Тошкент молия институти Статистика кафедраси Доц. Аббос Набихўжаев Маъруза мавзуси: “Макроиқтисодий барқарорлик”


-савол: Танлама кузатиш тўғрисида тушунча


Download 27.89 Kb.
bet3/7
Sana31.01.2024
Hajmi27.89 Kb.
#1819891
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
9 MAVZU Statistik tadqiqotlarda tanlab kuzatishning qo’llanilishi

1-савол: Танлама кузатиш тўғрисида тушунча

  • Танлама кузатиш усулларидан фойдаланишдан мақсад:
  • - вақт ва моддий-молиявий маблағларни тежаш;
  • - кузатиш жараёнида сифати бузиладиган ёки қийматини бутунлай йўқотадиган бирликлар миқдорини қисқартириш;
  • - бош тўплам ҳаддан ташқари улкан бўлиб, уни ёппасига кузатиш имконияти бўлмаса;
  • - кузатиш объектини тўлароқ, чуқурроқ ўрганиш;
  • - ёппасига кузатиш натижаларини текшириш, назорат ва ҳоказо.

1-савол: Танлама кузатиш тўғрисида тушунча

  • Танлама кузатишни ташкил этишда қуйидаги тартибга риоя қилиниши лозим:
  • - танлама тўпламдаги бирликлар сони етарли миқдорда бўлиши керак;
  • - бош тўпламдан танлама тўпламга бирликларни танлашда танлама тўпламга тушиш ҳуқуқи тенглигини таъминлаш керак;
  • - тўпламдаги ўрганиладиган бирликлар сони (миқдори, ҳажми) ва уларни танлаш усули олдиндан белгилаб қўйилиши керак.

1-савол: Танлама кузатиш усуллари

  • Танлама тўпламнинг ваколатлигини таъминлайдиган турлича танлаш усуллари мавжуд. Танлаш алоҳида ва гуруҳлаб танламага бўлинади.
  • Алоҳида танлашда бирликлар бош тўпламдан алоҳида-алоҳида, гуруҳлаб танлашда эса улар гуруҳ-гуруҳларга бўлиб ажратиб олинади.

1-савол: Танлама кузатиш усуллари

  • Бош тўпламдан бирликларни танлаб олиш қуйидаги усулларда амалга оширилиши мумкин:
  • 1. Тасодифий танлаш. Бунда бош тўпламдан бирликлар қуръа ёки чек ташлаш йўли билан олинади. Тасодифий танлаш такрорланувчи ёки такрорланмайдиган тартибда ўтказилиши мумкин. Агар танлаб олинган бирлик танламага киритилгандан сўнг яна бош тўпламга қайтарилса, танлаш тартиби такрорланувчи ва аксинча, қайтарилмаса, такрорланмайдиган танлаш тартиби деб аталади.

1-савол: Танлама кузатиш усуллари

  • 2. Механик танлаш. Бунда бош тўпламнинг бирликлари бирор белги бўйича (масалан, алфавит, ўсиш, камайиш ва ҳоказо) тартиб билан жойлаштиради ва рақамланади, сўнгра танлаш қадами аниқланади. Танлаш қадами (i) бош тўпламдаги бирликлар сонини (N) танлама тўпламдаги бирликлар сонига (n) бўлиб аниқланади, яъни:

Download 27.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling