9
Тадқиқот усуллари. Тадқиқот давомида иқтисодий воқелик ва
жараёнларни илмий билишнинг назарий ва
эмпирик усуллари -
умумлаштириш, гуруҳлаш, мантиқий ва қиёсий таҳлил усуллари,
абстракт-
мантиқий фикрлаш ҳамда бошқа усуллардан кенг фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пахта тозалаш корхоналари хусусиятларини инобатга олувчи бошқарув
ҳисобининг таркибий қисмларини ўзида мужассамлаштирган ҳисоб
юритишнинг блок-чизмаси тавсия этилган;
«Тижорат сири режимига риоя этиш бўйича» ва «Бошқарув ҳисоби
ҳақида»ги Намунавий низомлар ишлаб чиқилган ҳамда
касблар
классификаторига бухгалтер-аналитик мутахассислигини киритиш тавсия
қилиниб, унинг функционал вазифалари белгилаб берилган;
бюджетлаштиришни самарали ташкил қилиш мақсадида «Бюджетлаш-
тиришни жорий этиш ва таҳлил» кенгаши
тузишнинг зарурлиги илмий
асосланган, корхонанинг ички молиявий назорат тизими учун «Бюджет-
лаштириш тўғрисида»ги Намунавий низом ишлаб чиқилган;
пахта тозалаш корхоналарида Бош бюджет тузиш технологияси ва уни
жорий этишни диагностика қилиш усули таклиф қилинган;
статик ва мослашувчан бюджетлар тузиш ҳамда улардан четланишларни
таҳлил қилишда бюджет люфтини қўллаш
услуби шакллантирилган;
бюджет сценарийлари асосида операцион, инвестицион (инновация),
махсус ва йиғма бюджетларни тузиш услуби такомиллаштирилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
пахта тозалаш корхоналарида бюджетлар бажарилишида муҳимлилик
даражаси ва четланишлар мезонларини қўллаш бўйича
таклифлар берилган;
пахта навидан саноат навига ўтиш, пахта толасининг синфларга
тақсимланиши ва пахта хомашёсидан тола чиқишининг маҳсулот
таннархи,
унинг ҳажми ҳамда баҳосига таъсирини таҳлил қилиш услуби ишлаб
чиқилган;
пахта тозалаш корхоналарида бюджетлаштириш жараёнларини
автоматлаштириш стратегиясини амалга оширишнинг
вариантлари таклиф
қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: