Тошкент молия институти


 Ғазначилик шароитида бюджет таснифининг


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

 
11.2. Ғазначилик шароитида бюджет таснифининг 
такомиллашуви 
Маълумки, бюджет қурилиши мамлакатнинг давлат бюджети ва 
бюджет тизимини, унинг бўғинлари ўртасидаги бюджетлараро 
муносабатларни ташкил қилиш шаклларини, бюджет таснифини, бюджет 
тизимига кирадиган барча даражадаги бюджетлар фаолиятининг ҳуқуқий 
асосларини, бюджет маблағларини шакллантириш ва сарфлашдаги тартиб-
қоидалар ва бошқаларни белгилаб беради.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 7-моддасида қайд 
этилган бюджет тизимининг ягоналиги тамойилига мувофиқ, барча 
даражадаги бюджетларни шакллантириш ва ижро этишда ягона бюджет 
таснифи қўлланилади. Барча даражадаги бюджетларнинг даромадлари ва 


260 
харажатлари таснифлаш объектларига тегишли рақам(код)лар бериш 
билан 
гуруҳланади 
ҳамда 
тасниф 
кўрсаткичлари 
доирасида 
шакллантирилади ва ижро этилади. 
Бюджет таснифи давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари 
ҳамда улардан маблағ олувчи ташкилотларга қўлланилади ҳамда давлат 
бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини тузиш, кўриб 
чиқиш, қабул қилиш ва ижро қилиш, шунингдек давлат бюджети ва давлат 
мақсадли жамғармалари бюджетлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни 
тайёрлаш мақсадида фойдаланилади. 
Ўзбекистон РеспубликасиАдлия вазирлигида 2010 йил11 октябрда 
2146-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикаси бюджет 
таснифини қўллаш бўйича йўриқнома”га мувофиқ, янги бюджет таснифи 
2011 йил 1 январдан амалга киритилди. 
Ушбу 
йўриқномага 
кўра, 
бюджет 
таснифи 
Ўзбекистон 
Республикаси давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари 
тузилмасига кирувчи бюджетлар даромадлари ва харажатларини
шунингдек 
унинг 
тақчиллигини 
молиялаштириш 
манбаларининг 
гуруҳланиши бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади: 

давлат бюджети даромадларининг таснифи; 

давлат бюджети харажатларининг вазифа жиҳатидан, ташкилий 
ва иқтисодий таснифи; 

давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш манбалари 
таснифи. 
Бюджет таснифи давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул 
қилиш ҳамда ижро этиш мақсадида бюджет маълумотларини тизимга 
солиш учун фойдаланилади ва бюджет маълумотларининг халқаро тасниф 
тизимларининг айнан шундай маълумотлари билан қиёсланишини 
таъминлайди. 
Бюджет таснифини тузишнинг асосий тамойиллари қуйидагилар 
ҳисобланади (11.1-расм): 


261 
 

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling