Тошкент молия институти
Download 2.65 Mb. Pdf ko'rish
|
gaznachilik
4.4-расм. Ягона ғазна ҳисобрақамида бюджет даромадлари ижросини амалга ошириш тартиби 1 1 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўқув маркази ўқув материаллари асосида тайёрланди. Солиқ тўловчи субъектлар Марказий банкдаги Ягона ғазна ҳисобрақами Туман, шаҳарлар бюджетлари Вилоятлар бюджетлари Республика бюджети Тегишли бюджет бўйича ғазначилик ҳисобрақамлари 80 Давлат бюджети даромадларининг ғазна ижросини амалга ошириш борасида жойлардаги ғазначилик бўлинмалари томонидан қуйидаги устувор вазифалар бажарилиши лозим: - давлат бюджетига келиб тушган маблағларни ажратиб берилиши лозим бўлган турли даражадаги бюджетларнинг ғазначиликдаги шахсий ҳисобрақамларига ўтказиб бериш билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш; - давлат бюджетининг даромад қисми бўйича ғазначилик функция- ларининг бажарилиши юзасидан тегишли ҳисоботларни тайёрлаш ва бухгалтерлик ҳисоботларини олиб бориш, бажарилган барча функционал жараёнларга тааллуқли маълумотларни Ғазначилик тизимининг Бош китобида акс эттириб бориш; - давлат бюджетининг даромадлари, давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармалар бўйича зарур маълумотларни йиғиш, ўрганиб чиқиш, таҳлил қилиш ва олинган натижаларни мутасадди давлат ташкилотлари (давлат солиқ ва божхона органлари)га тақдим этиш; - давлат бюджети даромадлари қисмига солиқ ва бошқа хил мажбурий тўловларнинг туширилиши, меъёридан ортиқча ушланиб қолинган солиқ ва бошқа хил мажбурий тўловлар суммасининг қайтариб берилиши билан боғлиқ маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва тегишли маълумотларни тайёрлаш; - “Банк - Ғазначилик” тизими орқали Ягона ғазначилик тизимига давлат бюджетининг даромадлар қисмига тушириладиган тушумларни қабул қилиб олиш операцияларини бажариш; - молия масалалари билан шуғулланувчи мутасадди давлат органларига турли даражадаги бюджетларнинг кирим қисмига тушаётган маблағлар ҳақида маълумотлар бериб бориш; - жорий қонунчилик нормаларига мувофиқ давлат бюджетининг даромадлари қисмига тушириладиган маблағлар билан ишлашга доир бошқа хил операцияларни амалга ошириш. Хулоса қилиб айтганда, дастлаб давлат бюджети ғазна ижроси элементлари жорий қилинаётганда назарда тутилган давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари тушумини ягона ғазна ҳисобрақамида юритилиши маблағларни оқилона бошқариш имконини беради, қисқа вақт оралиғида бюджетга ва бошқа мақсадли жамғармаларга тушган маблағларнинг мар- казлаштирилган тартибда ҳисобини юритиш учун шароит яратади. Даро- мадлар ижросининг ягона ахборот тизимини жорий қилиш орқали бюджет даромадлари тўғрисида тезкор оралиқ ва якуний маълумотларни олиш, қайта ишлаш ва ҳисоботларни шакллантиришнинг янги уйғунлашган технологиялари амалда қўлланилади. Давлат бюджети харажатларининг бюджет даромадлари билан мувофиқлаштириш учун ягона ахборот макони яратилади. Ушбу ҳолатларнинг натижаси ўлароқ, ягона ғазна ҳисоб- рақамининг жорий этилиши натижасида давлат бюджети даромадларининг 81 ғазна ижросини амалга ошириш жараёни соддалашади, оқилона шаклга келади ва даромадлар ижросининг оперативлиги ва шаффофлиги таъминланади. Бюджет кўрсаткичларига тўғри баҳо бериш, мамлакат миқёсида, шунингдек, ҳудудлар даражасида бюджет масалаларида тегиш- ли тезкор бошқарув қарорларини қабул қилиш учун замин яратилади. Download 2.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling