Тошкент молия институти Молия ва молиявий технологиялар йўналиши ммт-95к/2-гуруҳ талабаси


Download 304.38 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana25.04.2023
Hajmi304.38 Kb.
#1399056
1   2   3   4   5
Bog'liq
Пул ва банк маруза Н Худойбердиев

Биринчи йўл – бу узоқ давр давомида тижорат банкларининг 
ривожланиши натижасида, уларни милллийлаштириш йўли билан Марказий 
банкларнинг ташкил қилиниши. Бунга мисол қилиб, Англия банкини(1844 
йил), Франция банкини(1848 йил), Испания банки(1874 йил), Германия 
Рейхсбанки(1875 йил), Италияда(1893 йил), Испанияда (1874 йил) мавжуд 
банкларнинг 
эмисси­он 
марказ 
сифатида 
фаолият 
кўрсатишга 
мослашганлигини келтириш мумкин. 
Иккинчи йўл ташкил қилингандаёқ Марказий банк – эмиссион марказ 
сифатида қабул қилинган банклар. Бундай банкларга АҚШнинг Федерал 
банклари, 1913 йилларда кўпгина Лотин Америкаси мамлакатларида ташкил 
қилинган банклар, Австрия банки ва бошқаларни мисол келтириш мумкин. 
АҚШда Марказий банк функциясини 12 та Федерал Захира 
банкларидан иборат Федерал Захира тизими бажаради. Федерал Захира 
банклар акционер банклар бўлиб, бу банкларнинг акционерлари сифатида 
миллий тижорат банклари фаолият кўрсатади. Тижорат банклар акционер 
сифатида дивиденд олишади. 
Марказий банклар ижрочи ташкилотлар таъсирисиз, ўз фаолиятини 
олиб боришлари керак. 
Жаҳонда ўз фаолиятини олиб боришда энг мустақил бўлган банклардан 
бири бу Немис Федерал банки ва Бундес банки ҳисобланади. Баъзи бир 
давлатларда Марказий банк Парламентга ҳисобот беради. Кўпгина ҳолларда 


Марказий банклар ўз фаолиятида мустақил бўлса-да, шу билан бирга, давлат 
банки ҳисобланади: 
Марказий банк қуйидаги асосий функцияларни бажаради: 
– банкнотлар (нақд пуллар) эмиссияси; 
– давлатнинг олтин валюта-захираларини сақлаш; 
– пул-кредит сиёсати инструментлари ёрдамида иқтисодиётни
мувофиқлаштириш; 
– кредит институтлари фаолиятини мувофиқлаштириш; 
– давлат банки сифатида фаолият кўрсатиш; 
– тўлов-ҳисоб муносабатларини ташкил қилишни белгилаб бериш; 
– валюта курсини мувофиқлаштириш. 
Жаҳоннинг барча мамлакатларида банкноталарни муомалага чиқариш 
функцияси марказий банкларнинг асосий функцияларидан бири ҳисобланади 
ва бу соҳада монопол ҳуқуқга эга. Кредит пуллар Марказий банк томонидан 
қонунда белгиланган равишда чиқарилади ва Марказий банк муомалага 
чиқарилган пулларнинг қайтиб банкка келиб тушиши чораларини ишлаб 
чиқишга зарур. 
Давлатнинг олтин-валюта захираларини бошқариш функцияси 
Марказий банк давлатнинг олтин, қимматбаҳо металл ва валюта 
захираларини бошқаради. Давлатнинг расмий олтин-валюта захиралари 
халқаро ҳисоб-китобларда активлар захираи, ҳисоб-китоблар бўйича 
давлатнинг кафолатли cyғypтa фонди сифатида намоён бўлади. Одатда, 
мамлакат олтин захираларининг асосий қисми Марказий банк ихтиёрига 
берилган бўлади. Баъзи давлатларда олтин захиралар Молия вазирлиги 
ихтиёрида бўлиб, Марказий банк олтин билан боғлиқ операцияларни олиб 
боради. 
Марказий банклар мамлакат валюта захираларини ўзида йиғади ва бу 
захиралар халқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш, тўлов баланси 
тақчиллигини қоплаш ва мамлакат миллий валютаси курсининг 
барқарорлигини таъминлаш учун ишлатади. 
Марказий банк орқали давлатнинг иқтисодий сиёсати, янада аниқроғи 
давлатнинг пул-кредит сиёсати олиб борилади. Марка­зий банкнинг пул-
кредит сиёсати давлатнинг иқтисодни бошқариш сиёсатининг бир қисми 
бўлиб, муомаладаги пул массаси, кредит ҳажми, фоиз ставкалари даражасини 
ва бошқа пул муомаласи ва ссуда капитали бозори кўрсаткичларининг 
ўзгариши билан боғлиқ бўлган чора-тадбирлар йиғиндисидан ташкил топади. 
Пул-кредит 
сиёсатининг 
асосий 
мақсади 
миллий 
валюта 
барқарорлигини таъминлаш, валюта курси ва фоиз ставкаларини оқилона 
ўрнатиш асосида инфляция суръатларини камайтириш, кредитдан 
фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш ва иқтисодиётнинг барқарор 
ўсишини таъминлашдан иборат. 
Пул-кредит сиёсати икки йўналишда олиб борилиши мумкин. Биринчи 
йўналиш – кредит экспанцияси бўлиб, бу сиёсат пул-кредит эмиссиясини 
рағбатлантириш йўли билан олиб борилади, яъни ишлаб чиқарши суръатлари 
тушиб кетган ҳолда, коньюнктурада ривожланишга эришиш мумкин. 
Иккинчи йўналиш – кредит рестрикция сиёсати бўлиб, у иқтисодий ўсиш 


даврида пул-кредит эмиссиясининг қисқаришига асосланади. Марказий банк 
«тор» ва «кенг» маьнода пул-кредит сиёсатини олиб бориши мумкин. «Тор» 
сиёсатда валюта бозорида инвести­ция, ҳисоб ставкаси ва қисқа муддатли 
кредитлар бўйича фоиз ставкаларига таъсир қилувчи бошқа инструментлар 
ёрдамида ва­люта курси мақбуллилигига эришиш тушунилади. «Кенг» 
сиёсатда муомаладаги пул массасига таъсир қилиш орқали инфляцияга 
қарши кураш олиб бориш тушунилади. Пул-кредит сиёсатининг халқаро 
жиҳатлари валюта курси, валюта захиралари ва тўлов баланси каби 
масалаларнинг ечимига қаратилган бўлади. Марказий банк рухсат этилган 
инструментлар ёрдамида пул муомаласини бошқариб боради. Марказий 
банкнинг пул-кредит сиёсатининг асосий инструментлари бўлиб қуйидагилар 
ҳисобланади: 
– минимал мажбурий захира меъёрларини ўрнатиш; 
– фоиз (дисконт) сиёсати; 
– тижорат банкларини қайта молиялаштириш, очиқ бозор сиёсати; 
– таргетирлаш ва бошқалар. 

Download 304.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling