Тошкент молия институти


 Ғазначиликка ким раҳбарлик қилади?


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

9. Ғазначиликка ким раҳбарлик қилади?
A. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари, Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланган Давлат 
Ғазначиси; 
B. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири;
C. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари, Ўзбекистон 
Республикаси Президенти томонидан тайинланган Давлат Ғазначиси; 
D. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланган хазина 
вазири; 
10. Давлат бюджетининг кассавий ижросини амалга ошириш 
жараёнида Ғазначилик тижорат банклари билан ҳам шартнома 
тузади. Бу банкларнинг рўйхати қандай аниқланади?
A. Марказий Банки тавсияси билан аниқланади; 
B. Молия вазирлиги буйруғи билан аниқланади; 
C. Вазирлар Маҳкамаси тавсиясидан кейин аниқланади; 
D. Тендер 
ўтказиш 
йўли 
билан 
аниқланади.


70 
4-БОБ. ҒАЗНАЧИЛИК ЯГОНА ҒАЗНА ҲИСОБРАҚАМИНИ 
ЮРИТИШ 
4.1. Ғазначиликнинг ягона ҳисобрақами тўғрисида тушунча 
Юқоридаги бобда давлат бюджети ғазна ижросининг ҳуқуқий 
асосини ташкил қилувчи “Давлат бюджети ғазна ижроси тўғрисида”ги 
Қонуннинг шарҳини келтирган эдик. Ушбу Қонуннинг тегишли моддасида 
“Ягона ғазна ҳисобварағи Ғазначилик томонидан бошқариладиган махсус 
банк ҳисобварағи бўлиб, бу ҳисобвараққа Давлат бюджети маблағлари 
ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари 
киритилади. Ягона ғазна ҳисобварағидан Давлат бюджетида маблағлар 
назарда тутилган юридик ва жисмоний шахсларнинг харажатлари 
тўланади, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларининг харажатлари 
амалга оширилади”
1
, - деб белгилаб қўйилган. 
2009 йилга келиб давлат бюджети ғазна ижросининг ташкилий-
ҳуқуқий ҳамда меъёрий асослари анча такомиллаштирилди. Бу даврга 
келиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2009 йил 4 августдаги 
69-сонли буйруғи билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлигида 2009 йил 16 сентябрда 2007-сон билан рўйхатдан ўтказилган 
“Давлат бюджетининг ғазна ижроси Қоидалари” қабул қилинди. Ушбу 
“Қоидалар “Бюджет тизими тўғрисида”ги ва “Давлат бюджетининг ғазна 
ижроси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ҳамда 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-
594-сон 
“Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига мувофиқ, 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий 
бўлинмалари томонидан республика ва ҳудудий ғазна ҳисобварақларини 
қўллаш шароитида республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси 
бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг ғазна ижросини амалга ошириш 
тартибини белгилаб берди. Мазкур қоидалар республика ғазна ҳисобварағи 
ва ҳудудий ғазна ҳисобварақларини юритиш тартибларини, Республика 
бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий 
бюджетлар даромадлари ва харажатларининг ёйилмаси, бюджетдан маблағ 
олувчиларнинг харажатлар сметаларини ва уларга ўзгартиришларни 
1
“Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни. 9-модда. № 664-
II-сон. 26.08.2004 й. 
 


71 
ғазначилик бўлинмаларига тақдим этиш тартибларини, юридик 
мажбуриятларни рўйхатга олишнинг умумий қоидаларини, бюджетдан 
маблағ олувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига 
харажатларни амалга ошириш тартибларини белгилаб берди ва муқаддам 
амал қилиб келган бир қатор меъёрий хужжатларни ўзида 
мужассамлаштирди. 

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling