Тошкент молия институти
Download 2.65 Mb. Pdf ko'rish
|
gaznachilik
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳукумат комиссияси
ҳудудий молия органлари – Қорақалпоғистон Республикасининг
Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимлари. Ҳукумат комиссияси – давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси; Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги; жамланма харажатлар сметаси – юридик шахс мақомига эга бўлмаган ва тегишли давлат бошқарув органлари ҳузуридаги марказлаштирилган бухгалтериялар ва тегишли ҳокимиятларнинг бухгалтериялари томонидан хизмат кўрсатилаётган ташкилотлар бўйича тузиладиган молиявий ҳужжат; 292 контракт – савдолар натижалари тўғрисида электрон тизим томонидан шакллантирилган, шартнома кучига эга бўлган протокол; контрактни рўйхатдан ўтказиш – томонлар имзолаган контрактни тузилган контрактлар реестрига биржа томонидан киритиш; марказлашган тадбирлар учун смета – вазирликлар, идоралар ва ҳокимиятлар бошқармалари ва бўлимлари томонидан марказлаштирилган ҳолда амалга ошириладиган харажатлар бўйича тузиладиган ва ҳар бир марказлашган тадбир учун алоҳида ишлаб чиқиладиган режа – молиявий ҳужжат; махсус ахборот портали – биржанинг буюртмачиларнинг электрон аукцион савдолар ўтказиш тўғрисидаги эълонлари ва харид жараёни қатнашчилари учун зарур бўлган бошқа ахборот жойлаштирилиши ва кўздан кечирилишини таъминлайдиган махсус сайти; молия йили – биринчи январдан ўттиз биринчи декабр куни охиригача бўлган вақтни ўз ичига олувчи давр; молиявий мажбурият – бюджет ташкилотларида ва бюджетдан маблағ олувчиларда уларга пул маблағларини ўтказиб бериш мажбуриятини юкловчи ҳужжатлар, шу жумладан ижро ҳужжатлари асосида юзага келадиган мажбуриятлар; Download 2.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling