бир хил; фақат капиталистлар жамғаради; техника тараққиёти йўқ; реал иш ҳақи доимий; бир ишчига бўлган реал маҳсулот доимий ва бошқалар. Бундан ташқари, икки бўлинмадан иборат бўлган модель ўзгарувчан реал иқтисодиётни таҳлил қилишда ишончли восита ҳисобланмайди. Капитал буюмларни ҳам истеъмол буюмларини ҳам ишлаб чиқарувчи кўпчилик тармоқлар – масалан, тош кўмир қазиб олиш, транспорт, химия – у ёки бу категория тушунчасига тўлиқ кирмайди. Бунинг устига, бундай тармоқлар ичида капитал ва истеъмол буюмларини категорияларга бўлиш вақти-вақти билан талаб структурасидаги ўзгаришга қараб ўзгариб туради. Натижада кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг марксча шартлари деярли ўз кучини йўқотади. Шундай бўлса-да, тенглама К.Маркс тизимида алоҳида ўрин тутади. У иқтисодий ўсиш бир текисда бориши мумкин эмаслиги, ишлаб чиқаришнинг даврий бўлиши тўғрисида фикр юритишга имкон беради.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling