Тошкент молия институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Download 1.07 Mb. Pdf ko'rish
|
boshqaruv hisobida byudjetlashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бюджетлаштириш
4-расм. Бюджетлаштириш жараёнларини автоматлаштиришнинг блок-чизмаси 15 Бюджетлаштиришни автоматлаштиришда мазкур тизимнинг миқёси ва мослашувчанлиги, уни жорий этишнинг кўп меҳнат талаб этиши ва қиймати инобатга олиниши лозим. Автоматлаштириш жараёнлари дастурий маҳсулотлардан ташқари, уни жорий этиш ва олинган натижаларни баҳолашни ҳам қамраб олади. Иқтисодий адабиётлар ва амалиётни ўрганиш бюджетлаштириш жараёнларини автоматлаштиришга оид иккита ёндашув мавжудлигини кўрсатди. Биринчи ёндашувда корхоналарда бюджетлаштиришни жорий этиш жараёнларида даставвал автоматлаштириш усуллари тадбиқ этилади. Бунда дастлаб керакли дастурий маҳсулот танлаб олиниб, корхона шароитига мослаштирилади. Иккинчи ёндашувда эса бюджетлаштиришнинг услубияти ва регламенти ишлаб чиқилиб, муайян вақт давомида корхона амалиётида синаб кўрилади. Бунда бюджетлаштириш жараёнлари электрон жадвалларни тўлдириш орқали амалга оширилиб, синов тугагач, автоматлаштиришни тўла жорий этишга ўтилади. Бюджетлаштириш жараёнларини автоматлаштиришда режа ва ҳисоб моделини ишлаб чиқиш билан мазкур моделларни автоматлаштиришни параллел равишда амалга ошириш мумкин. Албатта, бунда мазкур моделлар ўртасида услубий ва дастурий маҳсулотлар нуқтаи назаридан ўзаро алоқа бўлишига эришиш зарур. Бюджетлаштиришни автоматлаштириш тизимини 15 Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган. Ташкилий блок Корхонанинг молиявий тузилмаси Бюджетлаштириш ва бюджет назорати регламенти Молиявий режалаштириш босқичлари Мажбурият ва вазифаларни тақсимлаш АКТ блоки Таъминот (техник, дастурий, ахборот ва бошқалар) Функционал комплекслар Бюджетлаштириш Услубиёт блоки Мақсад ва вазифалари Бюджетлаштириш тамойиллари Бюджет турлари ва шакллари Умумлаштириш шакллари 28 лойиҳалаштириш жараёнлари бўйича иқтисодчи олим А.Е.Карпов ўз моделини таклиф этган. Бироқ бу моделда бюджетлаштириш билан ҳисобот ўртасида боғлиқлик акс этмаган. Шу сабабли тадқиқотда мазкур блокка «Бюджетлаштириш» модулини киритиш таклиф этилган (5-расм). Download 1.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling