Тошкент молия институти Молия ва молиявий технологиялар йўналиши ммт-95к/2-гуруҳ талабаси


Download 304.38 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana25.04.2023
Hajmi304.38 Kb.
#1399056
1   2   3   4   5
Bog'liq
Пул ва банк маруза Н Худойбердиев

2-жавоб.
Ўзбекистон банклари миллий иқтисодиётга таъсир эта олувчи қудратли 
тизимга айлангунга қадар узоқ эволюцион ривожланиш йўлини босиб ўтди. 
Бу йўлда қатор қийинчиликларни енгиб ўтишига тўғри келди.
Жумладан: 
2005–2006 йиллар 
Мамлакатимиз банклари капиталлашув даражасининг ошиши ва 
улар­нинг 
инвестиция 
жараёнларида 
ҳамда 
иқтисодий-тузилмавий 
ўзгаришларда иштироки янада фаол­лашган даври. Ўша кезларда мамлакат 
ҳукумати банкларнинг фойда (даромад) солиғидан озод қилинишига банклар 
фаоллиги ошувининг яна бир заҳираси сифатида қаради. Боз устига
тасдиқланган давлат дастурларига мувофиқ, ти­жорат банкларининг мини-
банклар ташкил этиш билан боғлиқ харажатлари ҳам солиқ ундириш 
ба­засидан чиқарилди. 
Шу тариқа, асосий эътибор пул муомаласини мустаҳкамлаш ва миллий 
валюта, унинг айирбош­лаш курси барқарорлигини ошириш бўйича аниқ 
чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилди. Бу эса фуқароларда катта 
рағбат уйғотиб, улар­нинг банкларга нисбатан ишончини янада орттирди. 
Аҳолининг банкларда депозит ҳисобрақамлар очишга киришиши билан 
боғлиқ ижо­бий ҳолатлар кўпайди. Банкларнинг депозит ба­заси ҳажми ошди, 
банк хизматлари бозори шакл­лана бошлади. Эътиборлиси, банк 
маҳсулотлари қаторидан янги хизмат турлари, масалан, лизинг хизматлари 
жой ола бошлади. 
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз­да чакана хизматлар 
ривожи халқаро банк ва мо­лия капиталини кенг жалб қилган ҳолда қўшма 
банкларнинг ташкил этилишига таъсир кўрсатди. Республикамиз банк бозори 
100 фоизли хусусий капитал асосидаги янги банкларнинг вужудга ке­лиши 


натижасида тубдан ўзгарди. Хусусий банк­ларнинг хизматлар бозоридаги 
рақобатни кучай­тириб юборгани мамлакат банк тизими ривожида энг муҳим 
босқичлардан бири бўлди. Мамлакати­миз ҳукумати ва Марказий банки 
солиқ имтиёзла­ри ва кадрларни тайёрлаш жараёнида техникавий кўмак 
тақдим этган ҳолда уларнинг ривожлани­шини мунтазам рағбатлантириб 
бормоқда. Айни пайтда хусусий банклар сони тижорат банклари умумий 
сонининг қарийб ярмини ташкил этади. 
Республикамизда 
хусусий 
банклар 
ривожлани­шини 
изчил 
рағбатлантириш рақобатни кучайти­ришга, кўрсатилаётган банк хизматлари 
сифатини яхшилашга ва молиявий ресурсларнинг самара­ли тақсимотига 
туртки берди. Бу эса, ўз навбати­да, хусусий тадбиркорликни 
рағбатлантириш ва ривожлантириш жараёнларига ижобий таъсир 
кўрсатмоқда. 

Download 304.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling