Toshkent moliya instituti falsafa


Download 45.83 Kb.
bet5/6
Sana08.03.2023
Hajmi45.83 Kb.
#1248840
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ФАРРУХ БОБОКУЛОВ 84 СБИА ҚОНУН ТУШУНЧАСИ1

Қарама-қаршилик деб эса, нарса, воқеа-ҳодисаларнинг бир-бирини тақозо этувчи ва шу билан бирга бир-бирини инкор этувчи томонлари, кучларининг ўзаро муносабатига айтилади.
Қарама-қаршиликлар ўртасидаги муносабатни зиддият деган тушунча ифодалайди. Кўп ҳолларда айният ва тафовутнинг зидлиги ва уларнинг бир махражга келиши, меъёрий ўзгаришлар туфайли ривожланиш, тараққиёт, янгиланиш жараёнлари амалга ошади. Тараққиёт шу маънода айният, тафовут ва зиддиятларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва ҳал қилинишидан иборат бўлган абадий ва азалий мураккаб жараёндир.
Собиқ Иттифоқнинг мафкураси даражасига кўтарилган марксизмда асосан зиддиятга кўпроқ эътибор берилар эди. У мутлақлаштирилар ва жамиятга кўчирилиб, асосан, антогонистик зиддиятлар тўғрисида гапирилар ва уларнинг ечилиши инсониятни бахтли ҳаётга олиб боради, дея хаёл қилинар эди. Ҳолбуки, инсоният пайдо бўлибдики, унинг ҳаётида айният ва тафовут ҳам, зиддият ва қарама-қаршиликлар ҳам мавжуд бўлиб келмоқда. Одамзод зиддиятлар камроқ бўлган, кишиларнинг хилма-хил интилиш ва мақсадлари, бир-биридан фарқ қиладиган ғоялари уйғунлашган, барқарорлик устувор бўлган жамиятни қуриш учун бош қотириб келмоқда.
Ану шундай интилишлар фанда «Конфликтология» (конфликт — зиддият, логос- таълимот) деб аталадиган фалсафий йўналиш пайдо бўлишига олиб келган. Бу соҳа билан шуғулланадиган олим ва мутахассислар конфликтологлар деб аталади. Улар конфликтларни келтириб чиқариш эмас, балки уларнинг олдини олиш ва жамият учун фойдали тарзда ҳал қилиш йўллари ва усуллари устида бош қотиришади.
Ҳар бир зиддиятнинг аниқланиши, ҳал қилиниши ўзгаришга, янгиланишга, бир сифатдан иккинчи сифатга, эскидан янгига ўтишга сабаб бўлади. Олам турли-туман бўлганлиги учун зиддиятлар ҳам хилма-хилдир. Масалан, ички ва ташқи зиддиятлар, асосий ва асосий бўлмаган зиддиятлар мавжуд. Улар ўртасида фарқ бўлгани билан бирга, мутлақ чегара ҳам йўқ. Чунки амалда, ҳаётда улар бир-бирига ўтиши, биргалашиб кетиши ва тараққиётда турли хил ўрин тутишлари мумкин.
Оламнинг мавжудлиги — миқдор ва сифат воқелиги тарзида ҳам намоён бўлади. Бунинг моҳияти шундан иборатки, нарса ва ҳодисалардаги сезиларли бўлмаган миқдорий ўзгаришлар аста-секин тўплана бориб, тараққиётнинг маълум бир босқичида меъёрни бузади ва сакраш йўли билан туб сифат ўзгаришларига олиб келади.
Моддий оламдаги хилма-хил нарса ва ҳодисалар бир-биридан ўз сифати билан ажралиб туради. Сифат — нарсаларнинг ички ва ташқи муайянлиги бўлиб, унинг қатор хосса, белги, хусусиятлари бирлигини ифодалайди. Сифат нарса қандай бўлса, уни шундайлигича кўрсатиб беради, жисмнинг барча ташқи хоссаларини боғлиқликда намоён қилади.
Демак, сифат нарсанинг умумийлигини, яхлитлигини, унинг нисбий барқарорлигини, бир-бирига ўхшашлиги ёки ўхшамаслигини ифодалайди. У кенг маънода нарсаларнинг турли-туман хоссалари йиғиндисидир. Лекин сифат ва хосса айнан бир хил маънодаги тушунчалар эмас. Сифатнинг ўзгариши, муқаррар суръатда, хоссанинг ўзгаришига олиб келади. Бироқ хоссанинг ўзгариши ҳар доим сифатнинг ўзгаришига таъсир этавермайди, айрим хоссалар нарсаларнинг сифатига таъсир этмасдан йўқ бўлиб кетиши мумкин. Сифат предметнинг доимийлигини, нисбий барқарорлигини ифода этади.
Нарсалар сифат муайянлигидан ташқари, бир-биридан миқдорий томонлари билан ҳам фарқ қилади. Миқдор предметнинг ҳажми, ўлчови, оғирлиги, ҳаракат тезлиги ва шу кабилар билан тавсифланади. Табиат ҳодисалари каби ижтимоий ҳодисалар ҳам миқдорий томонга эга. Чунончи, сув ўз солиштирма оғирлигига, қайнаш ва музлаш даражасига эга. Бир ижтимоий тузум бошқасидан хусусияти жиҳатидангина эмас, балки ишлаб чиқарувчи кучлар тараққиёти, меҳнат унумдорлиги, маданияти ва ҳоказолар билан ҳам фарқ қилади. Ҳар қандай нарса миқдор ва сифат бирлигига эга. Табиатда фақат миқдорга ёки сифатга эга бўлган, яъни сифати бўлиб миқдори, миқдори бўлиб аксинча, сифати бўлмаган нарсанинг ўзи йўқ.
Миқдор ва сифатнинг бирлиги, ўзаро боғлиқлиги меъёр тушунчасида ифодаланади. Меъёрнинг бузилиши предмет мавжудлиги мумкин бўлмаган ҳолатга олиб келади.
Ҳар қандай нарса ва ҳодисага миқдор ва сифат ўзгаришлари хосдир. Миқдор ўзгаришлари билан сифат ўзгаришлари ўртасида қатъий қонуният мавжуд бўлиб, бу қонуният қуйидагича ифодаланади: миқдорий ўзгаришлар сифат ўзгаришларини тайёрлаб, ҳар бир аниқ ҳолатда муайян туб сифат ўзгаришларини келтириб чиқаради ва шу ҳолатда миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиши содир бўлади. Оламдаги барча ўзгаришлар аста-секин содир бўладиган миқдор ўзгаришларидан бошланади. Миқдор ўзгаришлари муайян чегарада сифатнинг барқарорлигига таъсир этмайди. Миқдорий ўзгаришлар чегарадан чиқиши билан сифатнинг барқарорлиги бузилади. Натижада сифат йўқолиб, янги сифат юзага келади. Тараққиёт жараёнида миқдор ўзгаришлари туб сифат ўзгаришларига ўтиши билан бирга сифат ўзгаришлари миқдор ўзгаришларига ҳам ўтади. Миқдор ўзгаришлари билан сифат ўзгаришлари ўзаро чамбарчас боғланган бўлишига қарамай, улар айрим ўзига хос хусуссиятларга ҳам эга. Чунончи:
- биринчидан, миқдор ўзгаришлари доимо юз бериб туради. Ҳатто ҳодисалар сифатининг нисбий барқарорлиги даврида ҳам миқдорий ўзгаришлар аста-секин юз беради. Сифат ўзгаришларига ўтиш фақат маълум бир даврда бошланади;
- иккинчидан, миқдор ўзгаришлари маълум вақтгача нарсаларга муҳим таъсир кўрсатмайди. Сув нормал атмосфера босимида 100° гача суюқлик ҳолатини йўқотмайди, кейин эса буғга айланади, сифатини ўзгартиради. Демак, сифат ўзгаришлари ҳодисаларни тубдан ўзгартириб, унинг бошқа ҳодисага айланишини тақозо қилади;
- учинчидан, миқдор ўзгаришлари аста-секин амалга ошади ва кўп ҳолларда сезилмасдан ўтади. Сифат ўзгаришлари эса анча тез, айрим ҳолатда тўсатдан содир бўлади;
- тўртинчидан, сифат ўзгаришлари миқдор ўзгаришларига қараганда туб ўзгариш бўлиб ҳисобланади.

Download 45.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling