Тошкент молия институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


-жадвал  АТ «Агробанк» активлари ва мажбуриятларининг муддатига кўра


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/34
Sana04.02.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1160121
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   34
1-жадвал 
АТ «Агробанк» активлари ва мажбуриятларининг муддатига кўра 
таркиби, 2017 йилнинг 31 декабрь ҳолатига кўра
8
 
№ 
Активлар 
Фоизда 

Муддатсиз активлар 
20,0 

1 кундан 30 кунгача 
4,6 

31 кундан 180 кунгача 
17,9 

181 кундан 365 кунгача 
27,2 

365 кундар ортиқ муддатдаги
30,3 
Активлар - жами 
100,0 
№ 
Мажбуриятлар 
Фоизда 

Муддатсиз мажбуриятлар 
36,4 

1 кундан 30 кунгача 
8,9 

31 кундан 180 кунгача 
25,9 

181 кундан 365 кунгача 
22,6 

365 кундар ортиқ муддатдаги
5,8 
Мажбуриятлар - жами 
100,0 
1-жадвал маълумотларидан кўринадики, АТ «Агробанк»да муддатсиз 
мажбуриятлар жами мажбуриятларнинг 36,4 фоизини ташкил этгани ҳолда, 
муддатсиз активларнинг жами активлар ҳажмидаги салмоғи 20,0 фоизни 
ташкил қилган. Шунингдек, жами активларнинг 30,3 фоизини 365 кундан ортиқ 
муддатга эга бўлган активлар ташкил этгани ҳолда, жами мажбуриятларнинг 
атиги 5,8 фоизини 365 кундан ортиқ муддатга эга бўлган мажбуриятлар ташкил 
этган. Ушбу холат Агробанкда трансформация рискининг сезиларли даражада 
чуқурлашганлигини кўрсатади.
8
 www.agrobank.uz маълумотлари. 


22 
2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб, валюта сиёсатини либераллаштириш 
талабларидан келиб чиққан ҳолда, сўмнинг 1 АҚШ долларига нисбатан 
номинал алмашув курси 8100,00 сўм қилиб белгиланди. Бу эса, бунгача амал 
қилган алмашув курсидан қарийб икки баробар юқоридир. Натижада, қишлоқ 
хўжалик корхоналарининг импортни тўлаш ва хорижий валюталардан олинган 
банк кредитларини қайтариш билан боғлиқ бўлган харажатларини кескин 
ошишига олиб келди. Оқибатда, импорт ҳажмини қисқариши ва хорижий 
валютадаги кредитларни қайтара олмаслик эҳтимоли кучайди.
5. Қишлоқ хўжалигини лизинг асосида молиялаштиришни давлат 
томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш амалиётининг такомиллашмаганлиги. 
Қишлоқ хўжалик техникаларининг баҳосини юқори эканлиги ва уларни 
ишлатишнинг мавсумий эканлиги, инфялция ва девальвация таъсирида лизинг 
объектига ҳисобланган амортизация ажратмалари суммасининг реал 
қийматининг 
пасаяётганлиги, 
тижорат 
банкларида 
узоқ 
муддатли 
ресурсларнинг 
етишмаслиги 
шароитида, 
қишлоқ 
хўжалиги 
ишлаб 
чиқарувчиларини лизинг асосида молиялаштириш жараёнини давлат 
томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш амалиётини такомиллаштиришни 
тақозо этади. 
Ўзбекистон Республикасида давлат томонидан қишлоқ хўжалигини 
молиявий қўллаб-қувватлаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган 
қуйидаги илмий таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқилди: 
1. Давлат бюджетининг харажатлар қисмида қишлоқ хўжалигига 
қилинадиган харажатларнинг салмоғини аниқлашда қишлоқ хўжалигининг 
ЯИМдаги улушини инобатга олиш ҳамда бюджет маблағларидан мақсадли ва 
самарали фойдаланилишини таъминлаш лозим. 
Бюджет маблағлари ажратишда қишлоқ хўжалигининг ЯИМдаги улушини 
инобатга олиш Давлат бюджетидан қишлоқ хўжалигига ажратилган маблағлар 
ҳажмини ошириш имконини беради. Ўз навбатида, Давлат бюджетининг 
маблағлари ҳажмини ошириш қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг 
фаолиятини ривожлантириш имконини бериши билан бирга, Ўзбекистонни 
ЖСТга аъзолигининг муҳим масалаларидан бири бўлган қишлоқ хўжалигига 
бериладиган субсидияларнинг чегаравий миқдорини белгилашда қўл келади. 
Чунки, ЖСТнинг талабига кўра, ривожланаётган мамлакатларда қишлоқ 
хўжалиги товарлари ишлаб чиқариш қийматининг 10 фоизигача суммага давлат 
томонидан қишлоқ хўжалигига субсидия беришга рухсат этилади. 
2. Қишлоқ хўжалигидаги рискларни суғурталашнинг давлат томонидан 
субсидиялаш амалиётини такомиллаштириш мақсадида, биринчидан, суғурта 
тарифларини ўрнатишда юқори интенсив технологияларни қўллаётган қишлоқ 
хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва табиий-иқлим шароити оғир бўлган 
ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилоятлари) 
кесимида табақалашган ёндашувни жорий қилиш лозим; иккинчидан, 
субсидияларни ҳисоблаш учун суғурта қиймати ва ставкаларини бир хил 
даврий оралиқдаги ўртача ҳосилдорлик кўрсаткичидан келиб чиққан ҳолда 
аниқлаш керак; учинчидан, табиий офатлардан (сел келиши, туз ёғиши) 


23 
кўрилган зарарларни қоплаш учун алоҳида давлат суғурта жамғармаси ташкил 
этиш лозим. 
3. Қишлоқ хўжалигига молиявий хизматлар кўрсатувчи ягона тижорат 
банки бўлган Агробанкнинг ликвидлилигини таъминлаш ва ресурс базасининг 
барқарорлигини ошириш мақсадида қуйидаги тадбирларнинг амалга 
оширилишини мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз: 
а) Агробанк фаолиятидаги трансформация рискига барҳам бериш 
мақсадида, биринчидан, Агробанк активлари ва жалб қилинган маблағларининг 
муддатлари ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш лозим; иккинчидан, 
Агробанкнинг қисқа муддатли ресурслари ҳисобидан берилган узоқ муддатли 
кредитларни давлатга тегишли ресурслар ҳисобидан қайта молиялаштириш 
керак; 
б) тугатилган фермер хўжаликларига берилган имтиёзли кредитлар бўйича 
муддати ўтган қарздорликни, тадбиркорлик риски натижасида юзага келган 
қарздорлик сифатида баҳолаб, уни Агросуғурта компаниясининг маблағлари 
ҳисобидан Агробанкка тўлиқ тўлаб берилишини таъминлаш керак; 
в) Агробанкнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш мақсадида, биринчидан, 
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларининг 
маълум қисмини Агробанкка узоқ муддатли депозит сифатида жойлаштириш 
лозим; иккинчидан, Агробанк фойдасининг регулятив капитални тўлдиришга 
йўналтирилган қисмига боғлиқ равишда солиқ имтиёзи бериш зарур; 
учинчидан, Агробанк томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга қилинган 
инвестициялар қийматининг инфляция таъсирида пасайган қисмини давлат 
томонидан субсидиялашни жорий қилиш йўли билан ушбу қимматли 
қоғозларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш керак. 
4. 
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини лизинг асосида 
молиялаштириш жараёнини давлат томонидан молиявий қўллаб - қувватлаш 
амалиётини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги тадбирларнинг амалга 
оширилишини мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз: 
а)қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига берилган лизинг объектларига 
ҳисобланган амортизация ажратмаларини инфляция ва миллий валютанинг 
қадрсизланиши 
ҳисобига 
пасайган 
қийматини 
давлат 
томонидан 
субсидиялашни жорий қилиш зарур; 
б) фермер хўжаликларининг ихтиёрий келишуви ва маблағлари ҳисобига 
ташкил этилган ва лизингга олинган қишлоқ хўжалик техникаларидан 
фойдаланаётган машина-трактор паркларини улар ташкил этилган дастлабки
3 йил мобайнида солиқ тўловларидан озод қилиш лозим.
5. Қишлоқ хўжалигига молиявий хизматлар кўрсатадиган тижорат 
банклари томонидан муомалага чиқарилган узоқ муддатли облигациялар 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан юқори ликвидли актив 
сифатида тан олиниши керак. 
Бунинг натижасида ушбу облигацияларнинг инвестицион жозибадорлиги 
ошади ва уларга нисбатан тижорат банклари томонидан талаб кучаяди. 


24 
Ҳозирги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фақат тижорат 
банкларининг Ўзбекистон Ҳукуматининг қимматли қоғозларига қилинган 
инвестицияларини юқори ликвидли актив сифатида тан олади, корпоратив 
қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларни юқори ликвидли актив 
сифатида тан олмайди. Фикримизча, ҳукумат қимматли қоғозларининг эмиссия 
ҳажми кичик бўлганлиги сабабли, тижорат банклари ушбу қимматли қоғозларга 
қилинган инвестициялар ҳисобидан ўзининг жорий ликвидлилигини таъминлай 
олмайди. 
ХУЛОСА 
Диссертацион тадқиқотни бажариш жараёнида давлат томонидан қишлоқ 
хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлаш амалиётини такомиллаштириш 
бўйича қуйидаги илмий хулосалар шакллантирилди: 
1. Давлат томонидан қишлоқ хўжалигининг молиявий қўллаб-қувватлаш 
амалиёти тўғрисидаги илмий-назарий қарашларнинг қиёсий таҳлили 
кўрсатдики: 
▪ давлат томонидан қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлашда 
ижара ҳуқуқи ва бўлғуси ҳосилни гаровга олиш йўли билан фермер 
хўжаликларига кредит бериш муҳим аҳамият касб этади. Таҳлиллар 
кўрсатишича, ижара ҳуқуқини гаровга олиш асосида кредит бериш механизми 
республикамиз амалиётида мавжуд эмас. Натижада кредитни қайтара олмаган 
фермерни ердан маҳрум қилиш тартиби ўзининг ҳуқуқий ечимини топмаган; 
▪ банклар томонидан фермер хўжаликларига бериладиган узоқ муддатли 
инвестицион кредитларни бериш жараёни ва уларнинг фоиз ставкалари давлат 
томонидан тартибга солиб турилиши зарур; 
▪ қишлоқ хўжалигининг бир қатор ўзига хос хусусиятларга эгалиги (табиий 
иқлим шароитлари, ишлаб чиқариш циклининг муддати) сабабли қишлоқ 
хўжалиги кредит бозори узлуксиз фаолият олиб боролмайди. Бу эса, ўз 
навбатида, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан тўғридан-тўғри дотациялаш, 
имтиёзли кредитлар шаклида фаол молиявий қўллаб-қувватлашни талаб 
қилади. 
2. Илғор хориж тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш натижалари 
кўрсатдики: 
▪ тараққий этган мамлакатлар амалиётида Давлат бюджетининг маблағлари 
ҳисобидан фермер хўжаликларига тижорат банклари томонидан берилган 
кредитларнинг фоиз ставкаларини бонификация қилиш ва уларнинг экспорт 
жараёнини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш усуларидан кенг 
фойдаланилмоқда; 
▪ давлат томонидан фермер хўжаликларининг маҳсулотларини экспорт 
қилиш билан боғлиқ харажатларини бевосита ва билвосита субсидияланиши 
улар фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашнинг муҳим шакли ҳисобланади; 
▪ Европа Иттифоқи мамлакатларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 
ишлаб чиқарувчиларга бюджетдан йирик миқдорда субсидиялар бериш йўлга 


25 
қўйилган. Бундан ташқари, ЕИга янги аъзо бўлган ва ҳосилдорлиги паст бўлган 
мамлакатларга ҳам субсидиялар берилади. Жумладан, Нидерландияда 
ғалланинг ҳосилдорлиги Европа Иттифоқининг бошқа давлатларига, масалан, 
Польшага нисбатан сезиларли даражада юқоридир. 
3. Бюджет даромадларига инфляция даражаси ва давлат бюджети сальдоси 
таъсири, қишлоқ хўжалигига йўналтирилган субсидияларга давлат бюджети 
даромадининг таъсирини регрессион модел орқали таҳлил қилиш натижалари 
кўрсатдики, қишлоқ хўжалигига ажратилган субсидияларни ўтган йилга 
нисбатан 1 фоизга ошиши инфляция даражасини 0,46 фоизга (ёки 0,09 фоиз 
бўлимга) паст бўлишига олиб келмоқда. 
4. Ўзбекистоннинг Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари билан ўзаро 
савдо муносабатларининг ривожланиб бораётганлиги ЖСТга аъзо бўлиш 
жараёнига ижобий таъсир кўрсатадиган муҳим омиллардан бири ҳисобланади. 
5. ЖСТ томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан савдо қилиш 
жараёнини либераллаштириш бўйича қўйиладиган асосий талаблардан бири – 
миллий бозорларни хорижликлар учун очиш бўйича мажбуриятларни бажариш 
ҳисобланади.. Бу эса Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб 
чиқарувчиларининг рақобатбардошлик муаммосини ҳал қилиш заруриятини 
юзага келтиради. Чунки, ЖСТга аъзо бўлгандан сўнг импорт қилинаётган 
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун ўрнатиладиган бож тўлови ставкасини
15 фоиздан оширишга рухсат этилмайди. 
6. Қишлоқ хўжалигини имтиёзли кредитлаш тартибини ўзгартириш лозим. 
Ушбу хулоса қуйидаги далилга таянади: республикамизда тараққий этган 
мамлакатлардан фарқли ўлароқ, қишлоқ хўжалигига имтиёзли кредитлар 
беришда бонификация усули қўлланилмайди. Фермер хўжаликларига банклар 
томонидан бериладиган имтиёзли кредитларнинг ресурс таъминоти тўлиқ 
давлат томонидан берилади. ЖСТ билан музокаралар пайтида улар мазкур 
кредитларни субсидия сифатида баҳолашлари мумкин.
7. Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан молиявий қўлалб-қувватлаш 
амалиётини такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган қуйидаги муаммолар 
аниқланди. 
▪ давлат бюджетидан қишлоқ хўжалигига ажратилаётган маблағлар қишлоқ 
хўжалигининг ялпи ички маҳсулотдаги улушига монанд эмас;
▪ ер майдонларии агрокластерлар ихтиёрига ўтказилган фермер 
хўжаликларининг имитёзли кредитлар, минерал ўғитлар, ёқилғи бўйича 
харажатлари аксарият ҳолларда тўлаб берилмаяпти; 
▪ қишлоқ хўжалигига молиявий хизматлар кўрсатувчи ягона тижорат банки 
– Агробанкда ликвидлилик ва ресурс таъминоти муаммоси мунтазам равишда 
кузатилади; 
▪ қишлоқ хўжалигини суғурталаш ва лизинг асосида молиялаштириш 
жараёнини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш амалиёти 
такомиллашмаган. 


26 
8. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини давлат томонидан молиявий қўллаб-
қувватлаш амалиётини такомиллаштириш бўйича қуйидаги илмий натижаларга 
эришилди: 
▪ давлат бюджетининг харажатлар қисмида қишлоқ хўжалигига 
қилинадиган харажатларнинг салмоғини аниқлашда қишлоқ хўжалигининг 
ЯИМдаги улушини инобатга олиш ҳамда бюджет маблағларидан мақсадли ва 
самарали фойдаланиш йўллари асослаб берилган; 
▪ қишлоқ хўжалигига молиявий хизмат кўрсатувчи ягона тижорат банки 
бўлган Агробанкнинг ликвидлилигини таъминлаш ва ресурс базасининг 
барқарорлигини ошириш йўналишлари ишлаб чиқилган; 
▪ қишлоқ 
хўжалиги 
ишлаб 
чиқарувчиларини 
лизинг 
асосида 
молиялаштириш жараёнини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш 
амалиётини такомиллаштириш йўллари асослаб берилган. 
▪ қишлоқ хўжалигидаги рискларни суғурталашнинг давлат томонидан 
субсидиялаш амалиётини такомиллаштириш мақсадида, суғурта таърифларини 
ўрнатишда юқори интенсив технологияларни қўллаётган қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқарувчилари ва табиий-иқлим шароити оғир бўлган ҳудудлар 
(Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилоятлари) кесимида 
табақалашган ёндашувни жорий қилиш, субсидияларни ҳисоблаш учун суғурта 
қиймати ва ставкаларини бир хил даврий оралиқдаги ўртача ҳосилдорлик 
кўрсаткичидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш, табиий офатлардан (сел келиши, 
туз ёғиши) кўрилган зарарларни қоплаш учун алоҳида давлат суғурта 
жамғармасини ташкил этишнинг лозимлиги асосланган; 
▪ қишлоқ хўжалигига молиявий хизмат кўрсатадиган тижорат банклари 
томонидан муомалага чиқарилган узоқ муддатли облигациялар Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банки томонидан юқори ликвидли актив сифатида тан 
олинишининг зарурлиги асослаб берилган. 


27 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling