Тошкент молия институти


моддий  рағбатлан- тириш


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

 
моддий 
рағбатлан-
тириш
 
моддий-
техника 
базани 
мустаҳ-
камлаш
 
I гуруҳ
 

тиббиёт 
ташкилотига 
ажратиладиган бюджет маблағлари 
умумий ҳажмининг 5 фоизигача 
бўлган 
миқдорда 
бюджетдан 
ажратиладиган маблағлар; 

фаолият 
ихтисослиги 
бўйича 
товарларни (ишларни, хизматларни) 
реализация 
қилишдан 
олинган 
даромадлар; 

ҳисобот чорагининг сўнгги иш 
куни охирида харажатлар сметаси 
бўйича тежалган маблағлар; 

тиббиёт ташкилоти балансида 
турган 
мол-мулкни 
ижарага 
беришдан олинган маблағларнинг 
бир қисми; 

белгиланган тартибда бюджет 
ташкилотлари 
тасарруфида 
қолдириладиган маблағлар; 

ҳомийликдан олинган маблағлар 
25 %
75 %
II гуруҳ
 
35 %
65 %
III гуруҳ
 
40 %
60 %
IV гуруҳ
 
50 %
50 %
 
Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш 
жамғармаси қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади: 

тиббиёт ташкилотига ажратиладиган бюджет маблағлари умумий 
ҳажмининг 5 фоизигача бўлган миқдорда бюджетдан ажратиладиган 
маблағлар; 

фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) 
реализация қилишдан олинган даромадлар; 

ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметаси 
бўйича 
тежалган 
маблағлар, 
бундан 
капитал 
қўйилмаларни 
молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар мустасно; 

тиббиёт ташкилоти балансида турган мол-мулкни ижарага 
беришдан олинган маблағларнинг бир қисми; 

белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида 
қолдириладиган маблағлар; 

ҳомийликдан олинган маблағлар. 
Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Тиббиёт 
муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси 
маблағлари фақат: 

аввало вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақаларни ва 
мавжуд кредиторлик қарзларни тўлашга; 


176 

бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш 
тадбирларига; 

ижтимоий 
ривожлантириш 
ва 
бюджет 
ташкилотларининг 
ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади. 
Бюджет ташкилотида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича 
тўланмаган нафақалар, муддати ўтказиб юборилган кредиторлик қарз 
мавжуд бўлса, Ривожлантириш жамғармаси маблағлари тежаб қолинган 
бюджет маблағлари доирасида ушбу қарзларни тўлашга (ишлар, хизматлар 
товарлар ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жами харажатлар ўрни 
қоплангандан сўнг) сарфланади. 
Агар кредиторлик қарзи бюджет ташкилотининг харажатлари 
вақтинча етарли миқдорда маблағ билан таъминланмаганлиги муносабати 
билан пайдо бўлган тақдирда, кредиторлик қарзнинг Бюджет ташкилотини 
ривожлантириш жамғармаси ҳисобига тўланган миқдори жорий молия 
йилига белгиланган харажатлар лимити доирасида бюджетдан қопланади. 
Агар кредиторлик қарзи бюджет ташкилотларининг харажатлар 
сметасига иловада назарда тутилган тегишли харажатлар тўланмаганлиги 
ва (ёки) харажатларнинг ҳар қайси гуруҳи бўйича белгиланган 
лимитларнинг ошиб кетганлиги муносабати билан пайдо бўлган бўлса, 
тўлиқ ҳажмда бюджетдан маблағ билан таъминланган тақдирда, Бюджет 
ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари (ишлар, хизматлар, 
товарлар ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жами харажатлар ўрни 
тўлдирилгандан сўнг) аввало харажатларнинг тўланмаган қисми ва 
белгиланган лимитларнинг ортиб кетган миқдори доирасида кредиторлик 
қарзларни узишга йўналтирилади. 
Бюджет ташкилотида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича 
тўланмаган нафақалар ва кредиторлик қарз мавжуд бўлмаса ёхуд ушбу 
қарзлар белгиланган доирада ва шартларда тўланган тақдирда Бюджет 
ташкилотини ривожлантириш жамғармасининг қолган маблағлари 
(ҳомийлик ёрдами, беғараз ёрдам миқдори бундан мустасно): 

тушган барча маблағларнинг камида 75 фоизи товарлар (ишлар, 
хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жами харажатларнинг ўрнини 
тўлдиришга ва моддий-техника базани мустаҳкамлашга;

тушган барча маблағларнинг кўпи билан 25 фоизи бюджет 
ташкилотлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий 
рағбатлантириш тадбирларига сарфланади. 
Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш 
жамғармаси маблағлари 8.1-жадвалда кўрсатилган нисбатларда қуйидаги 
йўналишларда сарфланади: 

ходимларни моддий рағбатлантиришга; 

моддий-техника 
базасини 
мустаҳкамлаш, 
муассасани 
модернизация қилиш ва таъмирлаш, шунингдек кредиторлик қарзларни 
тўлашга. 


177 

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling