Тошкент молия институти
бюджетлараро трансфертлар
Download 2.65 Mb. Pdf ko'rish
|
gaznachilik
бюджетлараро трансфертлар – Ўзбекистон Республикасининг
республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига, давлат мақсадли жамғармаларига ҳамда бунинг аксича ўтказиладиган, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ҳамда бунинг аксича ўтказиладиган маблағлар; буюртмачи – электрон аукцион савдоларда товар (ишлар, хизматлар)ни харид қилувчи юридик ёки жисмоний шахс; буюртмачининг буюртманомаси – буюртмачининг электрон тизимда жойлаштириладиган очиқ офертаси; даромадлар ва харажатлар сметаси – бюджет ташкилотлари бюджетдан ташқари жамғармаларининг тегишли чорак ёки молия йили учун кутилаётган тушумлари ва харажатлари акс эттириладиган ҳужжат; давлат бюджети – давлатнинг давлат вазифалари ва функцияларини молиявий жиҳатдан таъминлаш учун мўлжалланган марказлаштирилган пул жамғармаси; давлат бюджети профицити – муайян даврда Давлат бюджети даромадларининг унинг харажатларидан ошиб кэтиши; 289 давлат бюджети тақчиллиги – муайян даврда Давлат бюджети харажатларининг унинг даромадларидан ошиб кэтиши; давлат бюджетининг ғазна ижроси – давлат бюджетининг барча даромадларини ягона ғазна ҳисобрақамига киритишдан, шунингдек, давлат бюджетининг харажатларини шу ҳисобрақамдан тўлашдан иборат бўлган жараён; давлат молиявий назорати – бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан назоратни амалга ошириш мақсадида молиявий назорат объектларининг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларини ўрганиш ҳамда таққослаш; Download 2.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling