Тошкент молия институти
Download 2.65 Mb. Pdf ko'rish
|
gaznachilik
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.2. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича ғазна ижросини ташкил этиш амалиёти
фойд
алан и ш й ўн али ш лари бюджет ташкилотини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш бюджет ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш аввало вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақаларни ва мавжуд кредиторлик қарзларни тўлаш 178 Бундан ташқари, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари расман ўрнатилган ундириладиган тўловлар ҳисобидан ҳам шаклланади. Уларнинг таркиби Бюджет Кодексининг 63-моддаси билан белгилаб қўйилган. Унга кўра, бюджет ташкилотлари томонидан бюджетдан ташқари маблағлар қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади: ўқувчилар ва тарбияланувчилар давлат мактабгача таълим муассасаларида, умумтаълим мактабларининг куни узайтирилган гуруҳларида, мактаб-интернатларда, олимпия захиралари коллежлари ва бошқа таълим муассасаларида сақлаб турилганлиги учун; ўқувчилар болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасаларида таълим олганлиги учун; олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим олганлик учун; стационар даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётганлар таркиби овқатланиши учун; қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ундириладиган тўловлар. Ундириладиган тўловларнинг миқдорлари, уларни киритиш ва улардан фойдаланиш тартиби, шунингдек ундириладиган тўловлар бўйича имтиёзлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади. 8.2. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича ғазна ижросини ташкил этиш амалиёти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1275-сонли Қарорининг 25-бандига мувофиқ, 2010 йилдан бошлаб вазирлик ва идораларнинг, бюджет ташкилотларининг барча бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини давлат бюджетининг ғазна ижроси механизми билан қамраб олиш амалга оширилмоқда. Бунда, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича банк ҳисобварақлари ёпилиб, Ғазначиликда тегишли шахсий ҳисобварақлар очилди. Бюджет ташкилотларининг давлат бюджетининг ғазна ижроси билан қамраб олинган бюджетдан ташқари маблағлари қуйидагилардан иборат: Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси; Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижтимоий нафақаларни тўлаш учун маблағлари; Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси; ўтган йиллар дебиторлик қарзларининг тушган суммаси; мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота- оналардан тушумлар; 179 мактабдан ташқари муассасаларда (мусиқа ва санъат мактаблари) болалар таъминоти учун ота-оналардан тушумлар; ходимлардан, улар ишлаётган жойида овқатланганлиги бўйича ҳисоб-китоблардан тушадиган тушумлар; мактаб-интернатлар ва лицейларда болаларнинг таъминоти учун ота-оналардан тушумлар; таълим муассасаларида ўқишдан тушадиган маблағлар; вазирлик ва идораларнинг ажратмалар ҳисобига шаклланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари; умумтаълим муассасаларида дарсликлар ижараси тўловидан тушган бюджетдан ташқари маблағлар; капитал қўйилма маблағлари бўйича депозитлар; турғун даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётган беморлардан овқатланиш учун ундириладиган тўловлар; тақсимланиши назарда тутилган тушумлар; бошқа таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота- оналар тўлови; бошқа маблағлар бўйича депозитлар; бюджет ташкилотларининг бошқа бюджетдан ташқари маблағлари. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2009 йил 4 августдаги 69-сонли буйруғи билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 16 сентябрда 2007-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Давлат бюджетининг ғазна ижроси Қоидалари”нинг “Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига харажатларни амалга ошириш” деб номланган VIII-бўлимида “Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларнинг қабул қилиниши, шунингдек бюджетдан ташқари маблағларнинг касса харажатлари келиб тушган бюджетдан ташқари маблағлар доирасида амалга оширилади ва бюджет маблағлари каби бир хил тартибда расмийлаштирилади”, деб белгилаб қўйилган. Юқорида таркиби келтирилган бюджетдан ташқари маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар ғазна ижросини Ғазначиликда ташкил қилишнинг ўзига хос жаҳатларини батафсил кўриб чиқамиз. Download 2.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling