Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д


Download 0.78 Mb.
bet48/61
Sana04.05.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1425540
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   61
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

Ижтимоий формациялар назарияси. К.Маркснинг асосий ил-мий ютуқларидан бири шундан иборатки, у ижтимоий-иқтисодий формациялар, уларни ташкил этувчи элементлар, формацияларнинг алмашув сабаблари тўғрисида таълимот яратди. У уч йирик (ижти-моий-иқтисодий формацияни) ижтимоий тараққиёт босқичини кўрсатиб берди.
1. Архаик (бирламчи) формация: синфий жамиятгача бўлган жамоа.
2. Иқтисодий (иккиламчи) формация: синфий жамият; хусу-сий мулкчиликка асосланган антик, феодал ва капиталистик ишлаб чиқариш усули.
3. Коммунистик формация: кишининг киши томонидан зулм ва эксплуатация қилиниши муаммосини ҳал қилувчи синфсиз жамият.
К.Маркс таълимотига кўра, бир формациядан иккинчисига ўтиш ижтимоий инқилоб орқали амалга ошади, яъни «капитализм қобиғи портлайди», эски ишлаб чиқариш муносабатлари емирилиб, ижтимоий тизимнинг янги иқтисодий базиси шаклланади.
Агар индустриал жамиятнинг дастлабки босқичларида капи-талистик муносабатлар иқтисодий ўсишни рағбатлантирса, кейин-чалик бу муносабатлар иқтисодий ўсишнинг «кишанига» айланади, замон талабига жавоб бера олмайди. Унинг назариясига кўра капитализм ҳалокатга юз тутади. Чунки у ўзининг ички зиддият-ларини ечишга қодир эмас.
Унингча, капитализм ўрнига долзарб муаммоларни еча олади-ган, саноат цивилизацияси ютуқларидан унумли фойдаланиш имконини берадиган янги, анча такомиллашган жамият келиши керак. К.Маркс ортиқча ишлаб чиқариш, ишсизлик ва камбағал-ликни стихияли бозор иқтисодиётининг муқаррар ҳамроҳи ҳисоб-ланган бўлса, келажакда бўладиган анча такомиллашган иқтисо-диёт эса, ижтимоийлик асосида ташкил этилган бўлиши, ягона режа бўйича ишлаши керак. Унинг тасдиқлашича, бундай жамиятда «олдиндан онгли тарзда тузилган режа бўйича ижтимоий ишлаб чиқаришни амалга ошириш учун имкон туғилади».
Шу нарсани қайд қилиб ўтиш керакки, капитализмнинг муқар-рар ҳалокати тўғрисидаги К.Маркс далилларида асосий нарса жамиятдаги синфлар ўртасида даромадлар тақсимотининг бозор тамойили бузилганлигида эмас, балки бу тизимнинг тўла иш билан бандликни таъминлай олмаслиги, мустамлакадаги эксплуатацияга ва уришларга бўлган мойиллиги ҳисобланади. У, социализм ва коммунизмни ижтимоий жиҳатдан идеал ҳисоблади, уларни ноантагонистик коммунистик жамиятнинг фазалари деб атади. К.Маркс назариясига биноан, коммунизм – ишлаб чиқариш восита-лари бир бутун умумхалқ мулки ҳисобланган, жамиятнинг барча аъзолари ижтимоий жиҳатдан батамом тенг бўлган синфсиз тузум.
Аммо К.Маркснинг синфсиз жамият идеаллари тантанасига бўлган қатъий ишончи, энг аввало, классик иқтисодий мактабнинг синфлар назариясига асосланади. У ўзини классикларнинг давом-чиси ҳисоблаган ҳолда, ҳақиқатан ҳам, иқтисодий ўсиш муаммоси билан, хусусан, фаровонликнинг ва даромадларнинг ўсиши ҳамда даромадларнинг меҳнат, капитал ва ер эгалари ўртасида, яъни синфлар ўртасида тақсимланиш муаммоси билан шуғулланди. Ле-кин унинг синфлар назариясидаги марказий ғоя синфий кураш ҳисобланади. «Ҳозирга қадар ўтган ҳамма жамиятлар тарихи, – деб ёзади К.Маркс, – синфлар кураши тарихидир. Ҳур ва қул, патриций ва плебей, помешчик ва крепостной, уста ва халфа, қисқаси, золим ва мазлум ўртасида доим антагонизм бўлиб келди; улар ҳар доим гоҳ яширин, гоҳ очиқ бир-бирига қарши кураш олиб борди. Бу кураш ҳар сафар бутун жамиятни инқилоб асосда бошқатдан қуриш билан ёхуд курашувчи синфларнинг умумий ҳалокати билан туга-ди». Марксча, ўзининг кучайиб бораётган зиддиятлари билан ка-питалистик жамият ҳам истисно ҳисобланмайди: турмуш даража-си муттасил пасайиб бораётган саноат ишчилари синфи капита-лизм «гўрковига» айланиб боради. К.Маркснинг башорати тўғри чиқмаганлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатди. Капитализм янги реал ҳаётга мослаша билди ва анча юқори иқтисодий ўсишни таъминлай олди.
Умумий хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Ж.С.Милл ва К.Маркс ижоди У.Петтидан бошланган классик иқтисодий мактаб-нинг якунланганлигини билдиради. Мазкур мактабнинг асосий қоидалари қуйидагилардан иборат:

  1. Инсон фақат ўз фойдасига, ўз аҳволини яхшилашга ин-тилувчи киши сифатида кўрилади.

  2. Иқтисодий битимда иштирок этувчи барча томонлар қо-нун олдида ҳам, шунингдек, узоқни кўзлаб иш юритишда ҳам эркин ва баробар.

  3. Ҳар бир иқтисодий субъект ҳар қандай бозордаги баҳо, фойда, иш ҳақи ва рента тўғрисида тўлиқ маълумотга эга.

  4. Бозор ресурсларнинг тўла ҳаракатини таъминлайди: меҳнат ва капитал бир зумда керакли жойга оқиб ўтиши мумкин.

  5. Иш ҳақи бўйича ишчилар сонининг эластиклиги бирдан кам эмас. Бошқача қилиб айтганда, иш ҳақининг ҳар қандай ошиши ишчи кучи сонининг кўпайишига олиб келади, иш ҳақининг ҳар қандай камайиши эса, ишчи кучи сонининг камайишига олиб келади.

  6. Капиталистнинг бирдан бир мақсади капиталдан кела-диган фойдани максималлаштириш ҳисобланади.

  7. Меҳнат бозорида пулли иш ҳақи мутлақ мослашувчан бўлади (унинг миқдори фақат талаб ва таклиф нисбати билан аниқланади).

  8. Бойликни кўпайтиришнинг асосий омили капитал жам-ғарилиши ҳисобланади.

  9. Рақобат такомиллашган бўлиши, иқтисодиёт эса дав-латнинг ҳаддан ташқари аралашувидан эркин бўлмоғи керак. Бун-дай шароитда «кўринмас қўл» ресурсларнинг оптимал тақсимла-нишини таъминлайди.

  10. Капитализм ўрнига долзарб муаммоларни ечиб беришга, саноат цивилизацияси ютуқларини энг яхши шаклда реализация қилишга имон берувчи жамият келади.




Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling