291
Тошкент шаҳри бўйича ғазначилик бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар
бўйича ғазначилик бўлинмалари;
Ғазначилик бош китоби – бюджет операциялари бухгалтерия
ҳисобини юритишнинг компьютерлаштирилган тизими бўлиб, унда давлат
ташкилотлари ва муассасалари билан бўладиган
барча молиявий
операциялар ўз ифодасини топади;
ғазначилик мемориал ордери – маблағларни бир шахсий ғазна
ҳисобварағидан бошқа шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиш учун
фойдаланиладиган тўлов ҳужжати;
Ғазначиликнинг ахборот тизими – бюджет операциялари бўйича
кодлаштирилган ва таснифланган маълумотлар асосида ишловчи давлат
маблагларини бошқаришнинг ягона
автоматлаштирилган тизими;
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси –
биржанинг буюртмачилар ва
етказиб берувчиларнинг аванс тўловларини депонентга қўйиш ва ҳисобга
олиш йўли билан контрактлар бўйича мажбуриятларни бажаришга қодир
бўлган буюртмачилар ва етказиб берувчиларни электрон аукцион
савдоларга қўйишни таъминлайдиган таркибий бўлинма;
Do'stlaringiz bilan baham: