Тошкент молия институти


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

 
 
6.1-расм. Шартномавий муносабатларнинг асосий принциплари 
Демак, шартномавий муносабатларга киришаётган тарафлар ҳеч 
кимнинг тазйиқисиз, мустақил ва эркин равишда, ўзаро манфаатдорлик 
асосида шартнома тузишлари, шартнома шартларида белгиланган 
талабларни сўзсиз бажаришлари, шартнома шартлари бузилган ҳолларда 
эса тарафлар контрагент олдидаги ўз мажбуриятларини бажаришда мулкий 
жавобгар эканликлари қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган.


121 
Хўжалик шартномаси, қоида тариқасида тарафлардан бирининг 
оферта (шартнома тузиш ҳақида таклиф) йўллаши ва иккинчи тараф уни 
акцептлаши (таклифни қабул қилиши) йўли билан тузилади. Агар тарафлар 
ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари бўйича келишувга 
эришилган бўлса, хўжалик шартномаси тузилган деб ҳисобланади. 
Хўжалик шартномалари уларни имзолашга тайёрлаш жараёнида 
хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик хизмати ёки жалб этилган 
адвокатлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан 
текшириб кўрилиши керак. Шартномаларни уларнинг имзоларисиз 
тузишга йўл қўйилмайди. 
Қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг 
икки юз бараваридан ортиқ суммадаги хўжалик шартномалари хўжалик 
юритувчи субъектлар юридик хизматининг ёки жалб этилган 
адвокатларнинг ёзма хулосасидан кейингина тузилади. 
Хулосада, қоида тариқасида қуйидагилар кўрсатилади: 

хўжалик шартномасида кўрсатилган муносабатлар қайси қонун 
ҳужжатлари билан тартибга солиниши; 

хўжалик 
шартномаси 
шартларининг 
қонун 
ҳужжатлари 
талабларига мос келиш-келмаслиги; 

тарафларнинг жавобгарлиги меъёри ва низоларни ҳал этиш 
тартиби қонун ҳужжатлари талабларига мос келиш-келмаслиги. 
Хўжалик шартномаси шартнома шартларига ҳамда қонун 
ҳужжатларининг талабларига мувофиқ равишда, бундай шартлар ва 
талаблар бўлмаган ҳолларда эса иш муомаласи одатларига мувофиқ 
бажарилиши лозим. 
Товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, 
тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар 
кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига 
(буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган 
қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг 


122 
умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки 
кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоиздан ошиб кетмаслиги лозим. 
Пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни 
етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб 
бермаслик, ишларни бажармаслик ёки хизматларни кўрсатмаслик 
оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод етмайди. 
Ташкилот томонидан тузилган ҳамда унинг бундай ташкилот ўз 
фаолияти хусусиятига кўра ўзига мурожаат қиладиган ҳар бир шахсга 
нисбатан амалга ошириши шарт бўлган товарлар сотиш, ишлар бажариш 
ёки хизматлар кўрсатиш соҳасидаги вазифаларини (чакана савдо, умумий 
фойдаланишдаги транспортда йўловчи ташиш, алоқа хизмати, энергия 
билан таъминлаш, тиббий хизмат, меҳмонхона хизмати ва ш.к.) белгилаб 
қўядиган шартнома оммавий шартнома дейилади. Бундай ташкилот 
оммавий шартнома тузишда бир шахсни бошқа шахсга нисбатан афзал 
кўришга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан 
мустасно. 
Товарлар, ишлар ва хизматларнинг баҳоси, шунингдек оммавий 
шартноманинг бошқа шартлари ҳамма истеъмолчилар учун бир хил қилиб 
белгиланади, қонун ҳужжатларида истеъмолчиларнинг айрим тоифалари 
учун имтиёзлар берилишига йўл қўйиладиган ҳоллар бундан мустасно. 
Ташкилотнинг истеъмолчига тегишли товарларни бериш, хизматлар 
кўрсатиш, унинг учун тегишли ишларни бажариш имконияти бўла туриб 
оммавий шартнома тузишдан бош тортишига йўл қўйилмайди. 
Қонунда назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси 
Ҳукумати оммавий шартномаларни тузиш ва бажаришда тарафлар учун 
мажбурий бўлган қоидалар (намунавий шартномалар, қоидалар ва ҳ.к.) 
чиқариши мумкин. 


123 

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling