Тошкент молия институти
Ўтган йиллар дебиторлик қарзларининг тушган суммаси
Download 2.65 Mb. Pdf ko'rish
|
gaznachilik
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан тушумлар.
Ўтган йиллар дебиторлик қарзларининг тушган суммаси.
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг ўтган йиллардаги дебиторлик қарзларнинг қайтарилган суммаларидан тушумлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари ҳисоби тегишли молия органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг Маблағлар манбаси ва бюджетлар даражаси таснифига мувофиқ очиладиган 4004–маблағ манбали шахсий ғазна ҳисобварақларда юритилади. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет маблағлари ҳисобидан пайдо бўлган ўтган йиллардаги дебиторлик қарзларнинг қайтарилган суммалари 4004–маблағ манбали шахсий ғазна ҳисобварақларга кирим қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли қарорига мувофиқ, тегишли бюджетлар даромадларига ўтказилади. Бунда, маблағларнинг тегишли бюджетларга ўтказилиши ғазначилик томонидан бюджетдан маблағ олувчиларнинг ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган тўлов ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Ўтган йиллардаги дебиторлик қарзларнинг қайтарилган суммаларининг тегишли бюджетларга ўтказилиши тартибига ва муддатларга амал қилиниши бўйича жавобгарлик бюджет ташкилотлари раҳбарлари ва бош ҳисобчиларига юклатилади. Мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан тушумлар. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан тушумлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари ҳисоби тегишли молия органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг Маблағлар манбаси ва бюджетлар даражаси таснифига (Адлия вазирлигида 2010 йил 11 октябрда 2146-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқноманинг 1-иловасига) мувофиқ 184 очиладиган 4005–маблағ манбали шахсий ғазна ҳисобварақларда юритилади. Мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота- оналардан тушумлар шахсий ғазна ҳисобварақларидан маблағларнинг сарфланиши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 13 февралда 1768-сон билан рўйхатга олинган “Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида” Низомга мувофиқ амалга оширилади. Бюджет ташкилотларида болалар (тарбияланувчилар) таъминоти учун тўловлар қонун ҳужжатларида белгиланадиган миқдорларда ундирилади. Бюджет ташкилотларида болалар таъминоти учун тўловлар уларнинг ота-оналари ёки она-оналарнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан нақд пул орқали ёки пул кўчириш орқали ўзларининг иш ҳақлари ҳисобидан ёки банк пластик карточкалари орқали амалга оширишлари мумкин. Бунда, тўлов ҳужжатларининг тўлов мақсадида мактабгача таълим муассасаси ва мактаб-интернатнинг тегишли 4005 – маблағ манбали шахсий ғазна ҳисобварағи, ташкилот номи, тўлов қайси ой учун ва ким учун амалга оширилаётганлиги кўрсатилиши шарт. Болалар таъминоти учун нотўғри ёки ортиқча келиб тушган маблағларни Ғазначилик бўлинмалари томонидан қайтариш бюджет ташкилотларининг ёзма мурожаатларига ва ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган тўлов ҳужжатларига асосан амалга оширилади. Бюджет ташкилотларида болалар ва тарбияланувчилар таъминоти учун тўланадиган маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси тузилади ва “Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом” (рўйхат рақами № 2157, 2010 йил 19 ноябр) талаблари асосида тегишли молия органларида харажатлар сметаси учун белгиланган муддатларда ва тартибда рўйхатдан ўтказилади. Мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота- оналардан тушумлар шахсий ғазна ҳисобварақларидан юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловларни амалга ошириш “Давлат бюджетининг ғазна ижроси қоидалари”га мувофиқ амалга оширилади. Бунда, бюджет ташкилотларининг озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича етказиб берувчилар билан ўрнатилган тартибда тузилган шартномалари, молия органларида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси доирасида Ғазначилик бўлинмаларида рўйхатга олинади. Етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотлари учун тўловлар маҳсулот етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактура) асосида харажатлар сметасидаги маблағлар, рўйхатга олинган юридик мажбуриятлар ва тегишли 4005–маблағ манбали шахсий ғазна 185 ҳисобварағидаги мавжуд маблағлар қолдиқлари доирасида амалга оширилади. Мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота- оналардан тушумлар шахсий ғазна ҳисобварақларидан товар (иш, хизмат) етказиб берувчилар билан тузилган шартномалари (унга қўшимча ва ўзгартиришлар билан) тўғри расмийлаштирилиши, шартнома билан бирга Ғазначилик бўлинмасига тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги бўйича жавобгарлик бюджетдан маблағ олувчилар зиммасига юклатилади. Download 2.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling