Тошкент молия институти


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

 
ГЛОССАРИЙ 
Агент – биржада аккредитация тартиб–қоидасидан ўтган ҳамда 
буюртмачилар ва етказиб берувчиларга топшириқ шартномаси асосида 
уларнинг электрон аукцион савдоларда қатнашишини таъминлашга доир 
профессионал хизматлар кўрсатадиган юридик шахс;
аванс тўлови – биржа томонидан ҳар қайси томон учун 0,05 
фоиздан кўп бўлмаган миқдорда белгиланадиган биржанинг воситачилик 
йиғимини, шунингдек биржа томонидан белгиланадиган савдолар 
предмети бошланғич нархининг уч фоизидан ошмайдиган миқдорда 
етказиб берувчининг молиявий закалатларини ўз ичига оладиган
буюртмачилар ва етказиб берувчилар томонидан киритиладиган молиявий 
маблағлар суммаси;
айланма касса маблағи – молия йилида Ўзбекистон Республикаси 
республика бюджетининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика 
бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри 
шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг шахсий ғазна 
ҳисобварақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг 
кам миқдори; 
биржанинг минтақавий бўлинмаси – биржанинг минтақавий 
филиали ёки савдо майдончаси;
бўлиб ўтмаган битимлар реестри – лотлар рўйхати, улар бўйича 
бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган савдолар натижалари;
бюджет жараёни – бюджет тизими бюджетларини шакллантириш, 
тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ва ижро этиш, уларнинг 
ижроси устидан назорат қилиш, бюджет тизими бюджетларининг ижроси 
тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлаш ва тасдиқлаш, шунингдек улар 
ўртасидаги ўзаро муносабатлар жараёни;


287 
бюджет жараёни иштирокчилари – давлат ҳокимияти ва 
бошқаруви органлари, давлат молиявий назорат органлари, бюджет 
ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар; 
бюджет маблағлари олувчи – давлат бюджетидан ва давлат 
мақсадли жамғармалари бюджетларидан маблағлар оладиган юридик ёки 
жисмоний шахс, бюджет маблағлари олувчи бюджет ташкилоти мақомига 
эга бўла олмайди; 

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling