84
3. Бюджет даромадларини ягона ғазна ҳисобрақамида
юритиш
тартиби қанақа?
4. Бюджет харажатларини ягона ғазна ҳисобрақамидан тўлаб бериш
қандай тартибда амалга оширилади?
Мустақил ўрганиш учун топшириқлар
1. Ягона ғазна ҳисобрақамида даромадларни кирим қилиш ва
харажатларни тўлаш тартибини акс эттирувчи чизма тайёрланг ва уларни
изоҳловчи хулоса ёзинг.
2. Республика ва ҳудудий ғазна ҳисобрақамларидан ягона ғазна
ҳисобрақамига ўтиш даврида амалга оширилган тадбирлар ва қабул
қилинган меъёрий ҳужжатлар шарҳини келтиринг.
3. Давлат бюджети ягона ғазна ҳисобрақамини юритишнинг жаҳон
тажрибаларини ўрганинг ва хулосаларингизни мустақил
таълим
дафтарингизда акс эттиринг.
Тест саволлари
1. Ягона ғазна ҳисобварағига киритилган бюджет ташкилотларининг
бюджетдан ташқари маблағлари қаерда акс эттирилади?
A. Бюджет ташкилотларининг даромадларида
B. Давлат бюджетининг ғазна ижроси бўйича ҳисоботларида
C. Бюджет ташкилотлари харажатлар сметаларида
D. Бюджет ташкилотларининг ҳисобварақларида
2. Ягона ғазна ҳисобварағига киритилган давлат бюджетига
тўланадиган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар қаерда
акс эттирилади?
A.
Республика бюджети, Қорақалпоғистон
Республикаси бюджети,
маҳаллий бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари даромадларида
B. Бюджет ташкилотлари харажатлар сметаларида
C. Давлат бюджетининг ғазна ижроси бўйича ҳисоботларида
85
D. Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети,
маҳаллий бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари харажатларида
Do'stlaringiz bilan baham: