Тошкент молия институти


 Молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловларни амалга


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

 
7.3. Молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловларни амалга 
ошириш орқали бюджет ижросини назорат қилиш 
Ғазначилик органларида пул маблағларини самарали бошқариш, 
молиявий 
мажбуриятларнинг 
лимитини 
баҳолаш 
мақсадида 
харажатларни амалга ошириш рухсати (ХАОР) жорий этилган. Бунда ҳар 
ҳафтада пул маблағларини бошқариш бўлинмаси касса режасини 
янгилайди ва ХАОР ҳажмини белгилайди. Сўнгра бюджет таснифига 
мувофиқ бюджет ташкилотларига ХАОР берилади. ХАОРлар муайян 
муддатга ёзилади ва шу муддат ўтгандан сўнг улар ўз кучини йўқотади. 
Йил давомида муайян бюджет (масалан, туман бюджети)нинг 
бюджет ташкилотлари учун сметалар асосида харажатларни амалга 
ошириш 
рухсат(ХАОР)лари 
ёзиб 
берилади. 
Бироқ 
бюджет, 
прогнозлаштирилганга нисбатан камроқ даромад тўпласа, харажатларни 
тўлиқ ҳажмда амалга оширишга рухсат берилмайди. Шунинг учун йиллик 
ажратмалар ва сметалар аниқлаштирилмагунча, харажатларни амалга 
ошириш рухсатларини олиш учун режадан ташқари бюджетлараро 
ссудалар тақдим этилиши мумкин. 
Ғазначилик органлари ХАОРлар чиқарилиши ва тўланиши, юридик 
мажбуриятларнинг рўйхатга олиниши, ҳисобварақ-фактураларнинг ва 
тўловга аризаларнинг ёзилиши, аризаларнинг тасдиқланиши ва тўлов 
амалга оширилиши учун масъул бўлиб ҳисобланади. 
Ғазначилик бўлинмалари ғазна ҳисобварақларидан тўлов топшириқ-
номалар асосида ташкилот ва муассасаларни сақлаш, марказлаштирилган 
тадбирларни ўтказиш, капитал қўйилмалар ва бошқа мақсадлар учун 
тўловларни тасдиқланган харажатлар сметаси, шунингдек, капитал 
қўйилмалар лимитлари доирасида амалга оширади. 


167 
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлари учун тўловлар, 
Давлат бюджетининг ғазна ижроси Қоидаларида (2007-сонли) кўзда 
тутилган тартиб асосида қуйидаги ҳолларда амалга оширилади: 
- тўлов топшириқномасида бюджет таснифининг тегишли кодлари
шартнома, ҳисобварақ-фактура, аванс миқдори ва бошқа керакли 
реквизитлар тўғри кўрсатилганда; 
- қурилишларнинг тасдиқланган манзилли ва титул рўйхатлари 
асосида ва тегишли объектлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларидаги 
мавжуд ажратилган бюджет маблағлари суммалари доирасида бўлганда; 
- агар тўлов топшириқномасида кўрсатилган сумма ғазначилик 
бўлинмасида рўйхатга олинган шартномага асосан, олдин ўтказилган 
маблағларни ҳисобга олган ҳолда, тўланиши лозим бўлган пул 
маблағларидан ошмаганда; 
- буюртмачининг пудратчи олдидаги кредиторлик қарзининг 
мавжудлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура ва ҳужжатлар, ёки 
буюртмачининг пудратчига аванс тўловларини ўтказиши лозимлигини 
тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда; 
- тўлов топшириқномасида кўрсатилган пудратчининг номи ва 
реквизитлари шартномада кўрсатилган пудратчининг номи ҳамда 
реквизитларига мувофиқ бўлганда. 
Бажарилган ишлар учун харажатлар тўлови, жумладан, аванс 
тўловларининг тўланиши ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ва 
буюртмачилар томонидан ғазначилик бўлинмаларига тақдим қилинган 
тўлов топшириқномалари асосида амалга оширилади, бунда тўлов 
топшириқномасининг 
“Тўловчининг 
номи” 
устунида 
ғазначилик 
бўлинмасининг номи, “Тўловчининг ҳисобрақами” устунида - ғазна 
ҳисобварағи, “Тўлов мақсади” устунида - бюджетдан маблағ олувчининг 
шахсий ҳисобварақ рақами, бюджет таснифининг тегишли коди, тўловни 
ўтказишга асос бўладиган ҳужжатлар, шунингдек, тўлов мақсади 
кўрсатилади. 


168 
Молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш чоғида Ғазначилик 
томонидан амалга ошириладиган назорат қуйидагиларни ўз ичига олади 
(7.1-расмга қаранг): 

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling