Тошкент молия институти
Download 2.65 Mb. Pdf ko'rish
|
gaznachilik
давлат қарзи – Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи
маблағларни жалб қилиш натижасида вужудга келган мажбуриятлари; давлат томонидан маблағ жалб қилиш – активларни жалб этиш ҳамда бунинг натижасида Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи сифатидаги ёки қарз олувчи–резидентларнинг кредитларини (қарзларини) тўлашга кафил сифатидаги мажбуриятларининг юзага келиши; давлат харидлари – бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш; Давлат харидлари масалалари бўйича баҳслар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия – савдоларни ўтказиш ва уларнинг натижаларини расмийлаштириш билан боғлиқ масалаларни судгача кўриб чиқиш учун биржа томонидан тузилган орган. донорлар – Ўзбекистон Республикасига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, фаолияти Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган юридик ва жисмоний шахсларга беғараз асосда маблағлар ажратадиган давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет ел ҳукумат ташкилотлари, чет ел фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 290 томонидан белгиланадиган рўйхатга киритилган халқаро ва чет ел ноҳукумат ташкилотлари; дотация – бюджет тизими бюджетларига уларнинг ўз даромадлари йэтишмаган тақдирда даромадлар билан харажатлар ўртасидаги фарқни қоплаш учун қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари; эълон – савдолар муддатлари ва талаблари тўғрисида буюртмачи томонидан махсус ахборот порталида жойлаштирилган маълумотлар хабари; электрон аукцион савдолар –бошланғич нархни пасайтириш юзасидан очиқ аукцион шаклида ўтказиладиган, буюртмачилар томонидан белгиланган мезонлар ва шартлардан келиб чиқиб товар (ишлар, хизматлар) мақбул етказиб берувчисини танлаш усулини ўзида ифодалайдиган электрон савдолар; Download 2.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling