Тошкент молия институти Молия ва молиявий технологиялар йўналиши ммт-95к/2-гуруҳ талабаси
Download 304,38 Kb. Pdf ko'rish
|
Пул ва банк маруза Н Худойбердиев
2006–2007 йиллар
Ипотекавий кредитлашнинг ривожланиш даври. Банк хизматларининг мазкур янги шакли маҳаллий аҳоли томонидан дарҳол ижобий баҳоланди. Аҳолининг барча қатламларини, айниқса, ёшларни ижтимоий ҳимоялашни кўзда тутувчи ушбу манба Ўзбекистон Республикаси “Истеъмол кредити тўғрисида”ги ва “Ипотека тўғрисида”ги Қонунлари орқали мустаҳкамланди. Ўзбекистон Республикасининг“Истеъмол кредити тўғрисида”ги Қонуни истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Мазкур қонун турар-жой ва маиший шароитларни яхшилаш борасида аҳолининг имкониятларини янада кенгайтиришга, бинобарин, банкларда истеъмол кредитлаш ҳажмининг сезиларли даражада ошишига хизмат қилади. 2006 йилнинг октябрь ойида эса Ўзбекистон Республикаси “Ипотека тўғрисида”ги қонуни кучга кирди. Кўчмас мулкни харид қилиш учун кредитлар ажратишнинг ҳуқуқий механизмини ўзида мустаҳкамлаган ушбу қонун ҳужжати банк ипотекавий кредитлаш ривожида муҳим аҳамият касб этди. Ундан кўзланган асосий мақсад кўчмас мулкка гаров қўйишда юзага келувчи муносабатларни тартибга солишдан иборат эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 февралдаги “Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида уй-жойлар қурилишини узоқ муддатли ипотекавий кредитлаш тизимида бир қатор механизмлар жорий этилди. Бу даврда, шунингдек, банкларнинг стратегиялари нақд пул муомаласини мустаҳкамлашга, ҳар бир филиалда нақд пул заҳираларини шакллантиришга ва ўз фаолиятида самарадорликни оширишга қаратилди. “2005–2007 йилларга мўлжалланган банк тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш дастури”да белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши банклар капиталлашув даражаси ва кўрсаткичларининг барқарор ўсишини таъминлаган ҳолда, банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва либераллаштиришда муҳим омил бўлди. Бу борада пул муомаласини мустаҳкамлаш ва миллий валюта, унинг айирбошлаш курси барқарорлигини ошириш, банкларда аҳоли омонатларини кўпайтиришни рағбатлантиришга устувор йўналишлар сифатида эътибор қаратилди. Ривожланиш сари доимий равишда интилаётган тижорат банкларига мамлакатимиз ҳукумати томонидан ўз вақтида тақдим этилган имтиёзлар кредит муассасалари ўз янги инструментларини ишлаб чиқадиган ва таклиф қиладиган банк-молия бозорининг шаклланишини олдиндан белгилаб берди. Download 304,38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling