Тошкент молия институти


 Ягона ғазна ҳисобрақамида бюджет даромадлари ижросини


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

4.3. Ягона ғазна ҳисобрақамида бюджет даромадлари ижросини 
ҳисобга олиш 
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети даромадлари 
қисми асосини мамлакатимизда 2014 йил 1 январдан амалга киритилган 
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 50-51-52-моддалари билан 
белгилаб қўйилган даромадлар ташкил қилади. 
Давлат бюджетига мажбурий тўловларнинг келиб тушиши солиқ ва 
божхона тизимларига кирувчи махсус ваколатли органлар ҳамда мазкур 
вазифа зиммасига юклатилган бошқа давлат органлари томонидан таъмин-
ланади. 
Давлат 
бюджетига 
ўтказиладиган 
солиқлар 
ва 
мажбурий 
тўловларнинг ҳисобга олиниши ёки бюджет ҳисобига керагидан ортиқ 
миқдорда ўтказиб юборилган суммаларнинг қайтариб берилиши 
республикамизда амалда бўлган Солиқ Кодекси, Божхона Кодекси, 
шунингдек, 2001 йил 19 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон 
Республикаси Давлат бюджетининг касса операцияларини амалга ошириш 
орқали ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 1009-сонли рақам билан давлат 
рўйхатидан ўтказилган йўриқномалар асосида бажарилади. 
Давлат бюджетининг марказий бўғини бўлган республика 
бюджетига Солиқ Кодексининг 23-моддасида белгилаб берилган умум-
давлат даромадлари ва мажбурий тўловлари туширилади. Маълумки, 
умумдавлат аҳамиятига эга бўлган тартибга солувчи солиқлар бўйича 
тўловлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бюджет параметр-
лари тўғрисидаги махсус қарори билан ҳар молия йили учун тасдиқла-
надиган нормативлар бўйича республика бюджетига ўтказилади.
1
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўқув маркази ўқув материаллари асосида тайёрланди. 


76 
Умумдавлат солиқларининг айримлари бўйича тўловлар тўлиғича 
республика бюджетига ёки Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, 
Тошкент шаҳрининг бюджетларига ўтказилиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий ҳокимият органлари 
бюджетларига тартибга солувчи умумдавлат солиқ тўловларининг 
нормативларга асосан тақсимланадиган маълум қисми, маҳаллий 
бюджетларга ўтказилиши белгилаб қўйилган умумдавлат солиқларининг 
бир қисми ҳамда маҳаллий солиқлар ва бошқа хил йиғимлар бўйича 
тўловлар ўтказилади.
Тартибга солувчи умумдавлат солиқлардан тўловларини бажариш 
юзасидан зиммасидаги мажбуриятларни бажарувчи солиқ тўловчилар 
томонидан тўланган солиқлар ва бошқа тўловлар суммалари тегишли 
банклар томонидан республика бюджетига ўтказилади ва Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган тартиб-
қоидаларга мувофиқ республика бюджетининг асосий ҳисоб-китоб 
рақамига жамланади, шунингдек, амалдаги қонунчилик нормаларига 
асосан 
Қорақалпоғистон 
Республикаси 
ва 
маҳаллий 
ҳокимият 
органларининг бюджетларига ўтказиб берилади.
Маҳаллий бюджетлар ихтиёрида қолдириладиган умумдавлат 
солиқларининг қандай қисми Қорақалпоғистон Республикасининг 
республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетига ва Тошкент 
шаҳри маҳаллий бюджетининг шаҳар бюджетига ўтказилиши, қандай 
қисмини улар тасарруфидаги туман/шаҳар бюджетларига ўтказиб бериш 
кераклигини белгиловчи нормативлар Қорақалпоғистон Республикасининг 
Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан 
тасдиқланадиган махсус қарорлар билан белгиланади. 
Алоҳида шаҳар ҳудудига кирувчи туманларнинг маҳаллий 
бюджетига умумдавлат солиқларининг қандай қисмини ажратиб бериш 
лозимлигини белгиловчи нормативлар, ўз навбатида вилоят миқёсидаги 
шаҳар ҳокимлари қарорлари билан тасдиқланади. 
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 1 
ноябрдаги ПҚ-721-сонли Қарорига мувофиқ равишда мамлакатимиз 
ҳудудларида “Давлат молиясини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш” 
лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида 
амалдаги давлат молияси тизимининг фаолиятини ёритувчи ахборот 
тизимини такомиллаштириш кўзда тутилган. 


77 

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling