Тошкент молия институти


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

 
 
 
 
 


269 
11.3. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини 
юритишнинг “ЎзАСБО” автоматлаштирилган тизими хусусиятлари 
Давлат бюджетини ижро этиш жараёнида бўладиган бюджет 
операциялари ҳисоби, юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, 
бухгалтерия ҳисобининг қуйидаги турларига бўлинади: 

бюджет (давлат бюджети (республика ва маҳаллий бюджетлар), 
давлат мақсадли жамғармалари) ижроси операциялари ҳисоби; 

бюджет ташкилотлари харажатлар сметасини ижро этиш 
операциялари ҳисоби. 
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 24-боб, 161-
моддасига кўра, бюджет ҳисоби бюджет тизими бюджетларини ижро 
этишда ҳисобга олинадиган, пулда ифодаланган активлар ва 
мажбуриятларнинг, шунингдек мазкур активлар ва мажбуриятларни 
ўзгартирувчи операцияларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни тўплаш, 
рўйхатдан ўтказиш ва умумлаштиришнинг тартибга солинган тизимидир. 
Бюджет ҳисоботи бюджет ҳисоби маълумотлари асосида 
белгиланган шакллар бўйича тузиладиган активлар ва мажбуриятларнинг 
ҳолати тўғрисидаги маълумотларнинг умумлаштирилган тизимидир. 
Бюджет ҳисоби ва бюджет ҳисоботининг ягона методологияси 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Бюджет Кодекси
Бюджет ҳисобининг стандартлари, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига 
мувофиқ белгиланади. Бюджет ҳисобининг стандартлари Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади. 
Бюджет тизими бюджетлари ижросининг бюджет ҳисоби: 

молия органлари; 

ғазначилик бўлинмалари; 

давлат солиқ хизмати органлари ва божхона органлари; 

бюджет ташкилотлари; 


270 

давлат 
мақсадли 
жамғармаларини 
тақсимловчи 
органлар 
томонидан юритилади. 
Давлат 
бюджетининг 
ва 
давлат 
мақсадли 
жамғармалари 
бюджетларининг ижроси бўйича бюджет ҳисоби касса усули бўйича 
юритилади. 
Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш стратегияси қатор 
йўналишлар билан биргаликда, янги бюджет таснифи ва бухгалтерия 
ҳисобининг янги ҳисоблар режасига асосланган ягона бюджет ва ҳисоб 
тизимини йўлга қўйишни назарда тутади. Бу стратегик вазифани бажариш 
доирасида бюджет ҳисобининг ва бюджет ташкилотларида бухгалтерия 
ҳисобини юритишнинг янги, такомиллашган ва компьютерлашган тизими 
босқичма-босқич татбиқ этилмоқда. Бу вазифаларни амалга ошириш 
доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2013 йил 30 
апрелдаги 63-сонли
“Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тизимида 
ҳамда бюджет ташкилотларида замонавий ахборот коммуникация 
технологияларини янада
такомиллаштириш ва жорий этиш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги буйруғига
мувофиқ, Молия вазирлигининг 
тегишли тузилмаларига қуйидаги вазифалар юклатилди:

2013 йил 1 июлгача муддатда “ЎзАСБО” Компьютер дастури 
(КД) ни пухта ишлаб чиқиш; 

2013 йил 1 октябргача бўлган муддатда штат, тармоқ 
кўрсаткичлари, бинолар, иншоотлар ва қуввати кўрсаткичлари ва бюджет 
ташкилотларининг бошқа зарур параметрларини шакллантиришни назарда 
тутувчи “Паспортизация” модулини ишлаб чиқиш ва киритиш, доимийлик 
асосда “ЎзАСБО” КД модулларини такомиллаштириб бориш ва амалдаги 
қонунчилик 
ҳужжатларига 
киритиладиган 
ўзгартиришларга 
мувофиқлаштириш бўйича методологик қўллаб-қувватлаш чораларини 
кўриш; 

2013 йил 1 июлгача бўлган муддатда “ЎзАСБО” КДни зарур 
ҳолларда, 
амалдаги 
меъёрий-ҳуқуқий 
ҳужжатларга 
тегишли 


271 
ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ёки янгиларини қабул қилиш 
натижалари бўйича пухта ишлаб чиқишни ҳисобга олиб, уни қўллаш 
бўйича Қўлланма ишлаб чиқиш; 

2013 йил 1 июлгача бўлган муддатда Тошкент шаҳрининг 
Юнусобод ва Сергели туманларида “ЎзАСБО”ни тест синовидан ўтказиш 
учун ушбу туманларнинг маҳаллий бюджетларидан маблағ олувчиларнинг 
ҳаммасини “ЎзАСБО” КДга улаш. 

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling