Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д


Download 0.78 Mb.
bet47/61
Sana04.05.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1425540
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   61
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

Иқтисодий цикллар. К.Маркс тугалланган, яхлит иқтисодий цикллар назариясини яратган эмас. Унингча, инқирозлар – бу «капитализмнинг асосий зиддиятларининг» намоён бўлишидир. Хўжаликдаги анархия ишлаб чиқариш структураси билан истеъмол структураси доимо мос келмаслигини келтириб чиқаради. Ривож-ланишнинг циклли характерда бўлиши, ортиқча ишлаб чиқариш инқирозининг муқаррарлиги капиталистик иқтисодиётга хос хис-латдир. Марксча иқтисодий цикллар назарияси унинг капитал жамғарилиши таҳлили асосида кўрилган. Циклли жараён, К.Маркс бўйича, юксалишдан бошланади. Юксалиш даврида меҳнатга бўлган талаб (жамғариш сабабли) унинг таклифидан ошиб кетади; ишсизлик тугатилади ва ишчи кучининг нисбатан етишмаслиги иш ҳақининг ошишига олиб келади; натижада фойда камаяди ва жам-ғариш секинлашади. Капитал жамғарилиши меъёрининг пасайиши ялпи талабнинг камайишига ва шунга мувофиқ бозор конъюнк-турасининг пасайишига олиб келади. Бундай инқирозли вазиятда капитал қиммати қадрсизланади, ишсизлик эса қайтадан кўпаяди ва у иш ҳақининг пасайишини келтириб чиқаради. Бу ҳол ишлаб чиқаришнинг фойдалилигини қайта тиклайди, жамғаришни қайта-дан бошлаш учун шароит яратиб беради; инқироз бир вақтнинг ўзида ҳам бузади, ҳам тузатади. Инқирозлар «ҳамма вақт мавжуд зиддиятларнинг фақат вақтинча зўрма-зўраки ҳал қилинишидан, зўрма-зўраки портлашлардан иборат бўлиб, улар бузилган муво-занатни бир лаҳзада тиклайди». Инқироз циклни тугаллайди ва янги навбатдаги цикл бошланади. Бу цикл даври мобайнида ин-новация ва янги иш жойларини ташкил этиш билан бирга иқтисодиёт таркибини қайта қуриш, жамғариш жараёнида фойда меъёрининг пасайиш тенденцияси ва капитал қимматининг қадр-сизланиши, ишсизлар армиясининг кўпайиши ва иш ҳақининг пасайиши қайтадан келиб чиққунча ва инқирозли вазият юзага келгунча давом этади.
К.Маркс Сэй қонунини танқид қилади. Бу қонунга мувофик товарлар таклифи автоматик тарзда ўзига талабни келтириб чи-қаради Бошқача айтганда, товарларни сотишдан тушган даромад уларни сотиб олиш учун харажатга айланади. К Маркс товарларни сотиш (Т-П) ва сотиб олиш (П-Т) актлари макон ва замонда мос тушмаслигини кўрсатиб берди (товар қиймати пулда сақланади). «Ҳеч ким зудлик билан сотиб олишга мажбур эмас, чунки унинг ўзи ниманидир сотган». Демак, ялпи харажатлар ялпи даромадлардан кам бўлганда ортиқча ишлаб чиқариш инқирози мумкинлиги келиб чиқади, яъни циклли ривожланишга олиб келади.
К.Маркснинг кўрсатиб беришича, иқтисодий циклларнинг моддий асоси капиталнинг вақти-вақти билан янгиланиб туриши зарурлиги ҳисобланади (ҳар 5-10 йилда). Бунда техника тараққиёти асосий капиталнинг маънавий эскириши натижасида янгиланиб туриш муддатини қисқартириши мумкин. Техник кашфиётлар ва инновациялар даврийлигининг хўжалик жараёнига бўлган таъсири таҳлили цикллар назариясининг кейинги ривожланишига катта таъсир кўрсатди.
Иқтисодий детерминизм. К.Маркснинг иқтисодий назарияси унинг ижтимоий қарашлари билан, айниқса, ижтимоий ривожла-ниш концепцияси билан бевосита боғлиқ. Кейингисининг шакл-ланиши жараёнида у уч асосий илмий манбага: Смит-Рикардонинг инглиз классик сиёсий иқтисодига, Гегель-Фейрбахнинг немис классик фалсафасига ва француз утопик социализмига асосланади. Марксча ижтимоий ривожланиш схемасида марказий ўринда иқ-тисодий детерминизм («тарихни материалистик тушунчаси») тура-ди. К.Маркс ижтимоий ривожланишга ва унинг тарихига татбиқ этилган детерминизмнинг асосий қоидаларини «Сиёсий иқтисод танқидига доир» асарида қуйидагича аниқ ва тўлиқ ифодалаб беради:
«Кишилар ўз ҳаётларида ижтимоий жиҳатдан ишлаб чиқа-ришда муайян, зарур ўзларининг иродаларига боғлиқ бўлмаган муносабатларда-ишлаб чиқариш муносабатларида бўладилар, бу муносабатлар уларнинг моддий ишлаб чиқарувчи кучлари тараққиётининг муайян босқичига мувофиқ келади. Бу ишлаб чиқариш муносабатларининг йиғиндиси жамиятнинг иқтисодий тузилмасини, реал базисини ташкил этади, юридик ва сиёсий устқурма шу реал базис устига қурилади ҳамда ижтимоий онгнинг муайян шакллари шу базисга мувофиқ келади. Моддий ҳаётни ишлаб чиқариш усули умуман ҳаётнинг ижтимоий, сиёсий ва руҳий жараёнларига сабабчи бўлади. Кишиларнинг онги уларнинг бор-лиғини белгиламайди, балки аксинча уларнинг ижтимоий борлиғи уларнинг онгини белгилайди. Жамиятнинг моддий ишлаб чиқа-рувчи кучлари ўз тараққиётининг маълум босқичида мавжуд ишлаб чиқариш муносабатларига ёки – бунинг юридик ифодасигина бўл-ган – мулкчилик муносабатларига зид бўлиб қолади; улар шу пайт-гача мазкур муносабатлар бағрида ривожланиб келган эди. Бу муносабатлар ишлаб чиқарувчи кучларининг ривожланиш шакл-ларидан уларнинг кишанига айланади. Ана шу вақтда ижтимоий инқилоб даври бошланади. Иқтисодий асос ўзгариши билан бутун бир ғоят катта устқурмада ҳам озми-кўпми тезлик билан туб ўзгариш юз беради… Айрим одам ҳақида унинг ўзи тўғрисидаги фикрига қараб хулоса чиқариш мумкин бўлмагани сингари, бундай ўзгариш даври тўғрисида ҳам шу даврнинг онгига қараб ҳукм чиқариш мумкин эмас. Аксинча, бу онгнинг сабабини моддий ҳаёт зиддиятларидан, ижтимоий ишлаб чиқарувчи кучлар билан ишлаб чиқариш муносабатлари ўртасида бўладиган ихтилофлардан топ-моқ керак… Буржуа ишлаб чиқариш муносабатлари ижтимоий иш-лаб чиқариш жараёнининг сўнгги антагонистик шакли ҳисоблана-ди,… лекин буржуа жамиятнинг бағрида ривожланаётган ишлаб чиқарувчи кучлари шу билан бирга бу антагонизмни ечиш учун моддий шароит яратади».
Демак, К.Маркснинг назарий концепциясида ишлаб чиқариш шакли ўзининг махсус хусусиятига, ўзининг ички мантиғига эга. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши билан янги муносабатлар келиб чиқади. Ишлаб чиқариш муносабатлари йиғиндиси жамиятнинг моддий базисини ташкил этади, унга жамият устқурмаси: ҳуқуқ, идеалогия, сиёсат, дин ва бошқалар боғлиқ бўлади. Ҳуқуқ, сиёсат, дин базис томонидан бошқарилиб турилади. Ишлаб чиқариш омиллари йиғиндиси жамиятнинг ишлаб чиқарувчи кучларини ташкил этади. Индустриал тизими ишлаб чиқарувчи кучларининг муҳим элементи деб К.Маркс ишлаб чиқариш воситаларини, энг аввало, меҳнат қуролларини, машина ва асбоб-ускуналарни ҳисоб-лаган. Жамиятнинг ишлаб чиқарувчи кучларининг ривожланиши (яъни ҳозирги замон тушунчасида иқтисодий ўсиш) ишлаб чиқариш муносабатларининг (ёки ижтимоий-иқтисодий тузумнинг) такомиллашувини тақозо этади. У, ўз навбатида, ишлаб чиқарувчи кучларининг ривожланишига фаол акс таъсир кўрсатади, иқтисо-дий ўсишига имкон бериши ёки тўсқинлик қилиши мумкин. Ижти-моий организмнинг икки томони ўртасидаги ўзаро алоқа жуда мураккаб, кўп қиррали ва зиддиятлидир. Иқтисодиёт ягона аниқ-ловчи омил ҳисобланмайди.
Жамиятда амал қилувчи ижтимоий қонунлар ишлаб чиқа-рувчи кучлар билан ишлаб чиқариш муносабатлари ўртасидаги ҳамда идеологик ва сиёсий устқурма билан базис ўртасидаги мувофиқлик тамойилни ифодалаб беради. Бундай мувофиқлик тамойилнинг амал қилиши иқтисодий ўсишга олиб келади, ишлаб чиқариш муносабатларининг иқтисодий ўсишига тўсқинлик қили-ши эса бундай тамойилнинг бузилганлигини билдиради. Шу боис, К.Маркс фикрича, улар ижтимоий тараққиёт диалектикасига муво-фиқ ўз ўрнини бошқа прогрессив ишлаб чиқариш муносабатларига бўшатиб бериши керак.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling