Тошкент молия институти


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

ишлаш, узатиш” деб номланган модуль ҳам яратилган. Ғазначиликнинг 
турли бўлинмалари ҳамда агентлик вазифасини бажарувчи банк тизими 
ўртасида оператив тарзда керакли маълумотлар билан алмашинув 
жараёнини йўлга қўйиш учун махсус коммуникация тизимлари ёрдамида 
ёхуд курерлар воситасида таъминланадиган алоқа тизими ўрнатилиши 
керак. Бундай алоқа тизимидан фойдаланиш вақтида агентлик вазифасини 
бажарувчи банк томонидан ёзиб бериладиган расмий ҳужжатларнинг 
кўчирма нусхаси Ғазначиликка электрон вариантда юборилади. Айни 
вақтнинг ўзида агентлик вазифасини бажарувчи банк томонидан ёзиб 
бериладиган расмий ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини жамлаб 
қўйиладиган, ҳаракати назорат қилинадиган ва ўзаро алоқадорлик 
муносабатларида бўлган ҳар икки томондан юбориладиган расмий 
ҳужжатлар жумласига автоматик тарзда киритилади. Юқорида айтиб 
ўтилган 
операцияларнинг 
автоматик 
тарзда 
бажарилишини 
“Маълумотларни қабул қилиб улар билан ишлаш, узатиш” деб номланган 
модуль таъминлаб беради.
Давлат бюджетининг даромад ва харажатлари моддалар бўйича 
амалга оширилган касса операцияларига асосланиб “Бош китоб” деб 
номланган модуль томонидан Ғазначиликда юритиладиган Бош китобда 
қайд этилиши учун алоҳида маълумот тайёрланади. Бу хилдаги 
маълумотлар ҳар куни кун давомида мунтазам равишда Ғазначиликка 
юбориб турилади. Ғазначилик таркибига кирувчи барча бўлинмалардан 
керакли маълумотларни йиғиб олганидан кейин ҳар кун давомида бир 
маротабадан жамланган маълумотлар Бош китобда қайд этилади ва 
бажарилган ишлар асосида жойларга тасдиқланган маълумотлар 
юборилади. Яратилган модуль коммуникация тизимидаги алоқалар 
нисбатан ёмон ишлаганида, Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмаларидан 


259 
юбориладиган маълумотларнинг келиши нисбатан суст кечганида ҳам бир 
маромда ишлаб туришга қодир. 
Ғазначиликнинг ҳар бир ҳудудий бўлинмасидан келадиган, у ерда 
амалга оширилган касса операциялари ҳақидаги маълумотларга асосланиб 
ҳисоботларни генерацияловчи алоҳида модуль ёрдамида ҳар хил 
ҳисоботлар (бюджетнинг даромад қисмига келиб тушган тушумлар
даромадларнинг турли даражадаги бюджетлар ўртасида тақсимланиши, 
бюджетнинг харажат қисми бўйича амалга оширилган операциялар, 
бюджетдан харажатлари амалга оширилган лойиҳалар, шунингдек, ҳар 
қандай йиғма ва консолидацияланган ҳисоботлар) тайёрлаш имконияти 
бўлади. Тадбиқ этилаётган информацион тизим юқорида айтиб ўтилган 
асосий функциялардан ташқари, бюджетдан харажатлари амалга 
ошириладиган ташкилотларга бюджетдан ташқари манбалардан ажратиб 
бериладиган маблағларнинг қабул қилиниши ва сарфланиши ҳақидаги 
тўлиқ маълумотларни автоматик тарзда ҳисобга олиб кейинчалик назорат 
қилиб боришга имконият яратиб беради.

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling