Тошкент молия институти
Умумтаълим муассасаларида дарсликлар ижараси тўловидан
Download 2.65 Mb. Pdf ko'rish
|
gaznachilik
- Bu sahifa navigatsiya:
- Капитал қўйилма маблағлари бўйича депозитлар маблағлари
Умумтаълим муассасаларида дарсликлар ижараси тўловидан
тушган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисоби тегишли молия органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг Маблағлар манбаси ва бюджетлар даражаси таснифига (2146-сон билан рўйхатга олинган йўриқноманинг 1-иловасига) мувофиқ очиладиган 4011 – маблағ манбали шахсий ғазна ҳисобварақларда юритилади. Мазкур шахсий ғазна ҳисобварағида умумтаълим муассасаларида дарсликлар ижараси бўйича ота-оналар томонидан тўланган маблағлар акс эттирилади. Ушбу шахсий ғазна ҳисобварағига маблағларни ўтказишда тўлов ҳужжатларининг тўлов мақсадида бюджет ташкилотининг тегишли 4011 - шахсий ғазна ҳисобварағи, ташкилот номи, тўлов қайси ой учун ва ким учун амалга оширилаётганлиги кўрсатилиши шарт. Ушбу шахсий ғазна ҳисобварағидан маблағлар ҳар беш иш куни ичида Ғазначилик бўлинмалари томонидан Республика мақсадли китоб жамғармасининг бюджет шахсий ғазна ҳисобварағига ушбу шахсий ғазна ҳисобварақлари қолдиқлари доирасида ўтказилади. Капитал қўйилма маблағлари бўйича депозитлар маблағлари ҳисоби тегишли молия органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси 193 Давлат бюджетининг Маблағлар манбаси ва бюджетлар даражаси таснифига (2146-сон билан рўйхатга олинган йўриқноманинг 1-иловасига) мувофиқ очиладиган 4012 – маблағ манбали шахсий ғазна ҳисобварақларда юритилади. Ушбу шахсий ғазна ҳисобварақларига маблағлар Давлат бюджети ҳисобидан капитал қўйилмаларга ажратилган маблағларнинг жорий йилда фойдаланилмаган қисмига ҳар бир қурилиш объекти бўйича алоҳида 4012 – маблағ манбаси билан очилган шахсий ғазна ҳисобварақлардан маблағларни кейинги молия йилида қатъий белгиланган мақсадларга харажат қилиш учун ўтказилади. Капитал қўйилма маблағлари бўйича депозитлар бўйича харажатлар сметаси тузилади ва 2157 - “Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом” талаблари асосида тегишли молия органларида харажатлар сметаси учун белгиланган муддатларда ва тартибда рўйхатдан ўтказилади. Ғазначилик бўлинмалари томонидан ушбу ҳисобварақлар бўйича юридик мажбуриятларнинг қабул қилиниши ажратилган лимитлар (харажатлар сметалари) доирасида олдинги йил учун тузилган шартномалар реквизитларини ва ушбу шартноманинг тегишли шартларини кўрсатган ҳолда кейинги молия йили учун тузилган янги шартномалар (агар шартнома амал қилиш муддати тугамаган бўлса, ушбу шартномага қўшимча келишув) асосида қабул қилинади. Мазкур шартнома (қўшимча келишув)лар бўйича тўловлар ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар, шунингдек Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий молия бошқармаларининг ҳар бир бажарилган иш учун алоҳида тўловга рухсат бериш ҳақидаги хулосалари асосида ушбу ҳисобварақдаги маблағлар қолдиғи доирасида ўрнатилган тартибда амалга оширилади. Капитал қўйилма маблағлари бўйича депозитлар шахсий ғазна ҳисобварақларидан товар (иш, хизмат) етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар (унга қўшимча ва ўзгартиришлар билан) тўғри расмийлаштирилиши, шартнома билан бирга Ғазначилик бўлинмасига тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги бўйича жавобгарлик бюджетдан маблағ олувчилар (ягона буюртмачи хизмати) зиммасига юклатилади. Download 2.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling