Тошкент молия институти


-расм. Мажбуриятларни ҳисобга олиш тизимидаги омиллар


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

 
6.2-расм. Мажбуриятларни ҳисобга олиш тизимидаги омиллар
1
 
 
Мажбуриятларни қабул қилишда қуйидагилар асос бўлиб хизмат 
қилади:

имзоланган ва тегишли тарзда расмийлаштирилган контракт ва 
шартномалар, тендер савдолари асосидаги товар ва хизматлар харидлари 
бўйича ҳужжатлар, ишлаб чиқарувчиларнинг товар ва хизматлари сифати 
ва бошқа хусусиятларини тасдиқловчи патентлар, лицензиялар ва 
бошқалар; 

иш ҳақи, стипендиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни амалга 
ошириш учун қонуний асос бўлиб хизмат қилувчи ҳужжатлар; 

жарималар ва суд қарорларига асосан пенялар тўловини амалга 
ошириш учун асос бўлувчи тегишли давлат ваколатли органлари 
қарорлари; 

бюджет дотацияларини ажратиш, давлат грантлари, мукофотлар 
бўйича тўловларни амалга оширишга асос бўлувчи ҳужжатлар. 
1
У.Бурхонов. Давлат хариди. Т.: infoCOM.UZ. 2010. 99-бет. 


125 
Мажбурият қабул қилиш ҳуқуқига эга масъул шахслар – бу 
бюджетдан маблағ олувчилар ва бюджет ташкилотлари раҳбарлари ёки 
улар томонидан ваколат берилган бошқа масъул шахслар ҳисобланади. 
Ғазначиликда ўрнатилган тартиб-қоидаларга мувофиқ, юридик шахс 
мақомига эга бўлган бюджетдан маблағ олувчи ташкилот раҳбарининг 
буйруғи асосида Ғазначилик бўлинмалари билан ишлаш учун аниқ 
ходимлар белгиланади. Ғазначилик органларида бюджет ташкилоти 
раҳбари ва у томонидан масъул этиб тайинланган шахсларнинг имзо 
намуналари ва ташкилотнинг муҳр изи намуналари Ғазначиликнинг 
махсус карточкаларида сақланади. Имзо намуналари ва муҳр изи 
карточкалари ўрнатилган тартибда тасдиқланади. Карточкаларнинг бир 
нусхаси юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олувчи 
мутахассисда, иккинчи нусхаси харажатлар тўловини назорат қилувчи 
мутахассисда сақланади. 
Ғазначиликда икки турдаги мажбурият амал қилади: юридик 
мажбурият ва молиявий мажбурият. 
Юридик мажбурият бюджетдан маблағ олувчилар ва уларга мол 
(товарлар, ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ўртасидаги шартнома 
тегишли тартибда мажбурий равишда Ғазначиликда рўйхатдан ўтказил-
ганидан кейин вужудга келади. Юридик мажбуриятларни тегишли Ғазна-
чилик органларида мажбурий равишда рўйхатга олишдан кўзланган асосий 
мақсад - бюджет назоратининг самарадорлигини янада ошириш, шарт-
номаларда назарда тутилган харажатларнинг тасдиқланган режадан 
(харажатлар сметаси кўрсаткичларидан) ортиб кетишига йўл қўймаслик. 
Молиявий мажбуриятлар – бюджет ташкилотларида ва бюджетдан 
маблағ олувчиларда уларга пул маблағларини ўтказиб бериш мажбури-
ятини юкловчи ҳужжатлар, шу жумладан ижро ҳужжатлари асосида юзага 
келадиган мажбуриятлар бўлиб, улар қабул қилинган юридик мажбури-
ятлар ва харажатларни тўлаш учун берилган рухсатномалар доирасида 
ҳисобварақ-фактуралари ҳамда молиявий мажбуриятлар мавжудлигини 


126 
тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар асосида ғазначилик бўлинмалари 
томонидан қабул қилинади ҳамда рўйхатдан ўтказилади
1


Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling