Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим ёки илмий-
тадқиқот муассасасидаги илмий тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги. Мазкур диссертация мавзуси Тошкент давлат иқтисодиёт
университетининг илмий тадқиқот ишлари режасига киритилган ва «ФМ-3-
Ўзбекистон иқтисодиётини модернизациялаш шароитида бухгалтерия
ҳисоби,
аудит
ва
статистикани
ривожлантиришнинг
концептуал
йўналишлари» мавзусидаги илмий тадқиқотлар доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади бошқарув ҳисобида бюджетлаштиришнинг
назарий-услубий асослари ва амалий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича
илмий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
пахта тозалаш корхоналари хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда
бошқарув ҳисобини такомиллаштириш;
тадқиқот объекти сифатида танланган корхоналар учун «Тижорат сири
режимига риоя этиш бўйича» Намунавий низом лойиҳасини ишлаб чиқиш;
бошқарув ҳисобини юритиш учун бухгалтер-аналитик мутахас-
сислигининг функционал вазифаларини шакллантириш;
тармоқ корхоналари учун «Бошқарув ҳисоби ҳақида»ги Намунавий
низом лойиҳасини тавсия қилиш;
пахта тозалаш корхоналари учун «Бюджетлаштиришни жорий этиш ва
таҳлил» кенгашининг ташкилий тузилмаси ва «Бюджетлаштириш
тўғрисида»ги Намунавий низом лойиҳасини тайёрлаш;
пахта тозалаш корхоналари Бош бюджетини шакллантиришнинг
технологияси ва чизмасини ишлаб чиқиш;
статик ва мослашувчан бюджетлар тузиш ҳамда четланишлар таҳлили
услубиётига оид тавсиялар ишлаб чиқиш;
тармоқ хусусусиятини ҳисобга олиб, операцион, инвестицион
(инновация),
махсус
ва
йиғма
бюджетлар
тузиш
услубиётини
такомиллаштириш;
пахта тозалаш корхоналарида бюджет бажарилишини баҳолаш ва
контроллингини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |