Тошкент молия институти Молия ва молиявий технологиялар йўналиши ммт-95к/2-гуруҳ талабаси
Download 304.38 Kb. Pdf ko'rish
|
Пул ва банк маруза Н Худойбердиев
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-жавоб. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг фискал агенти вазифалари
2008–2009 йиллар
Ушбу йилларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун банк чакана маҳсулотларини ривожлантириш банк фаолиятининг муҳим йўналишига айланди. Мазкур йўналишда банклар ўз фаолиятини дунёвий амалиётнинг “олтин” принципидан келиб чиққан ҳолда олиб бордилар. Яъни, аҳолига кўрсатиладиган хизматларнинг жозибадорлиги тадбиркорларнинг кредитлардан фойдаланиш кенг имконияти билан мутаносиб ҳолда ривожлантирилди. Давом эттирилган ислоҳотлар банк фаолиятини аҳолининг турмуш даражасини оширишда муҳим аҳамият касб этувчи, илгари қабул қилинган “Истеъмол кредити тўғрисида”ги ва “Ипотека тўғрисида”ги қонунлар доирасидаги фаоллигини янада кучайтирди. Ўзбекистон тижорат банклари республикамиздаги ва жаҳон банк ҳамжамиятидаги янги воқеликка жавобан ўзлари таклиф этаётган хизматлари тўпламини кенгайтирди, бозорга янги банк маҳсулотларини чиқарди ва айни пайтда молия институтлари фаолиятининг халқаро стандартларини фаол жорий этишга киришди. 2010 йил Ўзбекистон тижорат банклари, аввало, ихтисослашган кредит институтлари сифатида кўзга кўрина бошлади. Бу, бир томондан хўжаликларнинг вақтинча бўш маблағларини жалб этиши, бошқа томондан эса жалб этилган маблағлар ҳисобидан корхоналар, хусусий тадбиркорлар ва аҳолининг молиявий эҳтиёжларини қондириши билан долзарб аҳамият касб этди. Хорижий ва маҳаллий экспертларнинг қайд этишича, сўнгги йиллар давомида республикада асосий тамойил — ихтисослашувдан узоқлашиш ва банк фаолиятида универсаллаштиришни чуқурлаштириш кузатилмоқда. Бу эса банк операциялари мазмуни ва кредит муносабатлари моҳиятини олдиндан белгилаб беради. 3-жавоб. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг фискал агенти вазифалари Марказий банк Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган шартлар асосида фаолият юритиб, қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва давлат бошқаруви органларининг фискал агенти сифатида иш юритиши мумкин: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва бошқа давлат органлари томонидан эмитентланган қарз мажбуриятларини (қимматли қоғозларни) жойлаштиришда, жойлаштиришни рўйхатга олишда; қарз мажбуриятларининг (қимматли қоғозларнинг) қийматини, улар бўйича фоизларни ва бошқа тўловларни тўлашда; қарз мажбуриятлари (қимматли қоғозлар) бўйича ҳисобварақларни юритишда ва уларга доир тўлов операцияларини бажаришда; қарз мажбуриятлари (қимматли қоғозлар) бўйича бошқа операцияларни амалга оширишда. Марказий банк Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига давлатнинг қимматли қоғозларини чиқариш ва давлат қарзини қайтариш жадвали ҳамда ҳажми масалалари юзасидан уларнинг банк тизими ликвидлилигига таъсири ва пул-кредит сиёсатининг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда маслаҳат беради. Download 304.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling