Тошкент молия институти


-расм. Давлат молиясини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

 
3.1-расм. Давлат молиясини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш 
стратегияси йўналишлари
1
 
 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Осиё тараққиёт банки иштирокида "Давлат молиясини 
бошқаришни ислоҳ қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2007 йил 1 
ноябрдаги ПҚ-721-сон Қарори асосида тайёрланди
 


51 
Ушбу стратегик вазифаларни босқичма-босқич амалга ошириш 
доирасида Ўзбекистон Республикаси “Давлат бюджетининг ғазна ижроси 
тўғрисида”ги (26.08.2004) Қонунининг қабул қилиниши бюджет ижроси-
нинг ғазначилик тизимига ўтилишига асос солди. 2005 йил май ойида 
давлат бюджети ижросининг ғазначилик тизимини босқичма-босқич 
жорий этишни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси 
Молия вазирлиги ҳузурида “Давлат бюджетининг ғазна ижросини тадбиқ 
этиш ва услубиёт бошқармаси”, кейинчалик (2007 йилда) унинг негизида 
Молия вазирлиги Ғазначилиги ташкил этилди. 
2007 йилга келиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Осиё 
тараққиёт банки иштирокида “Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ 
қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-
721-сон Қарори (01.11.2007) қабул қилиниб, унда давлат молиясини 
бошқаришни ислоҳ этиш лойиҳасини янги иштирокчи – Осиё тараққиёт 
банки билан бирга амалга ошириш белгиланди.
Умуман олганда, давлат молиясини бошқаришдаги ислоҳотларини 
амалга ошириш мақсадларига ҳукуматимиз томонидан ажратилган маблағ-
лардан ташқари, Жаҳон банки томонидан – 14,2 млн. долларлик кредит 
маблағлари, Япония ҳукумати томонидан – 2,8 млн. доллар, ТАСИС 
томонидан – 2,8 млн. доллар ва Ислом тараққиёт банки томонидан – 0,2 
млн. долларлик грантлар ажратилиши кўзда тутилган. 
Юқорида таъкидланганидек, давлат молиясини бошқариш тизимини 
ислоҳ қилиш стратегиясининг асосий йўналишларидан бири – бюджет 
тизимининг тўлиқ шаффофлигини таъминлаш мақсадида бюджет 
маблағларини уларнинг олувчиларига етказишда кечикишларга, қарздор-
ликка йўл қўймаслик, бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш 
ҳолатларига барҳам бериш, бюджетлараро муносабатлар самарадорлигини 
оширган ҳолда ҳокимиятларнинг турли даражаларидаги бюджетларнинг 
ҳамда бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларнинг даромад ва 
харажатлари ҳисобрақамларини Ғазначиликка ўтказишдан иборат. 


52 
Ривожланган мамлакатлар амалиётидаги давлат бюджетининг ғазна 
ижроси механизмларини Ўзбекистонда ҳам жорий этиш ва ривожлан-
тириш, давлатнинг молиявий ресурсларини бошқаришнинг ахборотлаш-
тирилган тизимини жорий этиш, давлат молиясининг ҳолати тўғрисида 
тезкор ва ишончли ахборотлар олиш имконини беради, бу эса давлат 
молиясини самарали бошқаришни таъминлайди. Ғазначилик тизими 
давлат бюджетини ижро этишнинг самарали ва амалий механизми 
ҳисобланиб, унда давлат даромадлари ва харажатлари бўйича барча 
операциялар Ғазначилик томонидан амалга оширилади.
Муҳтарам Президентимиз бу борада шундай деган эдилар: “Давлат-
нинг хазинаси, унинг даромад ва буромадини, бугунги ва эртанги кунини 
белгилайдиган бойлик қаерда сақланади, ким уни ҳимоялайди? Албатта, 
Молия вазирлиги. Шу маънода, агар менга қолса, Молия вазирлигини 
Хазина вазирлиги деб атаган бўлардим”
1

Давлат бюджетининг ғазна ижроси деганда давлат бюджети ва 
бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари тўпланадиган ва ушбу 
маблағлар доирасида аниқ белгиланган йўналишлар бўйича харажатлар 
амалга ошириладиган ягона ғазна ҳисобрақам орқали давлат бюджетини 
ижро этиш ҳамда давлат молиясини мақсадли ва самарали бошқаришни 
ташкил этиш тушунилади.
Ғазначилик бюджет ташкилотларининг ва бюджетдан маблағ олув-
чиларнинг мажбуриятларини рўйхатга олади, мол етказиб берувчилар 
томонидан уларга маҳсулотлар етказиб берилганидан ва хизматлар кўрса-
тилгандан сўнг, бюджет ташкилотларининг ва бюджетдан маблағ олувчи-
ларнинг номидан ва уларнинг топшириғига асосан Ғазначилик ваколатни 
ўз зиммасига олади ва бюджет маблағларининг мақсадли ишлатилишини 
таъминлаш асосида тақдим қилинган ҳужжатлар бўйича тўловни амалга 
оширади.
1
И.Каримов “Банк тизими, пул муомаласи, кредит, инвестиция ва молиявий барқарорлик тўғрисида”. Т.: 
Ўзбекистон. 2005 й. 285-бет 


53 
Ғазначиликнинг ривожланиши бюджет ижросида иштирок этувчи 
барча даражадаги молия ва солиқ органларининг фаолиятини умумлаш-
тиради, янги шароитларда уларнинг бутун фаолияти давлат молиявий 
маблағларини ягона давлат хазинасида жамлашга қаратилади. 
Ҳар қандай давлат ва жамиятнинг ўз олдига қўйган мақсад ва 
вазифаларини бажариш учун кучли ижтимоий ҳимоя, таълим, соғлиқни 
сақлаш, мудофаа ҳамда бошқарув органларини сақлаб туриш зарур бўлади. 
Бунинг учун ривожланган бюджет тизимини яратиш, мамлакат ҳудудидаги 
мавжуд даромад манбалари ва харажат йўналишлари ҳақида аниқ асослан-
ган таҳлилий малумотларга эга бўлиш талаб этилади. Давр талабидан 
келиб чиқиб, давлат бюджетининг ўрта ва узоқ истиқболдаги ривожланиш 
йўналишларини белгилаб олиш учун ушбу малумотларни аниқ ва ўз 
вақтида таъминлаб берувчи механизм сифатида Ғазначилик органлари 
олдига давлат бюджети ғазна ижросини ташкил қилиш, давлат бюджети 
ижросининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, давлат бюджети 
ижроси ҳақида ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, 
шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг давлат ички ва ташқи қарзлари-
га хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бажариш 
каби муҳим вазифалар юклатилган. 

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling