Тошкент молия институти


Харажатларни амалга ошириш рухсати (ХАОР) қандай мақсадда


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

9. Харажатларни амалга ошириш рухсати (ХАОР) қандай мақсадда 
жорий этилган? 
A. 
пул 
маблағларини 
самарали 
бошқариш, 
молиявий 
мажбуриятларнинг лимитини баҳолаш 
B. 
харажатлар сметасини ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш 
C. 
молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш учун рухсат бериш 
D. 
тўғри жавоб йўқ 
10. Бажарилган ишлар учун харажатлар тўлови буюртмачилар 
томонидан ғазначилик бўлинмаларига тақдим қилинган тўлов 
топшириқномалари асосида амалга оширилади, бунда тўлов 
топшириқномасининг 
“Тўловчининг 
номи” 
устунида 
нима 
кўрсатилади? 
A. 
ғазначилик бўлинмасининг номи
B. 
ғазна ҳисобварағи
C. 
бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобварақ рақами
D. 
бюджет таснифининг тегишли коди, тўлов мақсади
 
 


173 
 
8-БОБ. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ 
МАБЛАҒЛАРИНИНГ ҒАЗНА ИЖРОСИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ 
 
8.1. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари 
ҳақида тушунча, уларнинг гуруҳланиши 
Бюджет ташкилотлари бюджет маблағлари доирасида фаолият 
юритиш билар бир қаторда, бюджет ташкилотларининг бюджетдан 
ташқари жамғармаларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш 
ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси билан белгилаб 
қўйилишича, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари 
жамғармалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган манбалардан 
бюджет ташкилоти тасарруфига келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан 
шакллантирилади
1
.
Бюджет 
Кодексининг 
60-моддасига 
мувофиқ, 
бюджет 
ташкилотларининг бюджетдан ташқари қўшимча даромадлари “Бюджет 
ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси” деб номланган жамғармада 
жамланади. Бу жамғармани шакллантириш қуйидаги манбалар ҳисобидан 
амалга оширилади (8.1-расм): 

ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметаси 
бўйича 
тежалган 
маблағлар, 
бундан 
капитал 
қўйилмаларни 
молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар мустасно; 

фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) 
реализация қилишдан олинган даромадлар;

бюджет ташкилоти балансида турган мол-мулкни ижарага 
беришдан олинган маблағларнинг бир қисми; 

белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида 
қолдириладиган маблағлар; 

ҳомийликдан олинган маблағлар. 
1
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси, 3-модда.  


174 

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling