Тошкент молия институти
Ғазначиликда юридик мажбурият тушунчаси, унинг юзага
Download 2.65 Mb. Pdf ko'rish
|
gaznachilik
6.2. Ғазначиликда юридик мажбурият тушунчаси, унинг юзага
келиши Маълумки, давлат молиявий назоратининг дастлабки, жорий ва сўнгги назорат шакллари мавжуд. Агар бюджет амалиёти нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, дастлабки бюджет назорати турли даражадаги бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳаларини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш, бюджет ташкилотларининг бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасини ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар бўйича сметасини тузиш, тасдиқлаш ва тегишли молия органларида белгиланган тартибда рўйхатга олиш жараёнида амалга ошириладиган назорат шакли ҳисобланади. Жорий назорат шакли молиялаштирувчи органлар томонидан маблағларнинг ажратилишида, бевосита тўловларнинг амалга оширилишида олиб борилади. Давлат бюджети ғазна ижросининг жорий этилиши билан дастлабки ва жорий молиявий назоратни амалга ошириш Молия вазирлиги тизимидаги ҳудудий ва маҳаллий молия органлари билан бир қаторда, ғазначилик органларига ҳам юклатилади. (Якуний назорат Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари ҳамда бошқа ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.) Дастлабки ва жорий молиявий назоратни амалга ошириш бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар мажбуриятларини ҳисобга олишни тақозо этади. Мажбурият - бу одатда ёзма равишда расмийлаштирилган, сўзсиз бажарилиши талаб қилинувчи ваъда демакдир. Иқтисодий мазмунига кўра мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, маълум бир шахс (қарздор) бошқа бир шахс (кредитор) манфаати ҳисобига маълум бир ҳаракатларни амалга ошириши, яъни мол-мулкни бериш, иш бажариш, 124 хизмат кўрсатиш, пул тўлаш ёки маълум ҳаракатлардан воз кечиш ва бошқа шу кабиларни амалга оширилишини англатади. Мажбуриятларни ҳисобга олиш тизимида қуйидаги омиллар асосий ўрин эгаллайди (6.2-расм): Download 2.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling