Тошкент молия институти
дотация ва субвенциялар
Download 2.65 Mb. Pdf ko'rish
|
gaznachilik
дотация ва
субвенциялар Солиқ тўловчи субъектлар ДСИ тизимига хизмат кўрсатувчи банкларда республика бюджетига келиб тушадиган даромадларни сақлаш учун махсус очилган транзит ҳисобрақам (23402) Маҳаллий бюджетлар (туман, шаҳар) ҳисобрақамлари (23426,23430, 23432) Маҳаллий вилоят бюджетларининг банклардаги ҳисобрақамлари (23426, 23430, 23432) Молия вазирлигининг ЎзР Марказий банкидаги ҳисобрақами (23402..005) 78 харажатлари Ғазначиликнинг Ягона ғазна ҳисобварағидан амалга оширилишига асосланган тартиблар йўлга қўйилди. Ушбу тартибга кўра, юридик ва жисмоний шахслар томонидан давлат бюджетига ўтказиладиган солиқлар ва мажбурий тўловлар банклар томонидан қабул қилинади ва белгиланган тартибда 23402, 23403, 23407, 23409, 20207, 20205 ва 23411-сонли баланс ҳисобварақларда очилган шахсий ҳисобрақамларга (ШҲР) кирим қилинади ва улар ҳисобидан тегишли бюджетлар ва Давлат мақсадли жамғармалари ҳисобига белгиланган миқдорларда ажратмаларни амалга ошириш тартиби 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб жорий этилди. Бунинг натижасида тегишли бюджетлар даромадлари, шу жумладан, давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалари даромадлари ҳисоби “Ғазначилик” дастурий мажмуида улар учун очиладиган тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларида юритиладиган бўлди (4.3-расмга қаралсин). 4.3-расм. Давлат бюджети даромадларининг ягона ғазна ҳисобрақамида юритилиши тартиби 1 Жорий қилинган тартибга кўра, солиқ тўловчи Давлат солиқ қўмитасининг туман бўлимларига солиқ ва бошқа йиғимлар тўловини амалга оширади (расмда бу тўловлар ҳаракати 1 рақами билан кўрсатилган). Шунингдек, солиқ тўловчи субъект ДСҚнинг туман бўлимларга давлат мақсадли жамғармалари (ДМЖ) га тўловларни (расмда 1 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўқув маркази ўқув материаллари асосида тайёрланди. 79 - 2 рақам билан белгиланган) амалга оширади. Бундан ташқари, тўловчи тўғридан тўғри ягона ғазна ҳисобрақамига (ЯҒҲ) бюджетдан ташқари маблағлар (ота-оналар бадали тўловлари ва бошқалар) тўловини амалга оширади (3); Тўловчи тўғридан тўғри ЯҒҲга ДМЖ га йиғимлар тўловини амалга оширади (4); Туман ДСИлари бюджети даромадларини тўлов топшириқномаларида тегишли бюджет шахсий хисобрақамини кўрсатган ҳолда ЯҒҲга ўтказиб беради (5); Туман ДСИлари ДМЖ даромадларини ДМЖнинг транзит хисобрақамларга ўтказиб беради (6); ДМЖ даромадлари эса ДМЖнинг транзит хисобрақамларидан ЯҒҲга ўтказилади (7); Махсус “Ғазначилик” дастурий мажмуи ЯҒҲга тушган барча даромадларни тегишли бюджет, ДМЖ маблағларига ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағларига улар учун очилган шахсий ҳисобрақамлари орқали ажратади (4.4-расм). Download 2.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling