Тошкент молия институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 1.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/48
Sana24.12.2022
Hajmi1.07 Mb.
#1050371
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   48
Bog'liq
boshqaruv hisobida byudjetlashtirish

Тадқиқот объекти сифатида «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти 
таркибига кирувчи пахта тозалаш корхоналарининг фаолияти танланган. 
Тадқиқотнинг предмети бошқарув ҳисобида бюджетлаштириш 
услубиётини такомиллаштириш жараёнида юзага келувчи иқтисодий 
муносабатлар ҳисобланади. 



Тадқиқот усуллари. Тадқиқот давомида иқтисодий воқелик ва 
жараёнларни илмий билишнинг назарий ва эмпирик усуллари - 
умумлаштириш, гуруҳлаш, мантиқий ва қиёсий таҳлил усуллари, абстракт-
мантиқий фикрлаш ҳамда бошқа усуллардан кенг фойдаланилган. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пахта тозалаш корхоналари хусусиятларини инобатга олувчи бошқарув 
ҳисобининг таркибий қисмларини ўзида мужассамлаштирган ҳисоб 
юритишнинг блок-чизмаси тавсия этилган; 
«Тижорат сири режимига риоя этиш бўйича» ва «Бошқарув ҳисоби 
ҳақида»ги Намунавий низомлар ишлаб чиқилган ҳамда касблар 
классификаторига бухгалтер-аналитик мутахассислигини киритиш тавсия 
қилиниб, унинг функционал вазифалари белгилаб берилган; 
бюджетлаштиришни самарали ташкил қилиш мақсадида «Бюджетлаш-
тиришни жорий этиш ва таҳлил» кенгаши тузишнинг зарурлиги илмий 
асосланган, корхонанинг ички молиявий назорат тизими учун «Бюджет-
лаштириш тўғрисида»ги Намунавий низом ишлаб чиқилган; 
пахта тозалаш корхоналарида Бош бюджет тузиш технологияси ва уни 
жорий этишни диагностика қилиш усули таклиф қилинган; 
статик ва мослашувчан бюджетлар тузиш ҳамда улардан четланишларни 
таҳлил қилишда бюджет люфтини қўллаш услуби шакллантирилган
бюджет сценарийлари асосида операцион, инвестицион (инновация), 
махсус ва йиғма бюджетларни тузиш услуби такомиллаштирилган. 
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: 
пахта тозалаш корхоналарида бюджетлар бажарилишида муҳимлилик 
даражаси ва четланишлар мезонларини қўллаш бўйича таклифлар берилган
пахта навидан саноат навига ўтиш, пахта толасининг синфларга 
тақсимланиши ва пахта хомашёсидан тола чиқишининг маҳсулот таннархи
унинг ҳажми ҳамда баҳосига таъсирини таҳлил қилиш услуби ишлаб 
чиқилган; 
пахта тозалаш корхоналарида бюджетлаштириш жараёнларини 
автоматлаштириш стратегиясини амалга оширишнинг вариантлари таклиф 
қилинган.

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling