Тошкент молия институти
Харажатлар сметасига қандай ҳужжатлар илова қилинади?
Download 2.65 Mb. Pdf ko'rish
|
gaznachilik
10. Харажатлар сметасига қандай ҳужжатлар илова қилинади?
A. харажатларнинг моддалари бўйича тўртинчи гуруҳ харажатлари ёйилмаси B. давлат эҳтиёжлари учун устувор равишда кичик тадбиркорлик субъектларидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) гуруҳларининг рўйхати бўйича харажатлар ёйилмаси C. харажатларнинг моддалари бўйича биринчи гуруҳ харажатлари ёйилмаси D. тўртинчи гуруҳ харажатлари ёйилмаси ҳамда давлат эҳтиёжлари учун устувор равишда кичик тадбиркорлик субъектларидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) гуруҳларининг рўйхати бўйича харажатлар ёйилмаси 119 6-БОБ. ҒАЗНАЧИЛИКДА ЮРИДИК МАЖБУРИЯТЛАР ВА НАРХЛАР МОНИТОРИНГИ 6.1. Хўжалик шартномалари ва уларнинг хусусиятлари Иқтисодиёт тармоқлари корхоналари ҳамда ижтимоий соҳа муассаса ва ташкилотлари ўртасидаги, уларнинг узлуксиз фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган товарлар, ишлар ва хизматларни етказиб бериш билан боғлиқ муносабатлар муайян шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар асосида ташкил этилади. Бундай муносабатларга киришган тарафлар ўртасида товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш хўжалик шартномаси асосида амалга оширилади. Хўжалик шартномаси деб тарафлардан бири шартлашилган муддатда тадбиркорлик фаолияти соҳасида товарлар етказиб бериш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш мажбуриятини оладиган, иккинчи тараф эса товарларни, ишларни, хизматларни қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини оладиган келишувга айтилади. Хўжалик шартномаларини тузиш ва бажариш жараёни бир қатор қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (670-сон, 29.08.1998.) шулар жумласидандир. Фуқаролик Кодексининг 353-моддасига мувофиқ, “Икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади”. Шунингдек, Фуқаролик Кодекси билан фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркин эканликлари, шартнома бўйича тараф ўз 120 бурчларини бажарганлиги учун ҳақ олиши ёки унга бошқа муқобил тўлов тўланиши лозим бўлса, бундай шартнома ҳақ евазига тузилган шартнома эканлиги, шартнома бўйича бир тараф иккинчи тарафга ундан ҳақ ёки бошқа муқобил тўлов олмасдан бирон нарсани бериш мажбуриятини олса, бундай шартнома текинга тузилган шартнома ҳисобланиши, агар қонун ҳужжатларидан, шартноманинг мазмуни ёки моҳиятидан бошқача ҳол англашилмаса, шартнома ҳақ евазига тузилган шартнома ҳисобланиши кабилар белгилаб қўйилган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий- ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра, тадбикорлик фаолияти соҳасидаги шартномавий муносабатларнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат (6.1-расм): Download 2.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling