Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д
Т.Мальтуснинг иқтисодий қарашлари
Download 0.78 Mb.
|
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Томас Роберт Мальтус (1766–1834)
- «Нуфус қонуни тўғрисида тажри-ба» (1798), «Ер рентасининг табиати ва ўсиши тўғрисида тадқи-қот» (1815), «Сиёсий иқтисоднинг принциплари» (1820)
5. Т.Мальтуснинг иқтисодий қарашлари
Марксистик иқтисодий фанда «марксист» бўлмаган муаллиф-ларни шарманда қилиш «анъанаси» бор эди. Эҳтимол, энг ашаддий ва қаттиқ танқидга учраган инглиз олими Томас Роберт Мальтус ғоялари бўлса керак. Уни нималар деб аташмади: капитализм ҳимоячиси (апологети), одамларнинг душмани, фашизм идеологи. Энг қизиқарли жойи шундаки, Т.Мальтус нафақат турли тоифадаги социалистларнинг, балки уларнинг асосий мухолифатлари бўл-ган эркин бозор ва хусусий тадбиркорликнинг мутлақ устунлик-ларига ишонган либералларнинг ҳам ғазабини қўзғатган. Нега Т.Мальтусни шунчалик ёмон кўришган? Пессимизми учун, аҳоли фаровонлигини анча ошириш мумкинлигига ишонмаганлиги учун. Ахир социалистлар ҳам, либераллар ҳам «бахтли келажакка» ишонган. Биринчиси, хўжалик жараёнларини онгли равишда ижтимоий тартибга солиш туфайли умумий фаровонликка эришиш-га умид қилган бўлсалар, иккинчиси, турмуш даражасини ошириш бозор механизмининг амал қилиши ва хусусий манфаатдорлик кучи билан таъминланишига ишонган. Унисига ҳам, бунисига ҳам пессимизм ёт бўлган. Инглиз иқтисодчиси Томас Роберт Мальтус (1766–1834) дворян оиласида туғилган. Кембриж университетини тамомлагач, қишлоқ руҳонийси, 1807 йилдан эса сиёсий иқтисод профессори бўлди. Унинг асосий асарлари «Нуфус қонуни тўғрисида тажри-ба» (1798), «Ер рентасининг табиати ва ўсиши тўғрисида тадқи-қот» (1815), «Сиёсий иқтисоднинг принциплари» (1820) ҳисоб-ланади. «Нуфус қонуни». Т.Мальтус ресурсларнинг чекланганлиги ва эҳтиёжларнинг чексизлиги шароитида аҳоли эхтиёжларини қон-дириш муаммосига ўзига хос тарзда ёндашди. У ўзининг “Нуфус қонуни тўғрисида тажриба” асарида аҳоли сони жуда тез кўпайиб боради, озиқ-овқат маҳсулотларнинг ўсиши эса, анча орқада қолиб кетади деб ишонтиришга уринган. Т.Мальтус аҳолининг кўпайи-шини чекловчи муайян чора-тадбирлар қўлланилмаса, инсоният очарчиликка дуч келади деб хулоса қилади ва бундай вазиятдан чиқишнинг икки йўлини таклиф этади: биринчиси – эпидемиялар, урушлар, касалликлар натижасида аҳолининг камайиши, бунда табиатнинг ўзи кишилар билан уларнинг яшаш воситалари ўртасида меъёрл нисбатнинг ўрнатилишига қисман ёрдам беради, иккинчи йўл – никоҳдан воз кечиш ёки кеч турмуш кўриш, туғилишни камайтириш. Т.Мальтуснинг ёзишича, унинг китоби нашрдан чиққан кунгача биронта мамлакат ўз ҳудудида аҳоли зичлиги жуда ошиб кетганидан ўзини етарли ҳажмда истеъмол моллари билан таъмин-лаш имкониятига эга бўлмаган. Энг аввало, табиий муҳит имко-ниятлари билан аниқланувчи иқтисодиёт ўзининг ишлаб чиқариш имкониятлари доирасидан четга чиқишга қодир эмас. Т.Мальтус ўз назариясини асослаб беришда тупроқ унумдор-лигининг пасайиб бориш концепциясидан фойдаланган. Агар битта ер участкасининг ўзига устма-уст меҳнат сарфланса, у худди шун-дай нисбатда ҳосилдорликнинг ўсишига олиб келмайди, чунки ҳосилдорлик фақат меҳнатга эмас, балки тупроқнинг табиий унум-дорлигига ҳам боғлиқ бўлади. У бериши мумкин бўлган нарсадан ортиқчасини ундан олиб бўлмайди. Ҳисоблаб чиққач, Т.Мальтус хулоса қилади: инсоният қанча ҳаракат қилмасин, қишлоқ хўжа-лигидан у оладиган озиқ-овқат маҳсулотлари миқдори фақат ариф-метик прогрессияда ўсади (эслатиб ўтамиз , арифметик прогрес-сияда ўсиш 1,2,3,4,5 ... кўринишда, яъни ҳар бир кейинги сон олдингисидан бир хил абсолют миқдорга ошиб боради), аҳолининг сони эса геометрик прогрессияда ўсади ва 25 йилда икки баробар кўпаяди (эслатиб ўтамиз, геометрик прогрессияда ўсиш 1,2,4,8,16 ... кўринишда, яъни ҳар бир кейинги сон олдингисидан 2 баробар кўп бўлади). Агар ер аҳолиси аср бошида 1 млрд. бўлса, аср охирига келиб у 8 млрд. ташкил этади, яшаш воситалари эса тўртдан бирга кўпаяди. Бу назария барча иқтисодий таълимотлар ичида энг қайғу-лиси, энг маъюси ҳисобланади. Т.Мальтусдан кейинги даврдаги иқтисодчилар унинг хулоса ва прогнозлари асоссиз эканлигини исботлаб бердилар. Бунинг учун одамларга тупроқ унумдорлигини ошириш, Т.Мальтус тасаввур қила олмаган озиқ-овқат маҳсулот-ларини ишлаб чиқариш имконини яратиб берувчи фан-техника ютуқлари асос бўлди. Америка иқтисодчиси Ж.Л.Саймоннинг тас-диқлашича, инсоннинг ижодкорлиги ва унинг меваси – техник жараён планетадаги аҳолининг ҳар қандай ўсишини компенсация-лаши ва унинг юқори ҳаёт даражасини таъминлаши мумкин. Ижтимоий сиёсатга муносабат. «Нуфус қонуни тўғрисида тажриба» асарининг ёзилишига У.Годвиннинг «Ижтимоий адолат тўғрисида» очерки сабаб бўлган. Унда, даромадларнинг адолатсиз тақсимланиши – камбағалликнинг асосий сабабидир, деб кўрса-тилган ва тақсимот механизмини такомиллаштириш таклиф этил-ган. Т.Мальтус эса ижтимоий сиёсатнинг ҳукумат ва бошқа жамият ташкилотлар томонидан олиб борилишига қатъий қарши бўлган. Унинг фикрича, камбағалларга бўлган хайрихоҳлик уларнинг аҳво-лини яхшилашга қодир эмас, балки фақат вазиятни кескинлаш-тиради. Аҳолининг қуйи табақаларига кўрсатиладиган молиявий ёрдам қисқа муддатли самара беради ва шу билан аҳолининг ўсишини рағбатлантиради. Аммо бу унга мувофиқ равишда озиқ-овқат маҳсулотларининг кўпайишига олиб келмайди. Демак, умуман олганда, жамият камбағаллашади. Т.Мальтуснинг фикрича, қашшоқликнинг асосий сабаби бошқарув ёки нотекис тақсимотга боғлиқ эмас, балки у «табиий қонунлар ва инсон эҳтирослари», табиатнинг хасислиги ва одамларнинг жуда тез кўпайиши билан боғлиқдир. Шу боис, «халқ ўз азоб-уқубатлари учун, биринчи навбатда, ўзини айблаши керак». Унга ҳеч қандай инқилоб ва ижти-моий ислоҳотлар ёрдам бера олмайди. Шунинг учун аҳолининг ўсишини ва текинхўрликни рағбатлантирувчи ижтимоий ва хусу-сий хайрихоҳликдан воз кечиш зарур. Ҳозирги замон иқтисодчилари Т.Мальтуснинг ижтимоий сиёсатнинг аҳамиятига берган баҳосига қўшилмайдилар. Меҳнатга яроқсиз ва кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлаш ҳозирги замонавий жамият иқтисодий сиёсатнинг зарур қисмидир. Бундан ташқари, хайрия фаолияти ижтимоий ва сиёсий барқарорликни уш-лаб туриш учун ҳам зарур: камбағалларнинг кўпайиши бундай бар-қарорликка хавф солиши мумкин. Бироқ бунда фаол ижтимоий сиёсатнинг салбий томонини ҳам ҳисобга олиш зарур: у меҳнатга ва тадбиркорлик фаолиятига бўлган қизиқишни сусайтиради. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling