Тошкент молия институти


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

 
 
8.2-чизма. Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси 
маблағларидан фойдаланиш йўналишлари 
 
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотига 
кўрсатилган ҳомийлик (беғараз) ёрдамидан олинган маблағларнинг барча 
суммаси, агар ҳомий билан махсус ўзгача ҳол келишилмаган бўлса, 
тўлиғича моддий-техника базани мустаҳкамлашга сарфланади. 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бюджет ташкилотларини 
бюджетдан ташқари маблағ топишга ундаш ва яхши иш натижаларини 
рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2009 йил 12 декабр 1245-сон Қарорига мувофиқ, барча бюджет 
ташкилотлари 2015 йил 1 январгача барча даромадлари (Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябр 414-сон 
Қарори билан белгиланган) юзасидан барча солиқлар ва йиғимлардан, 
шунингдек, давлат мақсадли фондларига мажбурий тўловларни тўлашдан 
озод этилади. 
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси билан шунингдек 
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари 
жамғармалари даромадларини шакллантириш манбалари белгилаб 
қўйилган бўлиб, улар белгиланган тартибда давлат божлари, йиғимлар ва 
солиқ бўлмаган тўловлар, маъмурий жарималар ҳамда молиявий 
санкциялардан ажратмалар ҳисобидан шакллантирилади. Жамғарма 
маблағларидан моддий-техника базани мустаҳкамлаш, ходимларни моддий 
рағбатлантириш, бошқа харажатларни қоплаш учун фойдаланилади. 
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан 
ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан 
фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
томонидан алоҳида тартибда белгиланади. 
Бюджет ташкилотларини
ривожлантириш жамғармаси
 
М
аблағ
лард
ан

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling