Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д


Download 0.78 Mb.
bet42/61
Sana04.05.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1425540
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   61
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

Иқтисодий тараққиёт назарияси. Иқтисодий тараққиёт, Ж.С. Милл таълимоти бўйича, фан-техника тараққиёти, шахснинг ва мулкнинг ривожланиши билан боғлиқ. Ишлаб чиқариш ва жамғариш кўпаяди, солиқлар анча эркинлашади, кўпчилик кишиларнинг ишбилармонлиги ошади, кооперация такомиллашиб ва ривожланиб боради. Буларнинг барчаси самарадорликнинг ўсишига, яъни ишлаб чиқариш харажатларининг камайишига ва қийматнинг пасайишига олиб келади (озиқ-овқат ва хом ашё қийматидан ташқари).
Ж.С.Миллда капитал эвалюцияси Д.Рикардо назариясига ўх-шаб кетади. Фойда меъёри пасайиб боради, аста-секин минимум даражага интилади, лекин бу ҳолат ҳали ҳам капитални жам-ғаришга ва жамғарилган воситалардан унумли фойдаланишга ун-дайди. Фоиз меъёрининг минимум даражасига бўлган интилишни четга капитал чиқариш ва экспортни кўпайтириш билан секинлаштириш мумкин. Бунда фойда меъёрини пасайтирувчи капиталнинг ортиқча қисми четга чиқиб кетади; бу ерда капитал йўқолмайди, балки у янги бозорларни ташкил этиш ва четдан арзон товарларни олиб келиш учун ишлатилади. Капиталнинг бир қисмининг четга чиқиб кетиши фойдани ва фоиз меъёрини ошириб, жамғармага бўлган янги интилишни келтириб чиқаради. У, шунингдек, фойда меъёрининг пасайиш мойиллиги давлат харажатларини оширишга қарши бўлган далилларни кучсиз-лантиради, деб ҳисоблайди.
Кўрилаётган капитал ҳаракатнинг охирги натижаси – бу иқтисодий юксалиш учун кураш тўхтаган пайтдаги турғунлик ҳолати ҳисобланади. Аммо Ж.С.Милл, агар турғунлик ҳолати ишлаб чиқаришнинг юқори даражасида юзага келган бўлса, унга ижобий муносабатда бўлган «Фақат дунёдаги қолоқ мамлакатларда ишлаб чиқаришни кўпайтириш энг асосий вазифа ҳисобланади. Анча ривожланган мамлакатларда тақсимотни такомиллаштириш иқтисодий заруратга айланди». Унинг фикрига кўра, ҳеч ким камбағал бўлмаган, ҳеч ким бойликка интилмаган ва бировларнинг олдинга чиқиб олишга қилган ҳаракати туфайли бошқаларнинг орқага суриб ташланиши хавфи бўлмаган вазиятдаги жамият, одамлар учун энг яхши яшайдиган жамият ҳисобланади. Бундай турғунлик даврида маданиятнинг барча шаклларини ривожлан-тириш учун, маънавий ва ижтимоий тараққиёт учун имкониятлар ҳеч чекланмаган бўлади.
Одам ўзи яратмаган нарсаларга унинг эгалик қилиш ҳуқуқини адолатсизлик деб ҳисобловчи хусусий мулк танқидига Ж.С.Милл қарши чиқди. Масалан, ишчилар фабрикада барча маҳсулотни яратади, лекин унинг кўпчилик қисми бошқа бировга тегади. «Бу эътирозга жавоб шундан иборатки, фабрикада меҳнат товар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган шароитларнинг бири ҳисобланади, холос. Ишни материалларсиз, асбоб-ускуналарсиз ҳамда ишлаб чиқариш пайтида ишчиларни таъминлаш учун олдиндан тайёр-ланган яшаш воситалари захираларисиз бажариб бўлмайди. Бу нарсаларнинг ҳаммаси ўтган меҳнат маҳсули ҳисобланади. Агар ишчилар бу нарсаларга эга бўлганда, уларда маҳсулотни бошқа бировлар билан бўлишишга зарурат бўлмас эди. Аммо ишчиларда бу нарсалар бўлмаганлиги учун улар эквивалентнинг бир қанчасини (маҳсулотларнинг бир қисмини–муаллиф) ушбу нарса-ларга эгалик қилувчи кишиларга бериши керак». Аммо хусусий мулк доирасидан ер чиқариб ташланиши лозим (чунки у меҳнат маҳсули ҳисобланмайди).
Ижтимоий масалалар. Кўпчилик классикларнинг концепция-сида меҳнатнинг қиймати ишчининг ҳаёт кечириши учун зарур бўлган нарсаларнинг қиймати билан аниқланади. Иш ҳақи талаб ва таклиф нисбатига боғлиқ ҳолда меҳнат қиймати атрофида теб-раниб туради. Бу қонуннинг амал қилиши кишиларнинг хоҳишига боғлиқ бўлмайди ва шунинг учун ёлланма ишчиларнинг аҳволини яхшилаш учун йўналтирилган ҳар қандай ижтимоий чора-тад-бирлар бефойда. Ишчиларнинг аҳволини яхшилаш иқтисодиётда капитал қўйилмасини кенгайтириш (меҳнатга талаб ошади) ёки аҳоли ўсишини камайтириш (меҳнат таклифи қисқаради) билан амалга оширилиши мумкин. Ж.С.Милл дастлаб ушбу тамойил-ларни ёқлаб чиққан бўлса-да, аммо кейинчалик ундан воз кечади.
Социалистлар ғоясининг таъсири ва тақсимот қонунларининг тарихий характерини тан олиши (тарихий бўлганидан уларни ўзгартириш мумкин), инглиз иқтисодчисини классик мактабнинг қатор қоидаларидан воз кечишга мажбур этди. У ижтимоий исло-ҳотларнинг кенг дастурини илгари сурди ва ўз таклифларини билдирди. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
1. Ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш йўли билан ёлланма меҳнатни тугатиш, Ж.С.Милл фикрича, меҳнатга бўлган қизиқишни йўқотади. Шунинг учун капиталистик корхона-лар ўрнига кооператив бирлашмаларни ташкил этиш зарур, унда ишчилар бир вақтнинг ўзида мулк эгаси ҳам ҳисобланади. У касаба уюшмаларининг ривожланиши, капиталистик корхоналарнинг фойдасини тақсимлашда ишчиларнинг иштирок этиши тарафдори бўлган.
2. Ер рентасини ер солиғи ёрдамида умумлаштириш. Рента ёлланма меҳнат каби иқтисодий эркинлик тамойилларига зид. Рента ер эгасига эмас, балки жамоага (қишлоқ кооперативларига) ёки барча жамиятга тегишли бўлиши керак.
3. Ж.С. Милл майда ер эгаларини қўллаб-қувватлайди. Унинг фикрича, ўз ерида ишловчи кўпчилик деҳқонлар рента тўлашдан озод, улар мустақил ва ташаббускор, шунингдек, ёлланма ишчи-лардан фарқли равишда ҳаддан ташқари ўз оиласини кенгай-тиришга мойил эмас.
Ж.С. Милл ўзининг ижтимоий ислоҳотлар дастурида «амал-даги индивидуал эркинлик билан Ер шаридаги табиий бойликларга эгалик қилишнинг умумийлигини ва меҳнат даромадларида барчанинг баравар иштирок этишини бирлаштириш»га ҳаракат қилди. Бунда у гўёки бир-бирига қарши икки йўналиш: иқтисодий эркинлик принципи билан ижтимоий адолат принципини бирлаш-тирмоқчи бўлгандек туюлади. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқ-тисодиёти тажрибаси бунинг мумкин эканлигини кўрсатиб берди.



Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling