“Бюджет
ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби – ташкилотга даромадлар ва
харажатлар сметалари доирасида ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари
маблағлар ҳамда уларнинг ташкил топиш манбаларининг ҳаракати ва
ҳолатини ўрганиш, назорат қилиш, бошқариш мақсадида бюджет ижросига
оид ахборотларни шакллантириш тизимидир”
13
.
Ижтимоий
соҳа
объектлари
ҳисобланган
бюджетдан
молиялаштириладиган ташкилотлар таркибида таълим соҳаси салмоқли
ўринни эгаллаган бўлиб, унда олий таълим муассасалари алоҳида ўринга ва
хусусиятларга эга.
Олий таълим муассасаларида бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос
хусусиятлари шундан иборатки, бунда нафақат бюджетдан молиялаштириш,
балки бюджетдан ташқари маблағларнинг шаклланиши жиҳатидан ҳам энг
юқори ўринни эгаллашидир. Бюджет ташкилотларида, жумладан тадқиқот
объекти ҳисобланган олий таълим муассасаларида бухгалтерия ҳисобининг
алоҳида хусусиятларини асосан икки жиҳатдан ажратиб кўрсатиш мумкин.
Бизнингча, ташкилий-услубий жиҳати бўйича ҳамда маблағлар, уларнинг
ташкил топиш манбаси ва ҳаракатига боғлиқ алоҳида хусусиятларини
қуйидагича фарқлаш зарур (3-расм).
11
Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни 4-модда (2016 йил 13 апрель, янги таҳрир, ЎРҚ-404-сон).
12
Меҳмонов С.У. “Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ички аудит методологиясини такомиллаштириш”: Дисс. автореф.
15-бет. (76 бет). ... и.ф.д. (DSc) – Т., 2018.
13
Илмий тадқиқотлар натижасида муаллиф томонидан таклиф этилган, 29.01.2018 й.
16
Do'stlaringiz bilan baham: |