Тошкент молия институти
молиявий назорат объектлари
Download 2.65 Mb. Pdf ko'rish
|
gaznachilik
молиявий назорат объектлари – Ўзбекистон Республикасининг
республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, бюджет маблағларини тақсимловчилар, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар, давлат мақсадли жамғармалари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари; ўтказиб бериладиган даромадлар – тегишли маъмурий–ҳудудий бирликда шаклланадиган ва юқори турувчи бюджетга ўтказиладиган, улар қаерда шаклланган бўлса, кейинчалик ўша маъмурий–ҳудудий бирлик бюджетига ўтказиб бериладиган даромадлар; 293 оммавий шартнома – ташкилот томонидан тузилган ҳамда унинг бундай ташкилот ўз фаолияти хусусиятига кўра ўзига мурожаат қиладиган ҳар бир шахсга нисбатан амалга ошириши шарт бўлган товарлар сотиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш соҳасидаги вазифаларини (чакана савдо, умумий фойдаланишдаги транспортда йўловчи ташиш, алоқа хизмати, энергия билан таъминлаш, тиббий хизмат, меҳмонхона хизмати ва ш.к.) белгилаб қўядиган шартнома; персонал кабинет – махсус ахборот порталидаги индивидуал саҳифа, унинг воситасида савдоларда қатнашиш учун зарур ахборотдан фойдаланиш таъминланади. Персонал кабинет буюртмачи ёки етказиб берувчи (уларнинг агентлари) учун тегишли индивидуал логинлар ва паролларни қўллаб фойдаланишади; шахсий ғазна ҳисобварақлари – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида очиладиган, бюджет тизими бюджетлари ижроси билан боғлиқ операцияларни акс эттириш учун мўлжалланган таҳлилий ҳисоб регистрлари; штат жадвали – доимий ходимлар ва бўш ўринлар лавозимларининг номланишини уларнинг сони ва лавозим маошларининг миқдорлари кўрсатилган ҳолдаги рўйхатини ўз ичига оладиган, бюджет ташкилоти томонидан тузиладиган ҳужжат; субсидия – товарлар ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ва уларни реализация қилишни молиялаштириш ёки биргаликда молиялаштириш ёхуд мақсадли харажатларнинг ўрнини қисман қоплаш учун бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган пул маблағлари; субвенсия – муайян мақсадларга сарфлаш шарти билан юқори турувчи бюджетдан қуйи турувчи бюджетга қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари; Download 2.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling