Toshkent moliya instituti falsafa


Download 45.83 Kb.
bet4/6
Sana08.03.2023
Hajmi45.83 Kb.
#1248840
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ФАРРУХ БОБОКУЛОВ 84 СБИА ҚОНУН ТУШУНЧАСИ1

Табиат қонунларининг яна бир энг муҳим хусусияти — у объектив характерга эга, яъни у инсонга ҳам, инсониятга ҳам боғлиқ эмас. Бирор киши, ҳатто миллатнинг иродаси билан ҳам, табиат қонунига туб ўзгартириш киритиш ёки уни бутунлай йўқ қилиш мумкин эмас. Чунки бу қонунларнинг асосини ташкил қилган боғланишлар, муносабатлар объектив хусусиятга эга.
Оламдаги ҳар бир нарса ва ҳодиса бир-бирини тақозо қиладиган ва шу билан бирга, бир-бирини истисно қиладиган қарама-қарши томонлар бирлигидан иборат. Демак, воқелик ва ўзгариш жараёнида айният ва зиддиятнинг бўлиши ҳам одатий ҳол. Масалан, иссиқ ва совуқ, оқ ва қора, кеча ва кундуз, электрнинг мусбат ва манфий зарядлари, яхшилик ва ёмонлик, адолат ва жаҳолат ва ҳ. к. Қарама-қарши томонлар бир-бирини инкор этади ва шу билан бирга бири иккинчисини тақозо этади, бири иккинчисисиз мавжуд бўла олмайди. Фараз қилайлик, магнитнинг манфий заряди бўлмаса, у ҳолда ушбу нарса магнит бўлолмайди.
Борлиқ нарса, воқеа-ҳодисаларнинг турли-туманлигидан иборат. Лекин нарсалар қанчалик хилма-хил, турли-туман бўлмасин, улар ўртасида яқинлик, айнанлик мавжуддир. Масалан, стол ва стул сифат жиҳатидан турли нарсалардир. Лекин барибир улар ўртасида ўхшаш томонлар, белгилар бор. Айтайлик, уларнинг ё ранги ёки бир хил материалдан ясалганлиги ёки бўлмаса, вазни ўхшаш бўлиши мумкин ва ҳ.к.
Айният тушунчаси нарса ва ҳодисалар ўртасидаги ўхшаш томонларни ифодалайди. Шу билан бирга нарса-ҳодисалар бир-биридан фарқ қиладиган томонлар, хусусиятлар, белгиларга ҳам эгадир. Айнан бир хил бўлган нарсанинг ўзи йўқ. Ҳатто дарахтнинг бир шохида ёнма-ён турган 2 барг хам бир-биридан фарқ қилувчи баъзи жиҳатларга эга. Ҳеч бўлмаганда, улар бир-биридан макондаги ўрни билан фарқ қилади.
Ҳаётдан мисол келтирадиган бўлсак, бир-бирига ташқи томондан тамомила ўхшаш бўлган Ҳасан ва Ҳусанларда ҳам жуда кўп фарқ қилувчи хусусиятлар бор. Масалан, уларда феъл-атвор, қизиқиш тури, дунёқарашлар ҳар хил бўлиши, яъни уларнинг ички дунёлари фарқ қилиши мумкин. Демак, тафовут нарса — ҳодисаларнинг фарқ қилувчи томонларини ифодаловчи тушунчадир.

Download 45.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling